Синовлар ортидаги сир
Аллоҳнинг ҳар бир синови — бу муҳаббатнинг бир кўриниши.
Баъзан У бериб синайди, баъзан олиб. Аммо билиб қўйинг: Аллоҳ ҳеч қачон зулм қилмайди. Молдан берилган синов ҳар доим ҳам гуноҳлар бадали бўлавермайди. Балки бу синовлар — даражангизни кўтариш, қалбингизни нурли қилиш учун юборилган бўлиши мумкин.
Одатда бундай синовлар ҳамма ишларингиз яхши кетaётган пайтда келади. Шу пайт инсон ўзига савол бериши керак:
— Қаерда хато қилдим?
— Қаерда кимни норози қилдим?
— Қаерда ҳаром едим?
Агар сизда ҳаммаси тўғри бўлса, билингки: Бу шамол сизни ортга қайтариш учун эмас, балки чўққига олиб чиқиш учун юборилган. Демак, яна бир поғона юқорилаш вақти келди! 🚀
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob

👍456❤228👏44🔥27💯20🤔9👌7💔7🥰6🍓5😎4
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:
• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• ортиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;

1❤365👍120🔥18😢16👏8🤝7💯6😘5🥰4😍3🐳2
Бир куни эркак аёлига:
— Нега ишламайсан? Тур, кўчага чиқ, ишла. Ахир оилага иккимиз ҳам жон тортишимиз керак, — деди.
Аёли эса майин овозда:
— Савол берсам бўладими? — деди.
— Ҳа, албатта, — деди эркак.
Шунда аёл сўради:
— Нега аёлларнинг кўйлагида чўнтак бўлмайди, биласизми?
— Нега? — деб қизиқди эркак.
Аёл жавоб берди:
— Чунки биз пул тўлаш учун эмас, балки пул топадиган эркакка барака бўлиб, унинг ярмини тўлдириш учун яратилганмиз. Агар аёлнинг топганида барака бўлганида, аёллар кўйлакларига чўнтакни телефон учун эмас, пул учун тиктирган бўлардилар.
Аёлнинг баракоти бир оилани чўлдан боғга айлантириши мумкин. Аммо унинг топган пули ҳар доим ҳам камбағалликдан бойликка олиб чиқавермайди…

👍578❤222💯53🔥43👏33😢26👎19😍7🐳4
Отангга “чарчадим” демa!
Ёш бола эдим. Дадам эски уйларни бузиб, янги уй қураётган эдилар. Иш жуда кўпайган вақт эди. Бир куни усталар кетиб, иш кўпайгандан кўпайди. Эрталабдан кечгача ишладим. Кечқурун дадам ишдан келиб:
— Ҳа, ўғлим, чарчаб қолмадингми? — деб сўрадилар.
Мен тўғрисини айтдим:
— Дада, роса чарчадим…
Шунда дадам кўзимга қараб туриб, дедилар:
— Ўғлим, эркак киши қанчалик чарчаб, толиқиб кетса ҳам, ота-онаси сўраган пайт: “Йўқ, чарчамадим, яна иш бўлса айтинг, қиламан”, дейиши керак. Эркаклик мана шундай бўлади. Эркак киши чарчаганини ота-онасига билдирмайди, — дедилар.
Бу воқеага 15 йил бўлди. Мана 15 йилки, дадамга “чарчадим” деганимни ёки кўчадаги муаммоларимни айтганимни эслай олмайман.
Кўчадаги муаммони уйга кўтариб келиб, ота-онанинг олдида айтиш — бу кучсизлик белгиси. Чунки ҳақиқий кучли инсон ўз оғриғини кўз-кўз қилмайди.
Хулоса ўрнида бир кичик ҳикоя.
Бир меҳнаткаш киши қизини узатибди.
Орадан вақт ўтиб, қариндошлари сўрабди:
— Куёвинг қандай одам экан?
У киши:
— Куёвим яхшию лекин қизим туғмай туриб, ўғилли бўлгани ёмон бўлдида деган экан.
Бу миллатнинг аёлларига ҳақиқий эркаклар керак. Хотинига ўғил бўладиган бемасъулият, ҳеч нарсага ярамайдиган “эркакчалар” эмас!

