tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1044
Last Update:
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА…
Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режиссёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Неапол шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга борганида Софи Лорен бор-йўғли тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
— Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Неаполнинг энг фақир оиласида туғилганмиз. Куллар ичида етишиб, ўзимизни бунёд қилдик. Молу дунё келади-кетади. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб, Витториога деди:
— Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланган жумласини айтди:
— Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!
Зиён кўриш — ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдириш мумкин бўлган нарсалар учун узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга мусибат тушганда, ўзимизни кузатайлик. Агар ҳали ҳам оёқда тик турган бўлсак — демак, Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмаган экан!
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Share with your friend now:
tgoop.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1044