Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
1058 - Telegram Web
Telegram Web
ҲЕЧ НАРСА АБАДИЙ ЭМАС

Машҳур актёр Арнольд Шварценеггер ўзининг кўчадаги бронза ҳайкали остида ухлаётган фотосуратини жойлаштириб, унга шундай қайғули таъриф берди: “Вақтнинг ўзгарганини қаранг”. Арнольд Калифорния губернатори бўлганида, ушбу меҳмонхонани шахсан ўзи очган эди.

Ўшанда меҳмонхона маъмурияти Арнольдга шундай деган эди: “Исталган вақтда бу ерга келиб, сиз учун банд қилинган хонани олишингиз мумкин”. Арнольд губернаторлик лавозимини тарк этиб, меҳмонхонага келганида, маъмурият меҳмонхонанинг талабгир эканлигини рўкач қилиб, унга хона беришни рад этди ва эвазига тўлов талаб қилди.

Шунда актёр ухлаш учун мўлжалланган қопни олиб келиб, ҳайкал остида ухлай бошлади. Бу билан у одамларга ушбу ҳақиқатни етказмоқчи бўлди: “Мен муҳим лавозимда бўлганимда, улар мени доим мақташарди, уни йўқотганимда эса, улар мени унутишди ва ваъдасининг устидан чиқишмади. Шунинг учун, лавозимларингиз ёки пулингизга ишонманг. Зеро, на кучингиз, на заковатингиз, ҳеч нарса абадий эмас".

Шундай экан, яқинларингизни қадрланг, уларга кўпроқ вақт ажратинг, улардан эътиборингизни аяманг. Инсонлар билан муносабат – энг қадрли ришталардир. Ҳеч қандай моддий бойлик ва мавқе уларнинг ўрнини боса олмайди. Бойлик ва обрў ортидан қуваман деб, ҳақиқатдан ҳам қадрли нарсани қўлдан бой берманг...

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍297203😢40🔥18👏18💔6💯5😁4🐳3🤷1
Депрессияга ечим!

Мени ишим доимий янгиланиш ва доимий интизом талаб қилади. Бу эса жуда қийин. Ойда 30 кун бўлса, ўртача 20 куни бош қотириш ва стресс билан ўтади. Маълум вақт яхши ишласам, маълум вақт депрессияга тушиб қоламан. Депрессия ҳам икки хил кечади. Кўпинча бундай ҳолатдан бир кунда чиқиб кетаман. Бу сафаргиси эса бироз чўзилди. Яъни, узун ва қисқа депрессия бўлади.

Депрессиядан ҳам икки хил йўл билан чиқаман: саёҳатга чиқаман ёки ўзимга қимматроқ нимадир совға қиламан. Бу сафарги депрессиядан чиқа олмаяпман, шу сабаб телефонимни янгиламоқчиман. Ҳозир “iPhone 14 Pro Max” ишлатаман. Энди эса “iPhone 16 Pro Max” олмоқчиман. Насиб бўлса, 10 кунлардан кейин саёҳат ҳам режа қилинган. Офисни ҳам алмаштириш режалаштирилган. Қисқаси, янгиланишларни максимал даражада амалга оширмоқчиман.

Ишхонам — офис
Иш қуролим — телефон
Иш кенгайиши — саёҳат

Шу 3 та омил янгиланса, иш муҳитим 100% янгиланган бўлади. Бунинг ўзи етарлича харажат ва мотивацияни таъминлайди.

Агар сизда ҳам доимий бир хилликдан келиб чиқадиган депрессия ҳолати бўлса, албатта ҳаётингизда нимагадир ўзгартириш киритинг. Шахсан менда бундай ўзгаришлар 70% гача ижобий таъсир кўрсатади.

Янги телефон келса, ҳозирги телефонимни шу канал аъзоларидан бирига совға қилишни ўйлаб турибман. Қандай шартлар асосида телефон ғолибини аниқлашимни кейин эълон қиламан.

Ҳозирча стрессларга бироз бўлсада қарши курашиш учун залга келдим. 👨‍💻🧠🏋🏻‍♂️

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
1👍557206👏45🔥39🤔23👌23😢13👎10😍10💔8🐳7
Қанча яхшилик қилманг, барибир бир кун шу яхшилик қилганларингиз маломат тоши билан бошингизни ёришади‼️

Ҳаёт тажрибамда орттирган ТОП 7 маслаҳат:

1. Топган пулингизни ҳаммаси «ўзимники» деманг, унда мискинларнинг ҳаққи бор. Масалан: сиз қанчадир миқдорда эҳсон қилдингиз, ўша пул ортиғи билан баракали бўлиб қайтиб келади. Шахсан менда эҳсонлар ораси чўзилса, пул топишимда муаммолар чиқа бошлайди.

2. Вада бердингизми — бажаринг.
Кеча шу вадани қандайдир хурсандчиликда ёки ташвишли ҳолатда, эҳтиёжда, эмоцияда бердингизми — фарқи йўқ. Сизнинг шу берган вадангизга кимдир қаттиқ ишониб қолган бўлиши мумкин.

