Копенгагенда жойлашган ушбу мактаб ўз энергиясининг ярмини фасади орқали ишлаб чиқаради.
Copenhagen International School (CIS Nordhavn) биноси 12 мингта қуёш панели билан қопланган бўлиб, улар дунёдаги энг йирик қуёш панелли фасадлардан бирини ташкил этади. Бу тизим тахминан 700 кВт электр энергияси ишлаб чиқаради бу мактаб эҳтиёжининг ярмига тенг.
Технология SolarLab компанияси томонидан яратилган бўлиб, унда BIPV бинога интеграция қилинган фотоэлектр модуллар қўлланилган. Панеллар энергия ишлаб чиқариш билан бирга бинога замонавий кўриниш ҳам беради.
⠀
Шунингдек, мактаб яшил том ва ёмғир сувини йиғиш тизими билан жиҳозланган . Энг қизиғи, ўқувчилар қуёш панеллари ишлаб чиқараётган энергияни реал вақтда кузатишлари ва бу жараённи дарсларда ўрганишлари мумкин.
Ва параллел дунё)
👉 @Energetika

👍11⚡3🔥2❤1
Ўзбекистон биткойн майнинги энг арзон 15 давлат қаторига кирди
Ўзбекистон бу борада электр энергияси арзон бўлган 15 та мамлакат қаторига кирди. NFTevening маълумотларига кўра, 75 та давлат орасида Ўзбекистон ўтган йили 11-ўринни эгаллаган. Бир биткойн қазиб олиш учун сарфланган электр энергияси 15,2 минг долларни ташкил этган. Декабрь ойида биткойн нархи 92,2 минг доллар эди, шу билан майнинг рентабелли бўлган харажат биткойн қийматининг 16,5% ини ташкил қилган.
Эрон энг арзон бўлган, яъни бир биткойн қазиб олиш мамлакатда 1,3 минг доллар, бу биткойн қийматининг 1,4% и. Қўшниларимиз Қирғизистон 8.6 минг доллар билан 7-ўринда, Қозоғистон эса 14-ўринда мамлакатда бир биткойн учун 32,4 минг доллар, Россияда эса 39,7 минг доллар сарфланган.
Европада энг қиммат электр энергияси Ирландияда бир биткойн қазиб олиш 321,1 минг доллар, АҚШда эса 107,3 минг доллар сарфланган,яъни фойдасиз.
👉 @Energetika
Ўзбекистон бу борада электр энергияси арзон бўлган 15 та мамлакат қаторига кирди. NFTevening маълумотларига кўра, 75 та давлат орасида Ўзбекистон ўтган йили 11-ўринни эгаллаган. Бир биткойн қазиб олиш учун сарфланган электр энергияси 15,2 минг долларни ташкил этган. Декабрь ойида биткойн нархи 92,2 минг доллар эди, шу билан майнинг рентабелли бўлган харажат биткойн қийматининг 16,5% ини ташкил қилган.
Эрон энг арзон бўлган, яъни бир биткойн қазиб олиш мамлакатда 1,3 минг доллар, бу биткойн қийматининг 1,4% и. Қўшниларимиз Қирғизистон 8.6 минг доллар билан 7-ўринда, Қозоғистон эса 14-ўринда мамлакатда бир биткойн учун 32,4 минг доллар, Россияда эса 39,7 минг доллар сарфланган.
Европада энг қиммат электр энергияси Ирландияда бир биткойн қазиб олиш 321,1 минг доллар, АҚШда эса 107,3 минг доллар сарфланган,
👉 @Energetika
👍6❤3⚡2🤔2
Брюсселда Қамбарота-1 ГЭС бўйича уч томонлама келишув имзоланди
10-октябр куни Брюсселда ўтган Global Gateway Forum доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида Қамбарота-1 гидроэлектр станцияси бўйича англашув меморандумлари имзоланди.
❗️ Қамбарота-1 ГЭС Марказий Осиёдаги энг йирик қайта тикланувчи энергия лойиҳаларидан бири бўлиб, Қирғизистон ҳудудидаги Норин дарёсида барпо этилади. Лойиҳа уч давлатнинг ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Станцияда тўртта турбина ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 1 860 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 5,6 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.
ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Ҳусеин Ўжханнинг таъкидлашича, лойиҳа минтақада энергия ва сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек барқарор инфратузилмани ривожлантиришдаги муҳим босқич сифатида қаралмоқда.
Имзолаш маросимида ЕТТБ президенти Одил Рено-Бассо, Барқарор инфратузилма бўйича бошқарувчи директор Гарри Бойд-Карпентер, шунингдек Европа инвестиция банки президенти Надия Калвиньо ва Европа комиссари Йозеф Сикела иштирок этишди.
❗️ Мутаҳассисларнинг фикрича, Брюсселда имзоланган бу келишувлар Марказий Осиёда яшил энергетика ва минтақавий интеграцияни чуқурлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍5⚡3❤3🔥1😁1
Қозоғистонда АИ-92 бензини 239 (5383 сўм) тенггегача қимматлашди
😁21😱6😢3👏1
2025 йилги Физика бўйича Нобел мукофоти квант тизимлар бўйича илмий кашфиётлар учун тақдим этилди
Бу йилги физика соҳасидаги Нобел мукофоти Жон Кларк (Буюк Британия), Мишел Деворе (Франция) ва Жон Мартинис (АҚШ)га топширилди.
Олимлар “электр занжирларида макроскопик квант-механик туннеллаш ва энергиянинг квантланиши"ни илмий жиҳатдан намоён этгани учун мукофотга лойиқ деб топилган.

