2025 йил 28 апрел блэкаут сабаблари ва воқеалар хронологияси
2025 йил 28 апрелда Пиренейск яриморолида кенг кўламли блэкаут юз берди. Электр энергияси узилиши Испания, Португалия, Андорра, Франциянинг бир қисми ва Мароккони қамраб олди.
Европа қонунчилигига кўра, бу авария энг юқори мураккаблик даражасига киритилди. Сабабларини аниқлаш учун тузилган комиссияда 45 эксперт иштирок этди. Улар орасида Европа тизим операторлари ва регулятор органлари вакиллари бор эди. Комиссияни объектив бошқариш мақсадида Австрия ва Венгрия тизим операторлари вакиллари раҳбарлик қилди. Миллий тизим операторлари, тармоқ ташкилотлари ва йирик энергия фойдаланувчиларидан маълумотлар йиғилиб таҳлил қилинди.
ENSTO-E эксперт комиссиясининг ҳисоботлари 2025 йил 3 октябрда эълон қилинди. Ҳисоботдаги маълумотларга кўра, блэкаут асосан реактив энергия оқимларини назорат қила олмаслик сабабли юзага келган ва бу тармоқда ортиқча кучланишга олиб келган.
Шунингдек, ҳисоботда кўрсатилишича, Испания энергия тизими фойдаланувчилари реактив энергияни назорат қилиш бўйича минимал талабларни бажармаган, магистрал тармоқлар, тизим операторлари, бошқа компаниялар тармоқлари ва генераторлар орасида етарли координация бўлмаган. Натижада релe ҳимояси ишга тушиб, қувватлар узилган, гарчи тармоқ параметрларининг рухсат этилган чегаралардан ошмаган бўлса ҳам.
👉 @Energetika

❤4⚡1🔥1
Жиззахда атом электр станцияси қурилиши учун 9 км янги темир йўл қурилади - AЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Абдужамил Калмуратов
🔥19❤12👍10⚡2👎2🤔1
❗️Жиззахдаги АЭС тўлақонли
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмоқда, халқаро кредит кўзда тутилмаган.

👍8🤔7⚡3❤2😢1
Energetika
Брюсселда Қамбарота-1 ГЭС бўйича уч томонлама келишув имзоланди 10-октябр куни Брюсселда ўтган Global Gateway Forum доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида Қамбарота…
Қўшимча:
Ember маълумотларига кўра, Қамбарота ГЭС-1 жойлашадиган Қирғизистонда электр энергияси истеъмоли 2023-йилдаги 17,2 миллиард кВт/соатдан 2024-йилда 21,4 миллиард кВт/соатгача ошган.
Эслатма:
Лойиҳанинг умумий қиймати 4,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Капиталдаги улушлар қуйидагича тақсимланади: Қирғизистон 34%, Қозоғистон ва Ўзбекистон эса 33% дан.

👏2❤1⚡1🔥1
Хитойнинг янги ихтироси Aridge X3-F бу икки функцияли транспорт воситаси, яъни электромобиль ва йўловчи дрон бирлаштирилган инновацион машина.
12-октябрь куни хитойлик ишлаб чиқарувчи Aridge (илгари Xpeng Aeroht номи билан танилган) ушбу моделнинг биринчи намойиш парвозини Дубайда амалга оширди.
Аслида Aridge X3-F — бу вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) имкониятига эга модулли тизим, унинг базавий қисми эса одатий автомобиль ҳисобланади.
Нархи 240 минг доллар(биздаги Тахое ни пулими? , албатта хазил) бўлишига қарамай, компания Ali & Sons Group (БАА), Almana Group (Қатар), AlSayer Group (Қувайт) ва БАА Хитой бизнес кенгаши билан 600 дона “ер усти авиаташувчи” (ишлаб чиқарувчи маҳсулотни шундай атайди) учун олдиндан келишув тузган.
Компания маълум қилишича, жами 7000 та шундай қурилмага буюртма олинган. Етказиб бериш 2027-йилда бошланиши кутилмоқда.
👉 @Energetika
12-октябрь куни хитойлик ишлаб чиқарувчи Aridge (илгари Xpeng Aeroht номи билан танилган) ушбу моделнинг биринчи намойиш парвозини Дубайда амалга оширди.
Аслида Aridge X3-F — бу вертикал учиш ва қўниш (eVTOL) имкониятига эга модулли тизим, унинг базавий қисми эса одатий автомобиль ҳисобланади.
Нархи 240 минг доллар
Компания маълум қилишича, жами 7000 та шундай қурилмага буюртма олинган. Етказиб бериш 2027-йилда бошланиши кутилмоқда.
👉 @Energetika
👏4⚡1❤1👎1
Хитой батареяларига якун(ми?)
АҚШ олимлари 16 миллион йиллик, 40 миллион тонна литий топишди
❗️АҚШда, Невада ва Орегон чегарасида жойлашган ухлаб ётган вулқон кратери "MacDermitt" калдерасида улкан литий кони топилди. У ерда 40 миллион тонна литий аниқланган, у батареялар ишлаб чиқаришда асосий хомашё ҳисобланади.
Бу коннинг литий қатламлари 16 миллион йилдан ортиқ вақт давомида шаклланган.
❗️ Маълумки, литий электромобиллар, смартфонлар ва қайта тикланувчи энергия тизимлари учун ишлаб чиқариладиган аккумуляторларнинг асосий таркибий қисми. Энди эса, АҚШ бу соҳада Хитойни ортда қолдириб, етакчиликни қўлга киритиши мумкин, деб ёзади Ecoticias нашри.
Ишлар 2026 йилда бошланади, ва таҳлилчиларнинг айтишича, бу кон захиралари ҳар йили ишлаб чиқариладиган 1000 та аккумулятор учун етарли бўлади.
❗️ Маълумот учун ҳозирда Хитой жаҳон бўйича қайта ишланадиган литий ҳажмининг 60% ини назорат қилади ва литий батареяларнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Шу пайтгача АҚШ фақатгина Невададаги Silver Peak конида оз миқдорда литий қазиб олаётган эди.