3. Яхшиликни қилдингизми — раҳмат айтиб эслаб юришларини кутманг. Яхшиликни қилинг ва шунчаки унутинг. Кутсангиз, кимдир раҳмат айтиши учун, одамлар учун қилган бўлиб қоласиз. Агар қайсидир яхшилик қилган одамингиз раҳмат айтмаса ёки миннатдорчилигини сиз кутгандай билдиролмаса, яхшилик қилгингиз келмай қолади. Лекин аслида, сизга бўртириб раҳмат айтган одамдан, айта олмаган одам кўпроқ севиниб, кўпроқ ортингиздан дуо қилган бўлиши мумкин.

4. Бировга яхшилик қилсангиз, «билмайдику» деб тўхтаб қолманг. Эҳсонингизга муҳтожми — беринг, тамом. Нима, ҳамма яхшиликни билади, деб ўйлайсизми? Қариндошингиз бўлсин, яқин дўстингиз бўлсин, кўчадаги тутунган акаларингиз бўлсин — 10 марта қилиб, 1 марта қилмасангиз, шу қилмаган ишингизни эслаб маломат қилишади. Кеча бўртириб сизни мақтаб чарчаган оғизлари, бугун ёмонлаб чарчоқ билмайди. Бунақалар фақат бегоналардан эмас, ўзингизникилардан ҳам чиқади.

5. Яхшиликни Аллоҳ учун қилиш қоидаларини англаб етганингизда, шайтон атрофингиздаги яқинларингиз орқали сизга босим ўтказишга ҳаракат қилади. Сизни қилган яхшилигингизни уларга ёмон ишдек, ёки уларга нисбатан беҳурматликдек кўрсатишга уринади. Майли, бугун сиздан хафа бўлишлари мумкин, лекин қиёмат кунида бу яшириб қилинган эҳсонлар уларга совға бўлиб келади. Охират кунининг хурсандчилигини, бу дунёдаги барча хурсандчилик бир бўлса ҳам, боса олмайди.

6. Кўзбўямачи бўлманг. Айрим одамларни биламан — кўчадагиларга яхши инсондек кўринишга ҳаракат қилишади. Қарз сўраган одамларга уйидан борини олиб чиқиб, қўш-қўллаб қўлларига тутқазишади, оиласида эса тийинни ҳисоб-китоб қилади.
Аввал оилага, кейин жигарларга, кейин қариндошларга, кейин атрофдагиларга қилинади.

7. Доим ўзингизни танқид қилиб туринг. Шайтон илмли бўлганини унутманг. Сизнинг илмингиз кучайиб, хайрингиз ортган сари, яна ҳам билимли ва бахил шайтонлар келишни бошлайди. Ҳаёлингизда яхшилик қилишни хоҳлаётгандек бўласиз, қалбингизда эса одамлар кўришини, мақташларини хоҳлаб турасиз. Агар ичингиздан кимнидир билишини хоҳлаб яхшилик қилмоқчи бўлсангиз — ўша яхшиликни қилманг. Қачонки ўша пул ўзингизга керак бўлганда ёки нафс пишқириб, пулларни ўзингизда қолишини истаб турган вақтда яхшилик қилсангиз — ҳам нафс тарбияланади, ҳам у пайтда сизга кимдир раҳмат айтиши ёки билиши аҳамиятсиз бўлиб қолади.

Эҳсон – бу дунёда барака, охиратда нажотдир. Қилган яхшилигингиз одамлар томонидан қадрланмаса ҳам, Аллоҳнинг назарида ғоят улуғ ҳисобланади.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
475👍174💯51🔥15🤝11👌8👏5💔4🐳3🍓3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда қандай лавозимда ишлашингиздан қатъий назар, инсонларга нисбатан позициянгизни тўғри танланг. Чунки даражангиз эмас, муносабатингиз қадрингизни белгилайди.

Менинг бир яқин ҳамкасбим ҳаётда жуда қаттиқ синовдан ўтди. Аллоҳ аввал уни йўқчилик билан синади. Ҳа, у камбағал оиладан эди. Атрофида ўзига ўхшаган ўртоқлари бор эди. Кейин тўқчилик даври келди. Ютуқларга эришгач: “Ҳаммасига ўзим эришганман, менда зеҳн кучли”, дерди. Ўзгалар ёрдам сўраб келса: “Ҳеч нимам йўқ бўлган пайтда қаерда эдинг?” дерди. Ёрдам бериш ўрнига, рад жавобини бериб, жиркиб кузатиб юборарди. Ўртоқларини эсламасди. Гапга айтишса, “Шулар билан ўтираманми?” деб, улардан юз ўгирарди.

Кейин яна йўқчилик даври келди. Ҳа, хайри бўлмаган ишнинг давоми ҳам бўлмайди. Банкрот бўлди. Яна ўша оддий бола. Машина, яширинча олинган уйлар — ҳаммаси кетди. Лекин бу сафар ўша ўртоқлари ҳам йўқ эди.

Яқинда уни Авғонбоғда кўриб қолдим. Автобус кутяпти экан. “Чиқ”, дедим, машинам эшигини очиб. Чиқди. Яхши кафега олиб бордим, овқатландик. У менга қараб туриб, тўхтаб қолди:

— Ўртоқ, мен қилган хатоларни сен қилма. Сен тўғри йўлдан кетдинг, мен эса адашдим. Ўша субсидияга уй чиққанда “олайлик” деганимда: “Уйдагилардан бемаслаҳат иш қилмайман. Уйдагилардан яшириб пул йиғмайман. Менда пул йўқ. ”, дегандинг. Қара, мен эса ўзимдан яшириб бўлса ҳам уйлар олдим. Яна ўша эски, қашшоқ ҳаётимга қайтишдан қўрққандим. “Нимадир бўлса, сотиб яна тиклаб оламан”, деб ўйлагандим. Лекин Аллоҳ “оламан” деса, яшириб йиғган молинг тугул, бир бой келиб “ёрдам бераман” деган бўлса ҳам, ҳеч нарсаси фойда қилмас экан, — деди.