👍7❤3⚡1👏1
Бизнинг қон босимимизга ва соғлигимизга бевосита таъсир кўрсатадиган ўша "магнит бўрони"дан мободо эътибор беринг мободо энергия олиш имкони бўлган-да, тахминан қанча электр олиш мумкин эди?
Қуёшдаги йирик чақнашлар, (X-классдаги) портлашлар одатда 10 даражасида(25-26) жоул энергия ажратади.
❗️ Бу миллионлаб водород бомбаларининг портлашига тенг дегани.
Масалан:
10 даражасида(25-26) жоул = ўртача 2,78 × 10¹⁵ кВт·соат.
Бу энергиянинг ерга фақат жуда кичик қисми етиб келишини хисобга олсак, яъни тахминан бир миллиарддан бири (10⁻⁹) етиб келади, чунки Қуёш энергияси ҳар томонга тарқалади.
Демак: 10¹⁶ жоул ≈ 2,78 × 10⁶ МВт·соат бўларди дегани
❗️ Бу эса тахминан:
2,8 миллион мегаватт-соат, яъни бутун Ўзбекистоннинг 1 ҳафталик электр истеъмолига яқин.
Афсуски бу энергияни "туш" да хам тутишимиз шунчаки фантастикадир.
Хуллас, назарий жиҳатдан агар магнит бўрон энергиясини тўлиқ “тутилса”, миллионлаб МWh энергия ишлаб чиқариш мумкин бўларди. Аммо амалда бу энергия хавфли ва бошқарилмайдигандир.

❤2👍2🔥2⚡1😱1
Балким оқ қора бўлиб, қора оқ бўлиб чиқса-я) дермиди...
Нефт ва газ компаниялари “яшил энергетика” ҳақида кенг реклама қилаётган бўлса-да, аслида улар ишлаб чиқараётган энергиянинг атиги 0,1 фоизи қайта тикланувчи манбалардан олинади дейилади Барселона Автоном университети олимлари ўтказган тадқиқотда.
❗️ Тадқиқотга кўра, TotalEnergies, BP, Shell, ExxonMobil ва Chevron каби йирик компаниялар дунё бўйича қайта тикланувчи энергия қувватларининг атиги 1,42 фоизига эгалик қилади. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти иқлим ва энергетика сиёсатидаги асосий лавозимларга илгари нефть-газ соҳасида ишлаган 43 кишини тайинлаган. Масалан, хозирги энергетика вазири собиқ нефтсервис компанияси раҳбари бўлган, қайта тикланувчи энергетика бўйича ўринбосари эса бу йўналишда тажрибаси бўлмаган инсон яъни бошқа нефть компанияси асосчиси бўлган. EPA ҳаво сифати бўлими раҳбари эса илгари American Petroleum Institute вакили бўлган.
Мутаҳассислар айтишича, компаниялар "яшил" ўтиш ҳақида кўп гапиради, аммо реал инвестициялар деярли йўқ эмиш.

😁6❤3🔥2⚡1👍1
Energetika
Германиянинг Филиппсбург атом электр станциясида совутиш минораларини бузиш жараёни Филиппсбург атом электр станцияси Германиядаги собиқ атом электр станцияси бўлиб, максимал умумий қуввати 2394 МВТ. У 1979 йилда ишлай бошлаган, иккита реактор 1985 йил…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германиянинг “яшил келажак” сари дадил қадами: Moorburg ИЭС тарихда қолди
Бугун Гамбургда муҳим воқеа, Европадаги энг замонавий кўмир станцияларидан бири Moorburg демонтаж қилинди. Бу Германиянинг тоза энергияга ўтиш стратегиясидаги навбатдаги босқичдир.
Нега бу муҳим?
➖ Кўмирдан воз кечиш: Германия 2045 йилгача углерод нейтраллигига эришишни мақсад қилган.
➖ Яшил водород маркази: Станция ўрнида яшил водород ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади.
➖ Экологик самара: Ёпилиш натижасида йилига 1,5 млн тонна СО2 чиқиндиси камаяди.
❗️Германия шамол, қуёш ва водородга таянаётган барқарор энергия тизимига изчил қадам ташламоқда. Moorburg нинг ёпилиши бу тоза ва хавфсиз келажакка қадамдир.

