ABDUQAHHOROV_ABDUVAHOB Telegram 1068
Ўзингизга ҳар доим энг яхшисини раво кўринг

Студентликнинг илк икки йилини ётоқхонада ўтказдим. Дастлабки курсларда курсдошларимнинг кўпчилиги ҳам ётоқхонада туришарди. 3-курсга ўтгач, иш бошладим ва квартирага чиқдим. Икки хонали уйда беш киши, ҳар бири 400 минг сўмдан тўлаб турдик. Ўша болаларнинг ҳаракатини кўриб, мен ҳам жиддийроқ ҳаракат қилишим кераклигини англадим.

Бир оз вақт ўтиб, ойига 300 доллар топадиган бўлдим. Дарҳол ўзимга яхшироқ квартира қидира бошладим. 4-курсга ўтганда, ҳар бир киши 100 доллардан тўлайдиган, 4 хонали, барча шарт-шароитга эга квартирага кўчиб ўтдим.

Бу қарор мен учун осон бўлмаган. Лекин ўша хонадонда мендан ҳам кўп даромад қиладиган, мақсадли ва қатъиятли йигитлар яшарди. Улар билан бирга яшаш, фикримни ва қарашларимни ўзгартирди. Мен ҳам ўсишни бошладим. Янгича муомала, янги кўникмалар ва қўшимча касб ўргандим.

5-6 курсларда ўқишдан кеч қолган кунлар учун ётоқхонадан жой олиб қўйдим, лекин асосий яшаш жойим ҳали ҳам квартира эди. Қайсидир маънода, ётоқхонадан жой олиб қўйишим мен учун яна бир қулайлик — комфорт манбаи бўлди. Имтиҳондан кеч чиқиб, Тошкент тирбандлигида 3–4 соат йўлда сарсон бўлиш ўрнига, 500 метр узоқликдаги ётоқхонада қолишни афзал кўрдим. Бу орқали нафақат вақт, балки куч ва маблағимни ҳам тежадим. Бу қарор ҳам жисмонан, ҳам руҳан менга енгиллик берди.

Бир курсдошим эсимда — у ҳам 1-курсда мен билан бирга ётоқхонада турарди. Стипендия 370 минг сўм эди ва шу маблағ билан ҳаёт кечирарди. 6 йил давомида ҳамон ётоқхонада қолди, ҳамон шунақа яшаш тарзини сақлади. Чунки у доим тежашни ўйлайдиган, хавфдан қочадиган инсон эди — ва атрофидаги муҳит ҳам айнан шундай фикрлайдиганлардан тузилган эди.

6 йил давомида эришган натижаси шундай бўлди: клиникада ишлаб, медбратликни ўрганди. Ойига 5 кун “тез ёрдамда”да навбатчилик, қолган 25 кун — ётоқхонада дам олиш.

Тасаввур қилинг: дастлабки 3 йили стипендияни бир ойга етказиш билан ўтган бўлса, кейинги 3 йили — арзимаган ойлигини бир ойга етказиш билан ўтди.

Хулоса:

Бу ҳаётда фақат ҳаракат қилиб таваккал қилган инсонгина ўсади. Лекин бу ҳам — муҳит билан боғлиқ. Атрофингиздаги одамлар мақсадли, фаол ва ўсаётган бўлса — сиз ҳам ўсасиз. Агар улар доимий тежаш, қўрқиш ва хавфдан қочиш ҳақида ўйлашса — сиз ҳам ўша ботқоққа ботасиз.

Агар фарзандингиз тўрт йил давомида ҳали ҳам ётоқхонада яшаяётган бўлса — “тежамкор бола” деб хурсанд бўлиш эмас, аксинча, хавотирга тушиш керак.

Чунки у ўсмаяпти. Олдинга интилаяпти. Ўзини яхшироқ шароитга лойиқ деб билмаяпти. Ҳаракат қилаётгани йўқ — фақат борини етказиш билан банд.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
👍385276💯55👏44🔥14🤔13🥰65💘5😘5😍3

tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1068
Create:
Last Update:

BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1068

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

To delete a channel with over 1,000 subscribers, you need to contact user support Unlimited number of subscribers per channel Each account can create up to 10 public channels Although some crypto traders have moved toward screaming as a coping mechanism, several mental health experts call this therapy a pseudoscience. The crypto community finds its way to engage in one or the other way and share its feelings with other fellow members. To edit your name or bio, click the Menu icon and select “Manage Channel.”
from us

Telegram Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
FROM American