— Ўртоқ, сиқилма. Хатойингни тушунган бўлсанг — бўлди. Ҳали яна олдингидай бўлиб кетасан, — деб кўнглини кўтардим. Лекин ичимдан бунга ишонмасдим. Чунки Аллоҳ ҳар доим ҳам кейинги имкониятни беравермайди. Баъзида битта тўғри танлов билан бутун умр роҳатда яшайсан. Баъзида эса битта хато билан бутун умр қашшоқликда кун кечирасан.

— Ўтиришларга қайт. Ахир жуда кўп ишламаган бўлсак-да, бирга катта ишлар қилганмиз, — дедим.

У эса:

— Қандай қайтаман? Сизларку — майли. Синфдошларим ёрдам сўраб келганда, биттасига ҳам ёрдам бермапман. Кибрланибман, менсимабман. Энди эса ҳеч бир жойга бора олмаяпман. Қайси юз билан бораман? — деди.

— Майли, сиқилма. Ҳаммаси яхши бўлади, — дедим-да, қўлига 100 доллар бериб, офисга қараб кетдим.

Бу ҳаётда Аллоҳ ризқингизни кенг қилиб берса, “ўзимники, ўзим эришдим” деманг. Бор пайтда билгану билмаганга ёрдам қилиб кетаверинг. Ўзингизни катта олманг. Пул топиб бирга катта бўлган ўртоқларингиздан ажраб кетманг. Ҳамма билан бир хил бўлиб, синфдошлару маҳаллага қўшилиб юраверинг. Нимадир бўлиб, қўлингиздан амал кетиб, яна оддий ҳаётга қайтсангиз, шу одамлар олдида яна худди илгаридай юраверасиз.(Видеода ҳам шундай воқеа бўлган экан)

Узоқ манзилга чиққанингизда тўғри “автобус”ни танланг. Кейинги бекатингизни қандай бўлишини, айнан қайси автобусга ўтирганингиз белгилайди.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob
498👍234👏32🔥13🤝10😍9💔7👌6👎5🐳3💯2
Ҳаётингизда қандай кунлар бўлишидан қатъи назар, тустовуқ бўлманг!

Ҳаётда айрим нарсалар борки, уларни ўзинг белгилай олмайсан. Масалан, қаерда туғилишинг, қандай оилада туғилишинг, қўшниларинг ким бўлиши, кимлар билан биринчи марта мактабга боришинг, кимларга ишинг тушиб бориши ва ҳоказо. Ҳаёт текис чизиқ эмас, ҳар қандай оилада ҳам тўқчилик ва йўқчилик кунлари бўлиб туради.

Бундай ҳолатларда кўпинча эркаклар синовларга учрайди. Яқин бир танишим бор эди. Қўни-қўшничилик, ака-укачилик қилиб турардик. Қишлоқ жойда яшаганимиз учун кўпчиликда қишда пул бўлмайди. Аксарият ҳолларда, ўзим ҳам олди-берди ишларимни қишда қиламан.

Қиш келиши билан ўша танишим кунига икки маҳал йўқлашни канда қилмасди. Баъзи кунлари уйдагилар ҳам бунча кўп йўқлашмасди. Шу кунларда танишимнинг касбига доир иш чиқиб қолди. Пул бегона бўлмасин, ҳам арзонроқ тушсин деб телефон қилдим.

Салом-аликдан сўнг мақсадга ўтдим. Яхшилаб тушунтирдим ва хизматини сўрадим. “Укам, сиз ўзимникисиз,” деди-да, кўчадагидан ҳам қиммат нарх айтди. “Ака, қиммат айтяпсиз. Кўча нархини эмас, бизга қилинадиган нархни айтинг,” десам, “Ука, кўча бундан ҳам қиммат. Сизга келиштириб айтяпман,” дейди.

“Бўлди ака, маслаҳат қилиб қўнғироқ қиламан,” дедим-да, тезда қизилладим. Кейин ўша иш бўйича ўртоқларим орқали бошқа танишларга мурожаат қилдик ва ишни ҳал қилдик. Улар танишим айтган нархдан 1,5 баробар арзонга битириб берадиган бўлишди.

Кеча кўчада кўриб қолдим. “Бир гаплашиб оламан,” деган эдим, танимагандек ўтиб кетди. Қишда 500 метр наридан кўрса ҳам югуриб келарди. Ҳозир у киши учун “сезон” – уйларига 3–4 сўм кириб, бироз пул йиғилган.

Майли, ёз ўз вақтида келганидек, қиш ҳам ўз вақтида келади. Эшитишимча, бу йил қиш бироз совуқ келармиш. Кўпроқ кийим оволинг, совуқ уриб қўймасин.

Борида бошқа одам, йўғида бошқа одам бўлманг. Дадамларнинг бир гаплари бор:
“Пулинг борида осмонга қараб юрма, йўғида ерга қараб юрма. Доим тўғрига қараб юр.”
Осмонга қараб юрсанг ҳам, ерга қараб юрсанг ҳам бир метр наринидаги ҳавфни кўра олмайсан. Доим тўғрига қараб юр – шунда олдидан келаётган хавф-хатарни олдиндан кўрасан.