👍411❤217💯45👏39😢24🔥12🥰8🐳3
Бир киши кредит олиб, тирикчилик қилиб турган қўшнисига қараб:
— Кредит ҳаромлигини билмайсанми? — дебди.
Шунда қўшниси жавоб берибди:
— Кредитнинг ҳаромлигига эътирозим йўқ. Лекин нима қилай, ёрдам берадиган отам ҳам, дўстим ҳам йўқ. Бир ҳадис бор, эшитганмисиз?
— Қандай ҳадис экан? — деб сўрабди у киши.
Қўшниси айтибди:
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қўшниси оч ҳолда тунини ўтказаётганини билиб туриб, ўзи қорни тўқ ҳолда ухлаган киши мўмин эмас.” Биз бир ойдан бери оч ухлаяпмиз.
Кредит ҳаром, деб оғизда айтиш осон. Лекин ҳақиқий мусулмон — муҳтож одамга танбеҳ беришдан аввал, унинг оғриғини енгил қилади. Агар бир инсон кредитга муҳтож бўлса, демак у ҳалол ечим тополмаяпти.
Шундай экан, аввал елкадош бўлинг, кейин ҳаром-ҳалолни ўргатинг. Чунки ҳаромдан қочиш учун ҳам инсоннинг ён-атрофида ҳақиқий ҳалол инсон бўлиши керак.
Сиз қилаётган иш — чўкаётган одамга қўл узатиш ўрнига, “Сузишни билмайсанми?” деб маломат қилаётган одамга ўхшайди. Аввал қўлидан тутиб, сувдан чиқариб олинг, кейин истасангиз, сузишни ҳам ўргатинг!

👍787❤228😢51👏38🔥34💯33👎16😁12🐳5🥰3💔2
Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кўраётган экан.
Ҳиндларга қойил қолмасликнинг иложи йўқ — улар илм-фаннинг қадрига етади. Дунёдаги йирик IT компанияларнинг деярли барчаси ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Nokia, Dell, AMD).
Илмга қилинган сармоя — энг самарали сармоядир. Бугун боласи учун уйини сотган ҳинд, эртага унинг муваффақияти орқали бутун оиласини тиклайди.
Биз ҳам топган пулларимизни тўйларга эмас, илм-фанга сарф қилганимизда эди, биргина жигар алмаштириш учун уйимизни сотиб, етмаганига қарз олиб Ҳиндистонга бориш ўрнига, бир донагина қўйни сотиб Тошкентга бориб жигар алмаштириб келган бўлардик.

👍887❤194💯107😢60👏32🔥13🥰11💔11😘10🤩8👌6
Бошимга ғам-алам тушган пайтда,
Энг яқин инсонлар кечган пайтда,
Қаддимни гап-сўзлар эгкан пайтда,
Меҳрибон юраклар тошга айланди,
Отамнинг гаплари ростга айланди.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Энг яқин инсонлар кечган пайтда,
Қаддимни гап-сўзлар эгкан пайтда,
Меҳрибон юраклар тошга айланди,
Отамнинг гаплари ростга айланди.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍436❤87😢65💯32🔥11🥰8💔6💘6🫡5😴3😎3
Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор!
Бир куни катта бир кема денгизда ҳалокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина омон қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган ҳолда яқин атрофдаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, ҳар куни: Аллоҳдан қутқаришини сўраб, илтижо қилди. Сўнгра ўзи учун бир бошпана қуриб олди.
Бир куни бошпанасини чақмоқ уриб, ёниб кул бўлди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб бўлган, тутуни кўкка бўй чўзиб ётарди...
Ўтириб йиғлаб юборди ва шу кўйи бир дарахтга суяниб ухлаб қолибди. Эрталаб уни кеманинг қаттиқ бонги уйғотиб юборди. Кўзини очса, қирғоқда катта кема турар, одамлар тушиб уни олиб кетишга у томон қараб юриб келишарди.
Кемачилардан қандай қилиб уни топиб келишганлигини сўради. Шунда улар: “Биз оролга яқин масофадан ўтиб кетаётганимизда бу ердан чиқаётган тутунни кўрдик. Демак, оролда кимдир бор ва бизга тутун билан белги беряпти, деб бу томонга сузиб келдик” деб жавоб қилди.
P.S.: Инсон ҳаётда баъзан бошига тушган мусибатни кўтаролмай, “Нега айнан менга?” деб эътироз қилади. Лекин вақт ўтиши билан англайди: айнан ўша мусибат ортида у билмаган бир ҳикмат, катта яхшилик, Аллоҳнинг раҳмати яширин бўлади. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳдан норози бўлмасдан, унга ишониш ва сабр қилиш керак. Чунки инсон кўрмаганни Аллоҳ кўради, инсон билмаганни У билади.

