tgoop.com/Energetika/8195
Last Update:
OpenAI Аргентинада қуввати 500 МВт бўлган Stargate марказлар мажмуасини қуради
Reuters хабарига кўра, OpenAI ва Sur Energy энергетика компанияси Аргентинада сунъий интеллект учун мўлжалланган йирик маълумотлар марказлар мажмуасини қуриш бўйича келишув имзолади. Лойиҳа Stargate дастури доирасида амалга оширилади.
❗️ Stargate — бу OpenAI, SoftBank ва Oracle компанияларининг АҚШда сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаси бўлиб, умумий қиймати 500 миллиард долларгача баҳоланади. Шу дастур асосида бошқа давлатларда ҳам марказлар барпо этилади.
Аргентинадаги янги объект Лотин Америкасидаги биринчи Stargate лойиҳаси бўлади. У 500 МВтгача қувватга эга бўлиб, қиймати 25 миллиард долларгача етиши мумкин. Бу Аргентинанинг энг йирик технологик ва энергетик сармояларидан бири саналади.
Молиялаштириш Sur Energy ва халқаро булутли тизимлар ишлаб чиқувчиси ўртасидаги қўшма корхона орқали амалга оширилади. OpenAI эса марказ ишга тушгач, унинг ҳисоблаш қувватларидан фойдаланувчи бўлади.
Бундан олдин OpenAI Норвегияда қуввати 230 МВт бўлган Stargate Norway марказини, шунингдек Жанубий Корея ва Ҳиндистонда ҳам шундай объектлар қуришни режалаштирган эди. Энг йирик Stargate мажмуаси эса Бирлашган Араб Амирликларида барпо этилиши кутилмоқда.
Яқинда эса АҚШда OpenAI нинг биринчи флагман Stargate марказлари ишга туширилди.
👉 @Energetika
BY Energetika

Share with your friend now:
tgoop.com/Energetika/8195