Эсда тутинг:
Қўлингизда йўғида ким эканингиз билинмайди. Сабаби, ҳаммага пой чўкирлик қилишга мажбурсиз. Борида эса аслингиз билинади. Чунки одамларга эҳтиёжингиз бўлмайди. Қандай муомала қилишни эса ўзингиз белгилайсиз.

Майли, ҳар мавсум ўзгарса ҳам, инсонийлик доим ўзгармасин.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob
👍330314💯36👏29🔥15👎5👌5🐳4💔4😍2
Америкалик психолог олим Харв Экер узоқ кузатишлар олиб бориб, бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганди. Натижада инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмаслиги аниқланди.

Харв Экер қуйидагича фикр билдиради:

Бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини;

Кўп бой инсонлар доимий илм олишга интилади. Камбағал инсонлар эса ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди;

Бойлар меҳнати ва натижасига қараб даромад олишни, камбағаллар эса ишлаган вақтига қараб пул топишни маъқул кўради;

Пули кўп инсонлар муваффақиятли инсонларга ҳавас қилса, пули кам инсонлар ҳасад ўтида ёниб юради;

Бойлар кўпроқ пул топиш учун тинимсиз ҳаракат қилади. Камбағаллар эса вақтини бой бўлишни орзу қилиш билан ўтказиб юборади;

Бой инсонлар глобал муаммолар ҳақида ўйлашса, камбағал инсонлар кичик муаммолардан сиқилиб ўз соғлиғини хавф остига қўйишади;

Бой инсонлар таваккал қилишдан қўрқмайди. Камбағал инсонлар эса етти ўлчаб, бир кесишни яхши кўради.

Аслида жуда кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Дангасалик, меҳнатдан қочиш муваффақиятсизликка етаклайди. Шу сабабли Худо қачон берар экан деб эмас, ҳаракат қилганга Худо беради деб яшашга мослашиш лозим.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍339224👏40💯29🤔19👎14🔥12🥰10🐳9💔7😎7
Кўнгил машинаси

Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:

“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:

— Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.

Мен қайтаришга ҳаё қилиб, унга дедим:

— Майли, келтирингчи.

Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.

Машинани бир бурчакқа қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб, ходимларимга:

— Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар! — дедим.

Цехни юритадиган аёл деди:

— Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!

Мен:

— Кўчиринглар, тамом! — дедим.

Яна ўн йиллар ўтиб, Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.

Цехни юритадиган аёл мендан кетиб, Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб, бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен:

— Гапир, — дедим.

У шундай деди:

— Тушимда ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”

Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:

— Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!

Эҳтимол, сизни ҳам заиф бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб, қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”

Яна айтадилар:

“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”

Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи — махфий садақа. Бунинг номи — кўнгил олиш

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍1.14K752😢206💯41👏36🔥30💔17🥰16🤝12😁11🍓7
Иймон қадри…

Бугунга қадар иймоннинг ҳақиқий қадрини билмасдим…
Токи “100 грамм ичиб, кейин қабр қазаман” деган 70 ёшли гўрковни кўрмагунимча.

Шунда англадим:
Иймон — ёш билан, иш билан эмас, қалб билан боғлиқ экан.

«Эй Роббим, жонимизни олмасдан олдин, иймонимизни олиб қўймагин!»

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
😢330140👍90💯37🔥19💔11🐳5🤣5🍓5😎4🥰2
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА…

Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режиссёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Неапол шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга борганида Софи Лорен бор-йўғли тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
— Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Неаполнинг энг фақир оиласида туғилганмиз. Куллар ичида етишиб, ўзимизни бунёд қилдик. Молу дунё келади-кетади. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб, Витториога деди:
— Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланган жумласини айтди:
Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!

Зиён кўриш — ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдириш мумкин бўлган нарсалар учун узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга мусибат тушганда, ўзимизни кузатайлик. Агар ҳали ҳам оёқда тик турган бўлсак — демак, Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмаган экан!

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
531👍263👏33🔥31💔8😘8😍4🐳4😢2😁1
Покистонлик бир олим одам Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиш учун борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
😢612445👍163🔥30👏12🐳10👎3🤣2
Бу ҳаётда кимдир яхши ҳаёт кечириши учун, албатта, кимдир ўзини қурбон қилади.

Аста-секин улғайганим сари, ҳаётнинг мен кўрмаган, эшитмаган, ўйламаган қирралари намоён бўлмоқда. Эркак киши улғайган сари, шунчаки ишлаши эмас, балки кўпгина нарсалардан воз кечишга ҳам тайёр бўлиши керак экан.

Бугун Сурхондарёга келдим. Қўқондан Тошкентгача таксида келдим. Тошкентдан Сурхондарёгача самолётда учдим. Ҳаво 42 даража иссиқ. Йўл давомида атрофни кузатиб, чуқур ўйга толдим. Уйимдан сафарга чиқар эканман, айланиш кўринишидаги иш мажбурияти туфайли оиламдан узоқлашдим.