👍20🔥3❤1👏1😢1
Energetika
Хитой рекордларни уришда давом этади... Хитой Гоби чўлида икки минора ва 27 минг ойнага эга дунёдаги илк қуёш иссиқлик электростанциясини ишга туширди ❗️ Янги станция самарадорлиги бўйича 25 фоизга юқори ва ҳатто булутли об-ҳавода ҳам энергия ишлаб чиқара…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍15⚡3🔥3❤2👏2
Озарбайжон давлат нефть компанияси SOCAR, Туркманистондаги конларни ўзлаштириш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақида Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров Туркманистон Мустақиллик кунига бағишланган тадбирда маълум қилди
“Бизнинг мамлакатларимиз энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга. SOCAR Туркманистондаги истиқболли конларни ўзлаштириш лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдор” деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик Ўрта коридор самарадорлигини оширишда ҳам муҳим роль ўйнамоқда, бу йўналишдаги транзит ташувлар ҳажми эса йил сайин ортиб бормоқда.
“Туркманистонда замонавий транспорт инфратузилмаси яратилган, Озарбайжон эса ушбу коридор бўйлаб жойлашган мамлакат сифатида денгиз порти, темир йўллар ва логистика марказларини ривожлантиришга катта сармоя киритди. Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш бутун минтақа учун катта фойда келтиради” деди Жаббаров.
Шунингдек, у Озарбайжоннинг асосий қисми билан Нахчивон Автоном Республикасини боғловчи янги транспорт йўлаги лойиҳасини амалга ошириш мамлакатлар транзит салоҳиятини янада ошириши ва минтақанинг ривожланишига катта ҳисса қўшишини эслаб ўтди.

❤5⚡2👍2🔥2
Ижтимоий тармоқларда “метан заправкаларга лимит қўйилмоқда” деган хабарлар тарқалди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бу маълумотни рад этди.
❗️Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳеч қандай лимит ёки чеклов жорий этилмаган. Фақат куз-қиш мавсуми олдидан айрим газ тақсимлаш станцияларида профилактика ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шу даврда газ босими қисқариб, баъзи метан заправкаларда вақтинчалик тўхташлар содир бўлган.
Ҳозир эса метан заправкалар бутун республика бўйича одатий тартибда ишламоқда. Табиий газ етказиб бериш эса шартномалар асосида давом этмоқда дейилади хабарда.

👎5❤3⚡1🔥1
"Жаҳон миқёсидаги алдов"ми? Ёки сиёсий юришларми?
Мазмунан қайта тикланувчи энергия манбалари алдов устида ривожлантирилмоқда деган хабарлар асосан Россия ОАВлари ва Трамп маъмуриятида ҳидланмоқда. Менимча, Россия ОАВлари хабарни бўрттириб, қарши ҳолатда қўллаш бўйича устасифаранг! Бу мантиқ Европа Иттифоқи Россия газидан бутунлай воз кечмоқчи деган гап фонида юзага чиқмоқда. Бугун яна бир хабарга кўзим тушди.
"Шотландиядаги шамол турбиналари яширин равишда дизел генераторлардан электр энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланмоқда"
Келинг, буни бирoз ўзимизча таҳлил қиламиз!
Бу хабар аввал ҳам, яъни 2023-йилда айрим ижтимоий тармоқларда ва айрим шубҳали сайтлар орқали тарқалган, аммо BBC, The Guardian, Reuters ёки Scottish Government каби расмий манбалар бундай ҳолатни рад этган.
❗️ Аслида-чи? Аслида, баъзи шамол турбиналари техник хизмат кўрсатиш ёки синов даврида қисқа муддатга дизел генераторлардан фойдаланиши мумкин — бу бутун тизимни “дизел билан ишлайди” дегани эмас.Резерв сифатида дизел генератор ишлатилиши мумкин, яъни агар турбинага техник хизматга эҳтиёж туғилса ёки туташув, электр тарқатиш тизимида муаммолар бўлса, қисқа муддатга захира қувват сифатида генераторлар ишга туширилиши мумкин.
Айтмоқчиман-ки хозирги сиёсатда энергетиканинг ўрни юқори, қолаверса қиш яқин Европага истайдими йўқми бу таъсир қилади! Айни шу пайтда Россия қайси йўл билан бўлмасин Европага сингдирмоқчи бўляпти-ки гўё "Бизнинг газимизсиз ёки аньанавий йоқилғимизсиз яшолмайсизлар" дегандек
Яна ким билади дейсиз 🤷♂