❤659👍330💯58🔥32😢24❤🔥11👏11🥰7🐳4🤡1
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, - эслатибди хотин.
— Худо хоҳласаям, хоҳламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.
Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.
Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! - дебди.
P.S.: Ҳар қандай ишда инсон ўз кучига эмас, аввало Яратганнинг хоҳиш-иродасига суянмоғи керак. Тақдирга кибр билан эмас, тавозе билан ёндашган одамгина синовлардан омон чиқади.

👍605❤216💯92👏33🔥23🤗16✍12🥰12🤩12🕊7🐳4
Ўзингизга ҳар доим энг яхшисини раво кўринг
Студентликнинг илк икки йилини ётоқхонада ўтказдим. Дастлабки курсларда курсдошларимнинг кўпчилиги ҳам ётоқхонада туришарди. 3-курсга ўтгач, иш бошладим ва квартирага чиқдим. Икки хонали уйда беш киши, ҳар бири 400 минг сўмдан тўлаб турдик. Ўша болаларнинг ҳаракатини кўриб, мен ҳам жиддийроқ ҳаракат қилишим кераклигини англадим.
Бир оз вақт ўтиб, ойига 300 доллар топадиган бўлдим. Дарҳол ўзимга яхшироқ квартира қидира бошладим. 4-курсга ўтганда, ҳар бир киши 100 доллардан тўлайдиган, 4 хонали, барча шарт-шароитга эга квартирага кўчиб ўтдим.
Бу қарор мен учун осон бўлмаган. Лекин ўша хонадонда мендан ҳам кўп даромад қиладиган, мақсадли ва қатъиятли йигитлар яшарди. Улар билан бирга яшаш, фикримни ва қарашларимни ўзгартирди. Мен ҳам ўсишни бошладим. Янгича муомала, янги кўникмалар ва қўшимча касб ўргандим.
5-6 курсларда ўқишдан кеч қолган кунлар учун ётоқхонадан жой олиб қўйдим, лекин асосий яшаш жойим ҳали ҳам квартира эди. Қайсидир маънода, ётоқхонадан жой олиб қўйишим мен учун яна бир қулайлик — комфорт манбаи бўлди. Имтиҳондан кеч чиқиб, Тошкент тирбандлигида 3–4 соат йўлда сарсон бўлиш ўрнига, 500 метр узоқликдаги ётоқхонада қолишни афзал кўрдим. Бу орқали нафақат вақт, балки куч ва маблағимни ҳам тежадим. Бу қарор ҳам жисмонан, ҳам руҳан менга енгиллик берди.
Бир курсдошим эсимда — у ҳам 1-курсда мен билан бирга ётоқхонада турарди. Стипендия 370 минг сўм эди ва шу маблағ билан ҳаёт кечирарди. 6 йил давомида ҳамон ётоқхонада қолди, ҳамон шунақа яшаш тарзини сақлади. Чунки у доим тежашни ўйлайдиган, хавфдан қочадиган инсон эди — ва атрофидаги муҳит ҳам айнан шундай фикрлайдиганлардан тузилган эди.
6 йил давомида эришган натижаси шундай бўлди: клиникада ишлаб, медбратликни ўрганди. Ойига 5 кун “тез ёрдамда”да навбатчилик, қолган 25 кун — ётоқхонада дам олиш.
Тасаввур қилинг: дастлабки 3 йили стипендияни бир ойга етказиш билан ўтган бўлса, кейинги 3 йили — арзимаган ойлигини бир ойга етказиш билан ўтди.
Хулоса:
Бу ҳаётда фақат ҳаракат қилиб таваккал қилган инсонгина ўсади. Лекин бу ҳам — муҳит билан боғлиқ. Атрофингиздаги одамлар мақсадли, фаол ва ўсаётган бўлса — сиз ҳам ўсасиз. Агар улар доимий тежаш, қўрқиш ва хавфдан қочиш ҳақида ўйлашса — сиз ҳам ўша ботқоққа ботасиз.
Агар фарзандингиз тўрт йил давомида ҳали ҳам ётоқхонада яшаяётган бўлса — “тежамкор бола” деб хурсанд бўлиш эмас, аксинча, хавотирга тушиш керак.
Чунки у ўсмаяпти. Олдинга интилаяпти. Ўзини яхшироқ шароитга лойиқ деб билмаяпти. Ҳаракат қилаётгани йўқ — фақат борини етказиш билан банд.