Йўлда кетар эканмиз, кимдир шу иссиқда сварка қилмоқда. Кимдир томда шифер қоқмоқда. Нонвойлар тандирга нон ёпмоқда. Йўл ишчилари опен-бюджетдан ютган маҳаллаларни асфальтламоқда. Перевалга чиқар эканман, турли фура ва машиналарда одамлар юк ташиб кетмоқда. Иссиқда, панада ГАИ ходимлари ҳужжат текширмоқда ва ҳоказо…

Қисқаси, ҳар бир эркак оиласи учун турли қийинчиликлар билан юзма-юз келмоқда.

Кеча мен ҳам салқинда ухлар, салқинда ўйнар эдим. Отам эса иссиқда ишлаганлар. Бугун менинг фарзандим салқинда дам олмоқда, мен эса ухламасдан ишламоқдаман.

Ер юзида жуда кўп касблар бор. Ҳар биримизнинг ота-онамиз биз яхши яшашимиз учун турли касбларда, турли қийинчиликларга қарамасдан меҳнат қилишган. Улар ишлагани учун сиз ва мен салқинда дам олганмиз, болалигимизни хурсандчилик билан ўтказганмиз.

Бугун тушунганим шуки: агар отангиз ва онангиз сизни оддий, оғир меҳнат билан катта қилишган бўлса — сиз улар билан фахрланишга мажбурсиз! Чунки улар ўз орзуларидан кечиб, сиз учун машаққатларга чидашган.

Бугун мен отам мени тракторда ер ҳайдаб, онам бўлса ўқитувчилик қилиб катта қилганларини фахрланиб айтаман. Менинг отам ва онам буни уддаладилар.

Аммо менинг фарзандим мендек фахрлана олмаслиги мумкин. Чунки унинг дадаси иссиқда ишлаб, орзуларидан кечиб эмас, салқинда ўтириб, ўз орзулари ичида, фақатгина кам ухлаб, уни катта қилмоқда.

Дада, сиз мен яхши яшашим учун жуда кўп нарсалардан воз кечган эдингиз. Сиз ўз вазифангизни ало даражада адо этдингиз. Чунки бугун ўғлингизни бошқа шаҳарга олиб бориш учун самолётлар навбатда турибди. Ҳа, у энди хоҳлаган вақтида, хоҳлаган жойига, хоҳлаган транспортда бориши мумкин.

Дада, сизга катта раҳмат. Бугун мен сиз орзу қилган ҳаётда яшаяпман.

Илтимос, отам ва онамни дуо қилиб қўйинглар. Чунки сизлар билан ўз фикрларини бўлишиб, тажрибаларини ўртоқлашаётган бу инсонни айнан улар тарбия қилишган.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
949👍475😢94👏60🔥48💯27🥰26🤝20🍓10💔8😍7
Буни биласизми?

1. Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ – парда борки, уни фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2. Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва у одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3. Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4. 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди. Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди.
Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади.

5. Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6. Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби - тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши – томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7. Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади.

8. Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир. Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб қолиш ҳеч гап эмас.

9. Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма-бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма- кетлигини бошқара
олмайди.

10. Шундай ҳаётий тажриба бор агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)... Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

11. Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади. Агар бу хужайралар яшаб қолса, саратонга айланиб кетади.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍365311👏50😢27💯27🤔19🔥14🤣5👎4🐳4🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим ҳам қийинчиликлар кучли одамларни ёки яхши шароит доимо кучсиз одамларни вужудга келтиравермайди.

Кўплаб машҳурлар интервью берганларида, одатда, йўқчиликдан чиққанини ёки қаттиқ қийинчиликларга дуч келганини фахр билан айтиб беришади. Менимча кўпчилигида, бу — шунчаки провокация.

Чунки тўқчиликда катта бўлган болани бир соат компютердан узоқлаштириш ҳам қийинчиликдек туюлади. Келинг, буни ўзим ва атрофимдаги инсонлар мисолида кўриб чиқамиз.

Мен кичик фарзанд бўлганим учун, ёшлигим дадамларнинг яхши пул топадиган даврларига тўғри келган. Ҳар доим яхши бўлган деб айта олмайман, лекин 95% болалигим ўртача, ҳавас қилса бўладиган ҳаётда ўтган. Бугун менинг атрофимдаги яқин синфдошларим ва ҳамкасбларимнинг тахминан 90% ўртаҳол оиладан чиққан. Лекин бу ўртача шароит менга ёки атрофимдагиларга салбий таъсир қилмади. Атрофимдаги ҳамма ҳаётда ўз ўрнини топган. Тўғри, биз миллионер эмасмиз, лекин оиламизни бошқалардан кам қилмай таъминлаб келяпмиз.

Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, одамнинг қандай шароитда туғилгани ёки катта бўлгани унинг келажакда қандай инсон бўлишида ҳал қилувчи омил эмас. Аксинча, қандай оилада ва қандай инсонлар орасида катта бўлгани унинг келажакда қандай инсон бўлишига таъсир қилади. Масалан, менинг дадам риск қилишни яхши кўрар эдилар. Агар бирор иш қилмоқчи бўлсалар, тез қарор қабул қилишарди. “Нима бўларкан?” деб кўп ўйлаб, йиллаб кутиб ўтирмасдилар. Бундан ташқари, атрофларидаги ака-ука, қўни-қўшниларга жонкуяр одам бўлаганлар. Бугунги кунда акамда ҳам, менда ҳам шу характер бор: тез қарор қабул қиламиз, бир ишни бошлашга қўрқиб ўтирмаймиз.

