tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1058
Create:
Last Update:
Last Update:
Синовлар ортидаги сир
Аллоҳнинг ҳар бир синови — бу муҳаббатнинг бир кўриниши.
Баъзан У бериб синайди, баъзан олиб. Аммо билиб қўйинг: Аллоҳ ҳеч қачон зулм қилмайди. Молдан берилган синов ҳар доим ҳам гуноҳлар бадали бўлавермайди. Балки бу синовлар — даражангизни кўтариш, қалбингизни нурли қилиш учун юборилган бўлиши мумкин.
Одатда бундай синовлар ҳамма ишларингиз яхши кетaётган пайтда келади. Шу пайт инсон ўзига савол бериши керак:
— Қаерда хато қилдим?
— Қаерда кимни норози қилдим?
— Қаерда ҳаром едим?
Агар сизда ҳаммаси тўғри бўлса, билингки: Бу шамол сизни ортга қайтариш учун эмас, балки чўққига олиб чиқиш учун юборилган. Демак, яна бир поғона юқорилаш вақти келди! 🚀
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1058