tgoop.com/Energetika/8170
Last Update:
Хитой рекордларни уришда давом этади...
Хитой Гоби чўлида икки минора ва 27 минг ойнага эга дунёдаги илк қуёш иссиқлик электростанциясини ишга туширди
❗️ Янги станция самарадорлиги бўйича 25 фоизга юқори ва ҳатто булутли об-ҳавода ҳам энергия ишлаб чиқара олади.
Ганьсу вилоятидаги Гоби чўлида Хитойнинг илк ва дунёдаги биринчи икки минорали қуёш иссиқлик электростанцияси фаолият бошлади. Лойиҳа China Three Gorges корпорацияси томонидан амалга оширилган бўлиб, концентрланган қуёш энергияси технологиясининг иқтисодий ва самаралироқ тури ҳисобланади.
Станция қарийб 27 мингта ойна билан жиҳозланган бўлиб, улар қуёш нурларини 200 метр баландликдаги икки минорага йўналтиради. Бу минорлар бир-биридан тахминан 1 километр масофада жойлашган. Шундай конструкция сабаб шарқ томон минора тонг қуёшини, ғарб томон минора эса кундузги ва кечки қуёш нурларини фойдаланади.
Қуёш нурларининг концентрланган иссиқлиги 570 даража Цельсийгача етади ва у махсус тузни эритиш ҳамда сақлаш учун ишлатилади. Кейин эса ушбу тузда тўпланган иссиқлик буғга айлантирилиб, турбинани айлантиради. Бу орқали станция қуёш ботганидан кейин ёки булутли кунларда ҳам электр энергияси ишлаб чиқаришни давом эттира олади.
Икки минорали тизим битта минорали станцияларга нисбатан тахминан 25 фоизга самаралироқ. Бундан ташқари, ойна майдонларининг қисман қопланиши туфайли ойна сони камайган, бу эса қурилиш харажатларини сезиларли даражада тежаш имконини берган, чунки айнан ойна элементлари бино қурилишидаги асосий харажат қисмини ташкил этади-да.
Очиғи мана бу статистика амалдаги холатни акс эттиради десак бўлади. Бундан кейин қайта тикланувчи энергия манбаси деганда кўз олдимизга Хитой келади шекилли.
👉 @Energetika
BY Energetika

Share with your friend now:
tgoop.com/Energetika/8170