Тўғри, тез қарор қабул қилиб хато қилган вақтларимиз ҳам бўлган. Масалан, BYD машинаси янги чиққан пайтда уни жуда қимматга сотиб олдик, яқинда эса ярим нархига сотдик. Келинг, шу машинани олишимизнинг плюс ва минусларини кўриб чиқайлик.

Плюслари:
– У пайтда кам сонли одамлар бу машинани билишарди. Биз эса ҳеч кимда йўқ вақтда олдик.
– Биз одамларга ҳаракат қилиб зўр машина олиш мумкинлигини исботладик.
– Шу икки йил давомида жуда ҳам қулай, комфорти яхши бўлган машинада юрдик.
– Ва энг муҳими, ота-онамиз биз билан фахрланиши учун етарли сабаб бўлди.

Минуслари:
– Бир ярим йилда тахминан 18 минг доллар зарар кўрдик, чунки хитой машиналари нархи тез тушиб кетди.
– Унинг жиҳозлари ва мой алмаштириши биз учун муаммоли бўлди.
– Бироз сотишда ҳам қийналдик.

Энди бизда BYD машинаси билан боғлиқ тажриба ва хотиралар бор. Қўрқиб ўтирганларда эса йўқ. Тўғри, энди арзон нархга олишингиз мумкин. Лекин биринчи чиққанда олиб миниш мазасини ҳис қила олмайсиз.

Болани тарбиялашда энг муҳими — ўзингизни тарбияланг. Барибир ўғлингиз сизнинг клонингиз бўлади. Бугун агар сиз риск қила олмасангиз, умр бўйи ойликка қараб яшайсиз. Сизда риск нималигини кўрмаган фарзандингиз ҳам эртага риск қилиб муваффақиятли инсон бўлиш эҳтимоли жуда кам.

Ўзингизга керагидан ортиқ чегаралар қўйманг. Ишсиз қолишдан қўрқманг. Мен 6 йил тиббиёт институтини тугатиб, бошқа соҳага ўтиб кетганимда, кўпчилик атрофимдагилар ва инситутдаги танишларим мени хато қиляпти деб ўйлашди. Керак бўлса, соатлаб мени хато қилаётганимни тушунтиришга урунишди. Тўғри, хато қилдим. Лекин шу “хато” туфайли улар ҳозир спаркни бўлиб тўлашга олаётган пайтда, мен малибуни нақд пулга олдим. Бугун улар энг арзон уйни қидириб юрганида, мен энг қиммат уйни қидириб юрибман.

Риск қилишдан қўрқмаслик сизни ё бой қилади, ё тажрибали.
Йўқотадиган нарсангиз йўқ. Чунки ризқ ёзилган — камаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Фақат баракали ё баракасиз бўлади.

Ризқ миқдори ўзгармаса, риск қилишдан нега қўрқасиз?
Босинг — ҳозир айни вақти. Ҳозир сиз олмоқчи бўлган уйнинг қурилиши бошланди, машинангиз эса салонда сизнинг риск қилиб муваффақиятга эришишингизни ва уни олиб кетишингизни кутиб турибди.

Бу видеони 2022 йил август ойида, аптекадаги ишдан қайтиб, “Ролтон” еб юрган вақтим олганман. Тўғри чўнтагимда арзимас пул бор эди, лекин ўша пайтда ҳам бутун вужудим мотивацияга тўла бўлган.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
440👍206🔥36👎15👏13🐳6🤔5💔5🤡4😍3😢1
Қўрқув ортидаги имконият

Ҳаётда катта ўзгаришлар таваккалсиз бўлмайди. Ҳар ой маошни кутиб яшаш — хавфсиз, лекин чекланган ҳаётдир. Бир марта бўлса ҳам юракдан таваккал қилиш одамни янги имкониятлар ва янги дунёқарашлар сари етаклайди. Қўрқув ортида ҳаётингизни ўзгартиришга сабаб бўладиган имконият яширинган бўлади. Таваккал қилган инсон ютқазиши мумкин, лекин умр бўйи афсусланиб яшамайди.

«Бу икки расм орасида 8 ой бор. Биринчи расмда — ҳаётимдан норози, саломатлигим издан чиққан, чарчоқ ва иштаҳани назорат қила олмаган одам эдим. Иккинчи расмда эса — таваккал қилиб спортга қадам қўйган, ҳар куни ўзи билан курашган ва ҳаётини ўзгартирган инсон турибди. Менга фақат бир қарор керак эди: “Ё шу ҳолатда қоламан, ёки ўзгаришни бошлайман.” Ва мен иккинчисини танладим. Бу фақат озиш эмас — бу қайта туғилиш эди.»

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍333149💯27👏25🔥12👌9😎6😁4😢4😍3🍓1
Хато қилмайдиган одам йўқ. Лекин ҳаммамиз ҳам хатолар ҳақида гапиравермаймиз.

Блог юритишни бошлаганимдан бери атрофимдагилар билан бўлган ҳар учта суҳбатдан камида биттаси — мен ёзган постлар ҳақида бўлмоқда.

Яқинда бир қариндошим, кейин эса дўстларимдан бири шундай деди:
— Постларингни ўқиймиз, лекин нега ҳаммаси жуда “идеал”? Фақат ўзингни мақтайсан. Ҳеч хато қилмаган одамдай ёзасан-да!

Бу фикрга жавобим бор.