OpenAI Аргентинада қуввати 500 МВт бўлган Stargate марказлар мажмуасини қуради
Reuters хабарига кўра, OpenAI ва Sur Energy энергетика компанияси Аргентинада сунъий интеллект учун мўлжалланган йирик маълумотлар марказлар мажмуасини қуриш бўйича келишув имзолади. Лойиҳа Stargate дастури доирасида амалга оширилади.
❗️ Stargate — бу OpenAI, SoftBank ва Oracle компанияларининг АҚШда сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаси бўлиб, умумий қиймати 500 миллиард долларгача баҳоланади. Шу дастур асосида бошқа давлатларда ҳам марказлар барпо этилади.
Аргентинадаги янги объект Лотин Америкасидаги биринчи Stargate лойиҳаси бўлади. У 500 МВтгача қувватга эга бўлиб, қиймати 25 миллиард долларгача етиши мумкин. Бу Аргентинанинг энг йирик технологик ва энергетик сармояларидан бири саналади.
Молиялаштириш Sur Energy ва халқаро булутли тизимлар ишлаб чиқувчиси ўртасидаги қўшма корхона орқали амалга оширилади. OpenAI эса марказ ишга тушгач, унинг ҳисоблаш қувватларидан фойдаланувчи бўлади.
Бундан олдин OpenAI Норвегияда қуввати 230 МВт бўлган Stargate Norway марказини, шунингдек Жанубий Корея ва Ҳиндистонда ҳам шундай объектлар қуришни режалаштирган эди. Энг йирик Stargate мажмуаси эса Бирлашган Араб Амирликларида барпо этилиши кутилмоқда.
Яқинда эса АҚШда OpenAI нинг биринчи флагман Stargate марказлари ишга туширилди.

⚡3❤2🔥1👏1
Нега “энергетик жиҳатдан камбағал ёки бой мамлакатлар” деган тушунча мавжуд эмас
Пастдаги графикда жуда оддий тасвирланган, аммо асосий қонуният кўринади: аҳоли жон бошига тўғри келадиган электр энергияси истеъмоли қанчалик юқори бўлса, даромад даражаси (яъни жон бошига тўғри келадиган ЯИМ) ҳам шунчалик юқори бўлади. Юқори даромадли, аммо паст энергия истеъмолига эга бирорта мамлакат йўқ.
Нега шундай?
Биринчидан. Энергия = меҳнат унумдорлиги.
Замонавий иқтисодиёт электр энергиясига таянади: заводлар, транспорт, маълумот марказлари, ҳатто уй техникаси — барчаси электрсиз ишламайди. Қанчалик кўп энергия мавжуд бўлса, шунчалик кўп иқтисодий қиймат яратилади.
Иккинчидан Энергия = ҳаёт сифати.
Ёритиш, иситиш, совутиш, интернет, транспорт — буларнинг барчаси электр энергиясига муҳтож. Даромад ўсиши ҳар доим энергия истеъмолининг ортиши билан бирга кечади.
Учинчидан Инфратузилма.
Ривожланган давлатларда кучли энергия тизимлари мавжуд бўлиб, улар бизнес ва аҳолига самаралироқ ишлаш имконини беради.
Графикда АҚШ, Норвегия, Япония, Буюк Британия каби мамлакатлар юқори ўнг бурчакда жойлашган: ҳам даромад, ҳам энергия истеъмоли юқори. Аксинча, Африканинг кўплаб мамлакатлари пастки чап бурчакда у ерда ҳам ЯИМ, ҳам энергия истеъмоли жуда паст.
Ўзбекистон қаерда?
Ўзбекистон бу шкалада қуйи–ўрта тоифада жойлашган:
Жон бошига ЯИМ (2024-йил ҳолатига) 3 092,7 доллар (номинал).
Аҳоли жон бошига электр энергияси истеъмоли (2023-йил) тахминан 2 100 кВт·соат.
(Бу кўрсаткич Ҳиндистондан бирoз юқори, аммо Хитой, Россия ва Европа мамлакатларидан анча паст.)
Йиллик умумий электр энергияси истеъмоли 75,75 миллиард кВт·соат.
Бу шунни англатадики, Ўзбекистон ҳозирча ривожланаётган мамлакатлар қаторида, аммо иқтисодий ўсиш билан бирга энергия истеъмоли ҳам барқарор ошиб бормоқда.
Сўнгги йилларда мамлакат энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек қуёш ва шамол станцияларини қуриш орқали ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирмоқда. Бу жараёнлар яқин йилларда жон бошига энергия истеъмолини ва иқтисодий самарадорликни янада ошириши кутилмоқда.
Демак, Ўзбекистон ҳали юқори даромадли мамлакатлар даражасида бўлмаса-да, энергияга сармоя, қайта тикланувчи манбаларни ривожлантириш ва электр тармоғини барқарорлаштириш орқали ўсиш салоҳиятига эга.

