tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1067
Last Update:
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, - эслатибди хотин.
— Худо хоҳласаям, хоҳламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.
Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.
Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! - дебди.
P.S.: Ҳар қандай ишда инсон ўз кучига эмас, аввало Яратганнинг хоҳиш-иродасига суянмоғи керак. Тақдирга кибр билан эмас, тавозе билан ёндашган одамгина синовлардан омон чиқади.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1067