tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1063
Last Update:
Бир киши кредит олиб, тирикчилик қилиб турган қўшнисига қараб:
— Кредит ҳаромлигини билмайсанми? — дебди.
Шунда қўшниси жавоб берибди:
— Кредитнинг ҳаромлигига эътирозим йўқ. Лекин нима қилай, ёрдам берадиган отам ҳам, дўстим ҳам йўқ. Бир ҳадис бор, эшитганмисиз?
— Қандай ҳадис экан? — деб сўрабди у киши.
Қўшниси айтибди:
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қўшниси оч ҳолда тунини ўтказаётганини билиб туриб, ўзи қорни тўқ ҳолда ухлаган киши мўмин эмас.” Биз бир ойдан бери оч ухлаяпмиз.
Кредит ҳаром, деб оғизда айтиш осон. Лекин ҳақиқий мусулмон — муҳтож одамга танбеҳ беришдан аввал, унинг оғриғини енгил қилади. Агар бир инсон кредитга муҳтож бўлса, демак у ҳалол ечим тополмаяпти.
Шундай экан, аввал елкадош бўлинг, кейин ҳаром-ҳалолни ўргатинг. Чунки ҳаромдан қочиш учун ҳам инсоннинг ён-атрофида ҳақиқий ҳалол инсон бўлиши керак.
Сиз қилаётган иш — чўкаётган одамга қўл узатиш ўрнига, “Сузишни билмайсанми?” деб маломат қилаётган одамга ўхшайди. Аввал қўлидан тутиб, сувдан чиқариб олинг, кейин истасангиз, сузишни ҳам ўргатинг!
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1063