👍386❤276💯55👏44🔥14🤔13🥰6⚡5💘5😘5😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалик пайтимда болаликда қўйган кичик бир мақсадимга эришгандим. Бу мақсадим — ота-онам мени телевизор орқали кўришлари эди. Жуда кичик, лекин эришилган мақсад.
Болаликдаги мақсадларингиз кичик бўлса ҳам, уларни унутманг. Ҳатто бу оддий бир велосипед миниш орзуси бўлса ҳам — уни амалга оширинг. Чунки шундай кичик ғалабалар келажакдаги катта мақсадлар учун пойдевор бўлади ва ўзингизга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

👍354❤78👏25❤🔥14🔥11👌7💯7⚡5🐳5🥰2💔2
Дадамларга бир ҳафта олдин, икки йил ичида “Tahoe” машинасини совға қилишга ваъда бердим. Ҳозирги ишимда икки йилда бунча пул йиғиб, бу машинани совға қилишим анча қийин. Шу сабабли каттароқ лойиҳа орқали бошқа соҳада ўзимни синаб кўрмоқчиман.
Ўхшаса — дадамлар “Tahoe”лик бўлишади,
ўхшамаса — мен тажрибали бўламан.
Йўқотадиганим фақат пул экан.
Агар буни уддалай олсам, ўзимнинг илк онлайн курсим — “Икки йилда ‘Tahoe’ олиш” курсини сотувга қўяман.
Ушбу курс сотувидан тушган даромадга эса яна битта “Tahoe” оламан 😄