👍9❤1🔥1
Apple Европада қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини кенгайтиради
Apple Европада тоза энергия лойиҳаларини фаол кенгайтирмоқда. Мисол учун Греция, Италия, Латвия, Польша ва Руминияда янги йирик қуёш ва шамол фермалари қурилмоқда. Ва Испаниядаги ишга туширилган қуёш электр станцияси билан бирга хисоблаганда, бу лойиҳалар Европа электр тармоқларига умумий 650 мегаватт қувват қўшади ва 600 миллион доллардан ортиқ инвестицияни жалб қилади.
❗️ Бу билан 2030 йилгача Apple 1 миллион мегаватт-соатдан ортиқ тоза электр энергияси ишлаб чиқаришига имкон беради. Компания шу тариқа 2030 йилга қадар бутун фаолияти бўйича карбон нейтралигига эришишни режалаштирмоқда.

⚡1❤1👍1
Британияда электр энергияси учун водород аралашмаси синови якунланмоқда
Буюк Британияда илк бор яшил водороднинг 2 фоизлик қисми табиий газ билан аралаштирилиб, Шимолий Линколншир графлигидаги Brigg электр станциясига узатилди. Бу билан станция мамлакат энергия тизимига электр энергияси етказиб беради, деб ёзади The Guardian.

❤1
Германияда биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станцияси ишга туширилди
Германиянинг қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган SINN Power компанияси мамлакатда биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станциясини ишга туширди. Бу лойиҳа ички сув ҳавзасида “яшил” энергия ишлаб чиқариш ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартириши мумкин.
Электр станция Бавариянинг Штарнберг туманида жойлашган. Унинг ўрнатилган қуввати 1870 киловатт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 2 миллион киловатт-соат атрофида бўлиши кутилмоқда. SINN Power маълумотларига кўра, бу ҳажмда ишлаб чиқарилган энергия юзлаб хонадонларни электр билан таъминлашга етади, шу билан бирга тизим сув ҳавзасининг атиги 4,65 фоиз қисмини эгаллайди.
Компаниянинг патентланган Skipp-Float тизими қуёш панелларининг вертикал жойлашувига асосланган. Конструкция қаторлар орасида камида 4 метр кенгликдаги сув йўлакларини қолдиради. Бу эса ёруғликнинг акс этишини ва ҳаво айланишининг табиий оқимини таъминлайди.
Лойиҳанинг муҳандислари таъкидлашича, бундай жойлашув электр ишлаб чиқаришни кун давомида янада барқарорроқ қилади ҳамда эрталаб ва кечки пайтларда, одатдаги қуёш станциялари кам самарали ишлайдиган вақтда, ишлаб чиқариш ҳажмини оширади.
Модуллар сув сатҳидан 1,6 метр чуқурликда мустаҳкамланган бўлиб, бу уларнинг шамол ва сув сатҳидаги тебранишларга мослашувчан бўлишини таъминлайди. Электр энергияси тармоққа сузувчи кабел орқали, сув экотизимини бузмасдан, қирғоқдаги уланиш нуқтасидан узатилади.

⚡4❤3🔥1
Хитой дунёни лол қолдиришда давом этади
Хитой ўзининг улкан қуёш панелли фермасини тақдим этди. Лойиҳанинг миқёси ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли
Бу лойиҳа Тибет платосида, денгиз сатҳидан қарийб 3000 метр баландликда жойлашган ҳудудда амалга оширилган. Хитой бу ерда 420 квадрат километр майдонни тўлиқ қуёш панеллари ва шамол генераторлари билан қоплаган. Бу ҳақида The New York Times хабар берди.
❗️ Бу жойларда ишлаб чиқарилган энергия 1600 километрдан ортиқ масофага юқори кучланишли электр тармоқлари орқали узатилади.Шунингдек, 48 минг километр узунликдаги юқори тезликдаги темирйўлларни ҳам электр билан таъминлайди.

⚡5❤2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паркентдаги катта қуёш печи. Олдинги буюкликнинг қолдиқлари. Ўзбекистон.
Қуёш мажмуаси 1980-йилларда қуёш энергиясини кузатиш ва қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича экспериментал тадқиқотлар ва ишланмалар учун қурилган. Қурилиш учун майдон кўплаб омилларни ҳисобга олган ҳолда танланган: пойтахтга яқинлиги, тоза тоғ ҳавоси, тоғ этаклари, бу нуқтадаги ягона жинс массасининг сейсмик чидамлилиги, оптимал метеорологик шароитлар, қуёшли кунлар сони – тахминан йилига 280 кун га яқин.
Катта қуёш печи - бу гелиостатик майдон, қуёш концентратори ва технологик минорадан иборат автоматик бошқарув тизимларига эга мураккаб комплекс.
"Так что" ҳозирги Хитой ҳам пайтида биздаги қуёш печидан намуналар олган.

👍7⚡3❤2😱1