Мен хато қилганман. Ҳозир ҳам қилаяпман. Ва келажакда ҳам қиламан.
Мен идеал эмасман. Балки блогимдаги барча обуначилардан ҳам кўпроқ хато қилгандирман.
Аммо шунга қарамай — ҳамма хатони ёза олмайман. Нега?

🔸 Чунки ҳамма хато ошкор қилишимга арзимайди. Ҳар нарсанинг вақти, ифодаси ва таъсири бор. Баъзи гуноҳларим мен билан Парвардигорим орасида. Уларни омма олдида айтиш яхши оқибатларга олиб келмаслиги мумкин.

🔸 Баъзи хатоларим бошқа инсонлар билан боғлиқ. Кўпинча пантни бегоналардан эмас, яқинларимдан еганман. Улар орасида қариндошларим, синфдошларим, ҳамкасбларим бор — ва улар каналимда ҳам бор. Агар ёзсам, гап ким ҳақида эканини англашади. Бировнинг айбини очиш — яна бир хато бўлади.

🔸 Айрим хатоларим эса ёзишга арзимайдиган, оддий инсонга хос хатолар. Ҳаётимда қора кунлар ҳам, қийин кунлар ҳам бўлган — лекин жуда кам. Қийинчилик кунлар кам бўлган кейин, хатолар ҳам кам бўладида.

🔸 Кўп хатоларимни ўзим билсам, янада кўпроғини бошқалар билади. Чунки мен ҳақимдаги гаплар кўпинча мен кетганимдан кейин бошланади. Шунинг учун, менинг хатоларимни кўчадагилардан сўраб билиб олсангиз, эҳтимол тўғрироқ бўлади.

Менинг мақсадим — ҳар бир пост орқали кимгадир куч бериш, сабоқ бўлиш, хато йўлидан қайтариш.
Қисқача айтсам — мотивация бериш.

Мен идеал эмасман.
Лекин ҳар куни олдингидан яхшироқ инсон бўлишга ҳаракат қилаяпман.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍573219👏47💯37🔥20👌16🤝10💔7👎6😘4🍓3
Кутилмаган туш ортидан келган ҳикмат

Бундан бир неча ой олдин туш кўрибман. Тушимда акам вафот этибдилар. Мен ҳовли четида йиғлаб, қалтираб ўтирардим. Ҳамма келиб, бирин-кетин кўнгил сўрарди. Бир вақт бобом (раҳматли) келиб:
— Ўғлим, энди оиланинг масъулияти сенга ўтди. Тур, акангни тайёрла, — дедилар.

Мен қаттиқ, жуда қаттиқ йиғладим. Ахир бирор марта ҳам бу ҳаётни акамларсиз тасаввур қилмаган эдим. Ҳовли четида дадамлар сочларига оқ тушиб кетган ҳолда йиғлаб ўтирардилар. Дадамларнинг юзларига қарар эканман, жуда қаттиқ бақириб йиғладим. Шу даражада қаттиқ йиғладимки, бақирган овозимдан уйғониб кетдим. Турсам, йиғлаверганимдан усти-бошим шилта ҳўл бўлиб кетибди. Туриб ҳам бир соат ўзимни йиғидан тия олмадим.

Ўзимга келиб, телефонимдан кўча камерасини очдим — акамларнинг машиналари турибди экан. Хурсанд бўлиб кетдим. Ўша кундан бошлаб акамларни яна ҳам қадрлайдиган бўлдим.

Кеча шу тушнинг ҳикматини англашимга сабаб бўладиган воқеа бўлди. Сурхандарёда бўлганим туфайли ярим тунда ҳам иш билан банд эдим. Тунги соат 3 да қариндошим Абдулазиз акам телефон қилиб қолдилар. Улар акамлар билан бирга ишлашар эди. Телефонни кўтаргунимча 10 секунд вақт ўтди. Шу 10 секундда ҳаёлимдан минглаб фикрлар ўтиб кетди:
— Нега ярим тунда телефон қилишяпти? Акамлар билан биргамидилар? Тинчликмикан? Акам тинчмиканлар? — дея минг ўйда гўшакни кўтардим.

Машина бузилиб қолибди, акамларга боғлана олишмапти, шунга телефон қилиб беринг, зарур эди, дедилар.
— Ҳоп, ака, — деб гўшакни қўйдим.
— Аллоҳга шукр, — дедим.

Акамларга телефон қилдим. Акамлар ҳам мендан хавотир бўлиб:
— Ука, тинчмисан? Тинчликми? — деб қўрқиб кетдилар.
— Ҳа, ака, тинчман. Абдулазиз акамга телефон қилиб юборасиз экан, — дедим.

Акам ҳам:
— Ҳудога шукр, — деб гўшакни қўйдилар.

Ака-укангиз, опа-синглингиз билан юз кўрмас бўлиб юрган бўлсангиз ёки кичик бир муаммо туфайли аразлашиб юрган бўлсангиз — тезда узр сўраб, улар билан оқибатни тикланг.

Аллоҳ ҳаммани ҳам менга ўхшаб туш орқали тарбияламайди. “Эртага бораман, индин бораман,” деб кутманг. Бугун боринг.

Балким, эртага менинг тушимдаги ҳолат, сизнинг ўнгингизда бўлиши мумкин. Лекин унда кеч бўлади.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob
733👍270😢134💯46🔥27🥰13💔13👌11🍓9😎9😘7
Сўнган ишонч

Абитуриент бўлиб ўқиб юрган пайтларимда, “ўқишдан чалғитади” деб телефон олиб беришмаган. Тайёргарлик кўрган жойимда ҳам телефон олиб келиш таъқиқланганди. Шу сабабли 19 ёшимгача шахсий замонавий телефоним бўлмаган.