👍470🤣173❤94👏61😍17🔥13👎11🤝10🐳8❤🔥4👌4
Одамлар нима деркин?
Олдинлари бирор иш қилмоқчи бўлсам, ўй-хаёлларимни энг кўп эгаллайдиган савол шу бўларди: “Одамлар нима деркин?”
Аллоҳнинг изни билан бошлаган ишларимнинг деярли 90% яхши натижа бергани сабабли, кўпинча мақтовлар эшитиб келдим. Лекин икки йил олдин 10 минг доллар пулимни йўқотдим. Яъни, яхши тушунмаган соҳамга инвестиция қилдим. Ишни яхши ўрганмаганим, керакли бюджетдан камроқ маблағ ва аввалги муваффақиятларимдан орттирган ортиқча ишонч — бу лойиҳанинг муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўлди.
Мен ва оиламиздаги барча бу вазиятга ижобий қарадик. Ҳа, ишлаётган одам хатога йўл қўяди. Идеал инсон йўқ. Аммо ташқаридан келган салбий фикрлар мени анча-мунча депрессияга тушириб қўйди. Кимдир: “Бу бола тасодифан чиқиб қолганди”, дейди. Яна кимдир: “Ўзи кибрга берилиб, босар-тусарини билмай қолганди”, дейди. Барчаси қуруқ гап. Қилганимдан кўра қилмаганим кўпроқ муҳокама бўлди.
Орадан кўп ўтмай яна 10 минг доллар пулни ўзим яхши тушунадиган ишга сарфладим. Бу сафар жуда жиддий ёндашдим — бозорни ўргандим, аниқ ҳисоб-китоб қилдим ва энг муҳими, ҳар бир босқичда муваффақиятни ўзимдан эмас, Аллоҳдан деб билдим. Натижа эса кутганимдан ҳам яхши бўлди.
Кейин мени “тасодиф меваси”га чиқарганлар бу сафар: “Билардик, бу бола бўладиган бола. Қонида бор-да”, деб мақташга тушишди.
Агар бирор иш бошламоқчи бўлсангиз-у, “одамлар нима деркин?” деб қўрқиб турган бўлсангиз — ҳеч иккиланманг. Бошлайверинг!
Натижа аниқ:
• Агар ишингиз омадли келса — “ўзи ёшлигидан бўладиган бола эди”, дейишади.
• Агар омадсиз келса — ақлсиз, савиясиз, кибрли ва яна қанақадир шахсга айлантириб қўйишади.
Нима қилманг, барибир муҳокама қилинасиз. Улар ўз даражалари ва дунёқарашларидан келиб чиқиб, тушуниб-тушунмай албатта муҳокама қилишади. Қизиғи — сиз иш қиляпсиз, улар муҳокама қилишяпти. Вақтларини сизга ажратишяпти. Агар ҳеч нарса қилмасангиз, сизни ҳеч ким эсламайди. Бу дунёда борлигингизни оилангиздан бошқа ҳеч ким билмай ўтиб кетаверасиз. Бу эса жуда ёмон ва ачинарли ҳолат.
Бола ҳам ўрнидан туриб юришни ўрганиши учун қайта-қайта йиқилади, аммо тўхтаб қолмайди. Натижада юришни ўрганади. Сиз бўлса юмшоққина диванда дабдабали ҳаёт, иномарка машина, кўплаб пулларни орзу қилиб ётибсиз.
Агар омад шовда 30 та Damas ютиб олиб бойиб кетаман деб ўйлаётган бўлсангиз, билингки 0,00000000001% имкониятни кутяпсиз. Бу эса деярли “0” дегани.
Ўрнингиздан туринг. Бир марта бўлса ҳам ҳаракат қилиб кўринг. Унутманг — яхши ҳаётга юмшоқ диванда ётиб борилмайди. Яхши ҳаётга машаққатли йўл, кўп меҳнат ва керакли илм билан борилади.
Ҳаракат қилиб муваффақиятга эришасиз. Барчасини ёзиб жўнатасиз. Мен бўлса шу Telegram каналимда сиз учун аталган пост чиқараман. Келишдикми? 🤝

