tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1062
Last Update:
Отангга “чарчадим” демa!
Ёш бола эдим. Дадам эски уйларни бузиб, янги уй қураётган эдилар. Иш жуда кўпайган вақт эди. Бир куни усталар кетиб, иш кўпайгандан кўпайди. Эрталабдан кечгача ишладим. Кечқурун дадам ишдан келиб:
— Ҳа, ўғлим, чарчаб қолмадингми? — деб сўрадилар.
Мен тўғрисини айтдим:
— Дада, роса чарчадим…
Шунда дадам кўзимга қараб туриб, дедилар:
— Ўғлим, эркак киши қанчалик чарчаб, толиқиб кетса ҳам, ота-онаси сўраган пайт: “Йўқ, чарчамадим, яна иш бўлса айтинг, қиламан”, дейиши керак. Эркаклик мана шундай бўлади. Эркак киши чарчаганини ота-онасига билдирмайди, — дедилар.
Бу воқеага 15 йил бўлди. Мана 15 йилки, дадамга “чарчадим” деганимни ёки кўчадаги муаммоларимни айтганимни эслай олмайман.
Кўчадаги муаммони уйга кўтариб келиб, ота-онанинг олдида айтиш — бу кучсизлик белгиси. Чунки ҳақиқий кучли инсон ўз оғриғини кўз-кўз қилмайди.
Хулоса ўрнида бир кичик ҳикоя.
Бир меҳнаткаш киши қизини узатибди.
Орадан вақт ўтиб, қариндошлари сўрабди:
— Куёвинг қандай одам экан?
У киши:
— Куёвим яхшию лекин қизим туғмай туриб, ўғилли бўлгани ёмон бўлдида деган экан.
Бу миллатнинг аёлларига ҳақиқий эркаклар керак. Хотинига ўғил бўладиган бемасъулият, ҳеч нарсага ярамайдиган “эркакчалар” эмас!
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1062