Ҳар гал тайёргарликдан уйга келсам, синфдошларимнинг янги, замонавий телефонларини кўриб, қалбимда шундай телефонга эга бўлиш орзуси тобора кучаярди. Бир куни бир қариндошимни кўргани бордим. Уйга қайтаётганимда у киши менга шундай деди:

Ўқишга кирсанг, қизлар ишлатмаган, энг зўр телефонни олиб бераман!

Қанча хурсанд бўлганимни сўз билан тарифлаб бўлмайди! Бошим осмонга етди. Ўртоқларимга ҳам: “Ўқишга кирсам, ҳеч кимда йўқ телефон менда бўлади”, деб фахр билан гапирардим.

Ниҳоят, 2017 йили биринчи уринишда Тошкент Тиббиёт Академиясига ўқишга кирдим. Натижалар эълон қилинган куниёқ ўша қариндошимнинг олдига бордим.

— Мен ўқишга кирдим! Телефонни ҳаракатини қилаверинг.

Бир муддат жим турдиларда шундай дедилар:

— Ҳеч қандай телефон йўқ. Бу гап шунчаки сени руҳлантириш учун эди.

Ўша пайт қалбимда нимадир синди. Ҳеч нарса демай, жим уйга қайтдим. Кечқурун акам менга энг яхши телефонлардан бирини олиб келишди. Аммо мен у телефонни акамдан эмас, ваъда берган инсондан кутгандим.

Ўша кун — ишончим синган, қалбимда илк марта одамларга нисбатан эҳтиёткорлик пайдо бўлган кун эди. Шу пайтдан бошлаб тушундимки:

“Агар ҳеч кимга ишонмай қўйган экансан — демак, сен улғайибсан.”

Баъзан бажарилмай қолган кичик бир ваъда, бир инсонни бир умрлик ишончнини синдириб қўяди. Қўлингиздан келмаса — ваъда берманг. Агар ваъда берган бўлсангиз, у инсон ёшми-каттами, албатта бажаринг.

Мана бу воқеага ҳозир 8 йил бўлди. Бугун қўлимда энг зўр телефонлардан бири бор. Лекин олдингидай ишонч йўқ.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
469👍233😢95🔥31👎26👏16🥰7💔6🐳4🍓2
Икки ака-ука бор эди. Аллоҳ акага тўртта ўғил, укага битта ўғил берди. Кунлардан бир кун ака укасига қарата: «Ўғилни кўпайтир. Мана менда 4 та. Эртага катта бўлиб, оила масъулиятини 4 томондан кўтаради», — деб мақтанди.

Орадан вақтлар ўтди. Болалар катта бўлишди.

Тунда ака уканинг олдига келиб, вариантга олган Кобалт машинасининг ойлик тўловини ёпа олмаётганини айтиб, қарз сўради.

Ука эса ўғли совға қилган 100 минг долларлик машинасидан жимгина сўралган пулни олиб берди.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
5👍646160😢105🔥35👏18👌14👎12🤔10🥰8🤣6😁3
ҲУРМАТ ҚОЗОНИШ ЙЎЛЛАРИ

1. Ҳеч кимга икки мартадан ортиқ қўнғироқ қилманг.

2. Ҳеч кимга керагидан ортиқ яқинлашманг.

3. Сўралмасдан туриб, ҳеч кимга маслаҳат берманг.

4. Кам гапиринг, сирли бўлинг.
Ҳар кимга дардингизни айтаверманг. Чунки кўпчилик ютуғингиздан эмас, мусибатингиздан хурсанд бўлади.

5. Кейинги қадамларингизни ҳеч ким билмасин. Натижага эришганингизда, ўзлари билиб олишади.

6. Пул топиш учун турли йўлларни ўрганинг. Бир манбага қарам бўлиб қолманг.

7. Ҳаммани хурсанд қилиш шарт эмас. Ҳақли деб билган инсонларингизнигина кўнглига қаранг.

8. Ўзингиз тўғри деб билган ишни амалга оширинг. Чунки сизнинг салоҳиятингизни сизнинг ўзингиздек ҳеч ким билмайди.

9. Ҳаётингизга ижобий таъсир кўрсатган инсонга албатта миннатдорчилик билдиринг.

10. Менинг блогимга обуна бўлиб қўйинг — эҳтимол, ҳеч қачон бундай блогни топа олмаслигингиз мумкин.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍907260😁142👏65💯36🔥24🤝18🥰13😍12😎12🍓9
Тарози

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:
– Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт! – деди.

Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:
– Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман. Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман, – деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди. Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:
– Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради, – деди.

Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:
– Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан? – дея сўради.
Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.
– Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман, – деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди. Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди. Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.

Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:
– Ишонмайман... Ишониладиган холат эмас... – деди.

Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди. Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига туқазди. Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди. Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:
“Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан. Шунинг учун, ўзимни сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!”.

Дўкондор тош каби қотди-қолди. Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди. Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва “Қайтими керак эмас” деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.

Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди...

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
1907😢456👍207🔥38👏22🥰16💯14🤔7🍓6
2025/07/12 23:50:56
Back to Top
HTML Embed Code: