tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1086
Last Update:
Шахсий блогни мен эмас, аслида сизлар юритишингиз керак!
Кеча блог ҳақида ёзилган фикрларнинг барчасини ўқиб чиқдим. Бу блогда бор ҳар бир обуначининг билими мендан анча кучли экан. “Ўзинг қандай бўлсанг, атрофингга шундай инсонлар йиғилади”, деган гап рост экан. Барчага раҳмат, вақт ажратиб фикр билдирганингиз учун.
Ўзимга ёққан 3 та фикрни танладим:
1. Шу постни ўқиб, дадам раҳматлини сўзларини эсладим. Дадам вилоят қурилиш трестида бошлиқ бўлиб ишлардилар. Лекин ҳеч қачон китобдан бошқа нарсага пул бермасдилар. Бир куни дадамга “соат олиб беринг”, дедим. 12 ёшдаман, балоғат ёшидаман. Дадам: “Ўртоқларинг соат тақяптими?” — деб сўрадилар. Мен “йўқ”, деб жавоб бердим. Шунда дадам: “Қачонки ҳамма синфдошларингда соат бўлсин, шунда олиб бераман”, дедилар. Биз 5 нафар фарзандмиз — ҳаммамиз олий маълумотли бўлдик.
2. Тўғри гапларингиз. Мен ёзганимни ўқийсизми-йўқми, билмадим. Ҳозир 56 ёшга кирдим. 4 нафар фарзандим Туркияда ўқийди. Аҳамият берганмисиз: ўқимишли оиланинг ота-онаси кўпинча ёш ўтиб кетган бўлади. Нега? Чунки топганини боласининг келажаги деб, ўз соғлиғига қарамайди. Пул етмайди. Нега?
3. Ассалому алайкум, яхшимисиз? Битта саволим бор эди: нега шифокорлик йўналиши бўйича кетмадингиз?
Вақти келиб, нега айнан шу фикрларни танлаганимни пост қилиб жойламан.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1086