👍536❤230🤝48👏34🔥18💯12🥰8🫡8
Ҳеч кимдан хафа бўлишга ҳақли эмассиз
Бир куни бошимга оғир иш тушди. Қарз излаб, эшикма-эшик бошимни эгиб юрдим. 4 минг доллар керак эди, лекин 400 доллар ҳам топа олмай, юрагим сиқилиб, уйга қайтдим. Қўлида пули бўлган, лекин бермаган инсонлардан қаттиқ ранжидим. Бир ҳафтача хафа бўлиб юрдим, уларни ёрдам бермаганликда айбладим.
Бир олам салбий фикрлар билан юрган вақтим, яна бир ишни ҳал қилиш учун ёрдам керак бўлди. Яна ўша “йўқ” деган жавобни олдим. Бу сафар ҳаётимда илк бора икки марта “йўқ” деган жавобни олдим. Ўшанда уйга қайтар эканман, кўнглимда бир оғир тушкунлик пайдо бўлди.
Орадан 3-4 кун ўтиб ўзимга савол бердим: “Нима учун улар менга ёрдам беришлари керак?” Ахир ҳеч ким менга ёрдам беришга мажбур эмас-ку! Мен ёрдам берган бўлсам, Аллоҳ учун, қалбимдан рози бўлиб, ўзим хоҳлаб ёрдам берганман. Демак, бошқалар ҳам хоҳласа беради, хоҳламаса — йўқ.
Ўша кеча мен “Ҳеч ким менга ёрдам беришга мажбур эмас” деган фикрни қалбимга сингдирдим. Ана шунда ҳаётимда енгиллик пайдо бўлди. Ҳеч кимдан хафа бўлмай қўйдим. Атрофимдаги инсонлар мен учун янада қадрлироқ кўрина бошлади. Одамларга бўлган салбий фикрларим камайди.
Менинг ҳозир қарз сўраб борадиган эшигим йўқ. Сабаби — мен пул сўрасам, каттароқ пул сўрайман. Бериши мумкин бўлганларни пули йўқ, пули борларни эса бергиси йўқ. Шунақа ҳолат. Шу сабаб, барча ишимни Аллоҳга таваккал қилиб қўйганман.
27 ёшимда англаган ҳақиқат:
Яхшилик қил — жавоб кутма.
Ёмонлик қилишса — жавоб берма.
Ҳаммаси ўтиб кетади. Лекин сенинг кимлигинг айнан шу вақтда аён бўлади.

👍477❤226💯43😢27🔥17🥰17❤🔥7🐳7👌6💘4😁2
Пул керак бўлган пайтда қўрқмай, уялмай, бемалол бора оладиган битта донагина эшикнинг бўлиши — баъзан ўзингни бахтли ҳис қилишингга етарли бўлади.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍444❤53🔥48😢42💯26👏25😍4🐳3👎1
5 км югуриш умрни 20 дақиқага узайтиради. Лекин 5 км югуришга 30 дақиқа вақт кетади.
Шунинг учун мақсадни тўғри қўйинг. Югуриш — бу умрни узайтириш учун эмас, Аллоҳ берган бу омонат танани ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом қилиш учун керак.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Шунинг учун мақсадни тўғри қўйинг. Югуриш — бу умрни узайтириш учун эмас, Аллоҳ берган бу омонат танани ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом қилиш учун керак.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍333❤54💯30🔥15😁13👏11🤔11🥰6🐳6👎2🤓1
Энг яхши сармоя
Энг яхши сармоя — таълимга йўналтирилган сармоядир. Энг қиммат капитал — тилла эмас, ақл. Замонавий ҳаёт талаби шунчаки диплом эмас — чуқур билим, теран фикр, кўп йиллик тажриба.
Бугунги кунда спорт ҳам энг самарали сармоя йўналишларидан бирига айланган. Лекин бир нарсани унутмаслик керак: қайси соҳада бўлмасин, ақл ҳамиша биринчи ўринда туради. Спортда ҳам муваффақиятга етишиш учун фақат куч эмас, авваламбор стратегия, интизом ва юқори IQ даражаси керак.
Афсуски, ҳозирги кунда кўпгина оилаларда сармоя кераксиз нарсаларга йўналтириляпти. Боласига 5-синфдан бошлаб қиммат сенсор телефон олиб беради. Сабабини сўрасанг: “Ўртоқларида бор экан, ўксиб қолмасин”, дейди.
Натижада бола Инстаграм, ТикТок очади. Шундан сўнг мактабдаги қолган йилларини телефонга қараб ўтказади. Якунда эса мактабни битириб, қўлига экрани синиқ эски телефонини олиб Россия ёки Қозоғистонга иш излаб кетади.
Оилавий шароити яхши бўлмаганлиги сабаб тирикчиликни эрта бўйнига олиб, четга кетганларга — чексиз ҳурматим бўлсин. Лекин шароити бўла туриб, 16 йилда олдига бир аниқ мақсад қўя олмаган болаларга ёки боласининг келажагига инвестиция қилмаган ота-оналарга — чексиз афсусларим бўлсин.
Бу вазиятда ечим қандай?
Аввало болани — илмга, ҳунарга, спортга йўналтиринг. У ҳаётда ўз йўлини, мақсадини топиб олгач, эҳтиёжидан келиб чиқиб, унга керакли воситаларни — телефон бўладими, ноутбук бўладими — олиб беринг.
Мени ўзим илк катта экранли шахсий телефонимга 19 ёшимда, илк шахсий машинамга 24 ёшимда эришганман. Оиламизда ҳар доим телефон ва машина олиб беришга шароит бўлган. Лекин ота-онам болалигим зўр бўлиши учун эмас, келажагим зўр бўлиши учун инвестиция қилишган.