❤3
2040-йилга бориб, Хитой аккумуляторларни қайта ишлаш орқали ўзини литий билан тўлиқ таъминлай олади.
China Daily нашрининг маълумотича, мамлакатда электромобиллар сони кескин ўсиши фонида аккумуляторларни қайта ишлаш соҳаси ҳам тез ривожланмоқда бу экологик барқарорликни таъминлайди.
Тяньцзин шаҳридаги Battery Science & Technology компанияси ҳар йили 10 000 тонна аккумулятор чиқиндисини қайта ишлаб, 6 000 тонна “қора кукун” олади. Ундан тахминан 130 тонна литий карбонати ажратилади.
Компания раҳбари Фу Цяннинг айтишича, қайта ишлаш жараёни материалларнинг 90 % дан ортиғини, литий карбонатининг эса 95 % гача тиклайди бу Европа стандартларидан юқори кўрсаткич. Барча технологиялар Хитойнинг ўзида ишлаб чиқилган.
❗️ Унинг сўзларига кўра, эски аккумуляторлардан олинган “қора кукун”ни қайта ишлаш энг экологик тоза усул бўлиб, углерод чиқиндиларини 30 % гача камайтиради.
❗️ 2024 йилда Хитой бозоридаги аккумуляторлар ҳажми 1 300 ГВт\соатга етган. Прогнозларга кўра, 2040 йилга келиб мамлакат литийга бўлган эҳтиёжини қайта ишлаш ҳисобидан тўлиқ қоплай олади.

❤4⚡1👍1👏1
Қуёш панеллари сўнгги 40 йил ичида 300 баробар, батареялар эса сўнгги ўн йилда 10 баробар арзонлашган.
Аммо британияликлар ҳануз электр энергияси учун киловатт/соатига 30 сент тўламоқда, ҳолбуки айрим мамлакатларда уни ишлаб чиқариш нархи 2 сентдан ҳам кам. Буюк Британиянинг энг йирик энергетика компанияси Octopus Energy раҳбари Грег Жексоннинг фикрича, муаммо технологияда эмас, балки энергия бозори қандай ташкил этилганидадир.
❗️ Маълумот учун Буюк Британия 2024 йилда сўнгги кўмир электр станциясини ёпган
❗️ Жексон муаммонинг кўламини қуйидагича изоҳлайди: Британия 1 миллиард фунт сарфлаган, шамол парклари энергия энг зарур бўлган жойда эмас, балки қурилиши арзон ёки субсидиялар фойдалироқ бўлган ҳудудларда қурилган. Электр тармоғи йил давомида атиги бир неча сония давом этадиган энг юқори юклама учун лойиҳалаштирилган. Аксинча агар бу “пик” юкламаларни истеъмолчига яқин жойда жойлашган батареялар орқали юмшатиб, инфратузилма харажатларидан миллиардлаб фунт тежаш мумкин эди.
Octopus Energy бу ғояни амалда синовдан ўтказмоқда. Компания BYD электромобилларини синов тариқасида таклиф қилмоқда, йилига 12 минг милгача(19 300 км) бепул юриш имконияти билан. Автомобиль кечаси арзон тариф бўйича зарядланади, кундузи эса ўз энергиясининг бир қисмини юқори нархда тармоққа қайтаради. Бу орқали келгусида қуёш панеллари ва батареяларга эга уйлар шу тизим орқали 5–10 йил давомида ҳисоб-китобларсиз яшаши мумкин бўлади дегани.
❗️ Ғарб энергия ўтиш нархи ҳақида баҳслашиб турган бир пайтда, Хитой дунёдаги барча қайта тикланувчи қувватларнинг 74 фоизини барпо этмоқда. 2025 йил август ойида Хитойнинг “яшил” технологиялар экспорти бир ойда 20 миллиард доллардан ошиб кетган бу АҚШнинг йиллик суюлтирилган газ экспортига тенг.

❤6👍3