👍402❤124💯43👏19🔥14👎9🕊5🤗5🐳4⚡3😢2
Яширилган пул
Бола эдим. Дадамлар трактор миниб, оиламизни боқишарди. Сезон келса, кечалари ухламай ишлашарди. Кўпчиликда пул вақтида бўлмасди ва кўпинча дадамлар ишда эканликларида, одамлар уйга пул ташлаб кетишларига тўғри келарди. Акам ва опамлар ўқишда бўлганликлари сабаб, пулни мен ёки онам олиб қолардик.
Лекин пул берган одамлар ишонқирамай, “дадасига бериб қўярмикин, яна дўконга бориб нарса олиб еб қўймасмикин,” деб ўйлашарди. Мен эса бола бўлганим учун одамларнинг ишончсизлик қилишаётганини тушунмасдим. Чунки бизнинг уйда пул ўғирлашга эҳтиёж йўқ эди. Пул қаерда туришини билардим. Дадамлар келишса, нимага ишлатганимни айтиб қўйсам бўлди эди. Ноўрин сарфласам, гап эшитишимни билиб, фақат арзийдиган нарсалар учунгина пул ишлатардим.
Бир куни дадамлар ишдан келганларида сўрадим:
— Дада, одамлар нега пул беришга келганда доим сизни сўрайди? Онамларга ёки менга бериб кетганлари ҳам шубҳаланиб бериб кетади, — дедим.
Дадам бироз ўйлаб:
— Ўғлим, ҳамма оилада ҳам муҳит бизникидек эмас. Бувинг (раҳматли) ойлик олганларида пулни ҳамма кўрадиган жойга қўярдилар. Бир куни дугоналари бувингни кўргани келишганда, укамларни пул ўйнаб ўтирганини кўриб “Ханифахон, болалардан пулни олинг, яна ўғирлаб дўконга кетиб қолмасин,” дейишди. Шунда бувинг: “Боладан пул яширилмайди. Пулни кўриб катта бўлган боланинг назари тўқ бўлади. Бугун мен яширсам, эртага булар ҳам пул яширишни ўрганади. Болалар пулни ўйнаб бўлиб, ташлаб чиқиб кетади,” деб жавоб берган эдилар. Айтганлари бўлди — укамлар пулни ўйнаб-ўйнаб, жойига қўйиб, ўзлари ўйнагани чиқиб кетишди. Шунда дугоналар: “Вой, булар қандай ақлли болалар-а,” деб ҳайрон бўлишган эди, — деб гапни якунладилар.
Дадам ёшлигимдан пулни яширмаслик кераклигини ўргатганлар. Уйда онамларга ҳам кўп айтардилар:
— Болалар уйда қанча пул борлигини билиб турсин. Шунга қараб уйда тўқчиликми ёки йўқчиликми — билиб олишади. Пулни яширсангиз, бола “дадамда пул кўп,” деб ўйлаб юраверади, масъулиятни ҳис қилмайди. Пул йўқми — билсин, шунга яраша камроқ сарфлашни ўрганади. Кўп бўлса ҳам — билсин, бошқаришни ўрганади, — дердилар.
Бу ҳолатнинг аҳамиятини 8-синфда ўқиётган пайтимда тушундим. Аллоҳнинг фазли билан, 8-синфда оиламизга бироз синовли кунлар келди. Дадамларнинг ишлари бироз орқага кетиб қолди. Пул бор, лекин тежаб ишлатишга мажбур эдик.
Мактабда 500 сўмга нонга хот-дог қилиб беришарди. Биттасини есам, тўймасдим. Синфдошларим 1000 сўмга иккита олиб ейишарди. Уйда пул камлигини билганим учун бирор марта дадамлардан “1000 сўм беринг,” деб сўрамаганман. Чунки оиладаги вазиятни билардим. Иккита ейишга виждоним йўл қўймасди.
Боладан пул яширманг. Боланинг назарини ёшлигидан тўқ қилиб катта қилинг. Пул яширилган оиладан назари оч, пул яширадиган, беоқибат фарзандлар етишиб чиқади. Болага ёшлигидан пул яширишни эмас, пулни бошқаришни ўргатинг.

❤399👍304💯47👏33🔥19😢7🕊3🐳2🫡2💔1😘1
Шахсий блогни мен эмас, аслида сизлар юритишингиз керак!
Кеча блог ҳақида ёзилган фикрларнинг барчасини ўқиб чиқдим. Бу блогда бор ҳар бир обуначининг билими мендан анча кучли экан. “Ўзинг қандай бўлсанг, атрофингга шундай инсонлар йиғилади”, деган гап рост экан. Барчага раҳмат, вақт ажратиб фикр билдирганингиз учун.
Ўзимга ёққан 3 та фикрни танладим:
1. Шу постни ўқиб, дадам раҳматлини сўзларини эсладим. Дадам вилоят қурилиш трестида бошлиқ бўлиб ишлардилар. Лекин ҳеч қачон китобдан бошқа нарсага пул бермасдилар. Бир куни дадамга “соат олиб беринг”, дедим. 12 ёшдаман, балоғат ёшидаман. Дадам: “Ўртоқларинг соат тақяптими?” — деб сўрадилар. Мен “йўқ”, деб жавоб бердим. Шунда дадам: “Қачонки ҳамма синфдошларингда соат бўлсин, шунда олиб бераман”, дедилар. Биз 5 нафар фарзандмиз — ҳаммамиз олий маълумотли бўлдик.
2. Тўғри гапларингиз. Мен ёзганимни ўқийсизми-йўқми, билмадим. Ҳозир 56 ёшга кирдим. 4 нафар фарзандим Туркияда ўқийди. Аҳамият берганмисиз: ўқимишли оиланинг ота-онаси кўпинча ёш ўтиб кетган бўлади. Нега? Чунки топганини боласининг келажаги деб, ўз соғлиғига қарамайди. Пул етмайди. Нега?
3. Ассалому алайкум, яхшимисиз? Битта саволим бор эди: нега шифокорлик йўналиши бўйича кетмадингиз?
Вақти келиб, нега айнан шу фикрларни танлаганимни пост қилиб жойламан.

👍195❤95🔥18👏7🥰5🤷♀1
Ўзидан бироз кичик укасини кўтариб кетаётган болани кўрган дўкончи:
— Юкинг оғир эмасми? — деб сўради.
Бола эса жиддий туриб:
— Бу юк эмас, бу менинг укам! — деб жавоб берди.
P.S.: Баъзан 70 йил яшаб тушуна олмаган нарсамизни, 5 йил яшаган бола бир донагина сўз билан тушунтириб қўяди.

👍359❤115😢55💯30🥰19👏11🔥9💔8💘4🐳2😎2