Telegram Web
#ҳаёт_ўқувхона

#ўзимга_насиҳат

Ютқизиқларингдан чиқарган дарсингни ютқазма.

@umidaaziz
98🤝2
Ҳеч ким ҳақида "у яхши инсон" демагин. Сен яхши бўлсанг, ҳамма яхши бўлади...

✍️@umidaaziz
18
#ўзимга_таскин

Баъзан ҳаммаси ўз йўлига тушиши учун устма-уст ҳар нарса йўлидан чиқиб кетади.
Илоҳий тадбирга ишон.

Кўнглимизни ёритган кун бўлсин...


✍️@umidaaziz
23
Анчадан бери қувноқ, хуш кайфиятда уйғонмагандим.

Бугунам уйғонмадим.

✍️@umidaaziz
😢204🤝31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг кўплиги бир суйганинг йўқлигини тўлдиролмайди баъзан...

@umidaaziz
😢931
#шунчаки_эмас

Услуб ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Масалан, "овқат қандай бўлибди?" деган саволга:
"Мазали бўлмаганида емасдим" деган жавобни бериш ҳам мумкин, "Сен пиширган овқат лаззатли бўлмасинми?!" дейиш бор.

Хулласи калом, аҳлига йўлиқмаган ҳар нарса увол бўлади...

✍️@umidaaziz
187
Мармара денгизида 5 баллик зилзила бўлди.

Бошим нега айланяпти, шоколад еволишим керак, дебман тебранганимизда 😁 Одам қимирлашга ўрганибам кетди 🫢
😢111
Ким билсин, деди қаламим, балки октябрь сен учун яхшиликлар ойи бўлар. Кутайликчи... Яна муҳаббатдан ҳикоялар сўйларсан. Кунлар қисқариб, тунлар узаяди. Бир юлдуз учади қоронғуда тилагингни тиларсан. Рўёбга чиқар, эҳтимол?
Кутайликчи...

Балки ростдан ҳам сен учун яхши бўлар октябрь...

✍️@umidaaziz
19🕊1
#табассум

Қўшним "Бақирмасдан фарзанд ўстириш" китоби билан боласини дўппослабди. 🙄

✍️@umidaaziz
😢20
Энг ёқимли ҳаво — кулранг, хира, тунд, ёмғирли об-ҳаво.

Уйқу, китоб, сериал, чақ-чуқ, лимонли пирог ва чой.

Мукаммал фаолият.

✍️@umidaaziz
15👍5🤝4
Ҳаёт кечикишни асло кечирмайди.
Яқин кишиларингизга меҳрингизни ҳис эттиришга кечикманг. Эҳтимол на эрта бўлар, на-да эртага улар ҳаётда бўлар...

✍️@umidaaziz
13🤝11
Бугун Мармара маржони, умид рангидаги Сакаряга келганимга беш йил тўлди.

Ўтган кунлар, ою йиллар давомида ҳар гал Сакарямни илк бор кўраётгандек маҳлиёлик билан томоша қилдим. Ҳар бир кўчасини илк кунги ҳаяжон ва ошиқлик билан кездим.
Ҳали мен кашф этмаган неча гўзалликлари, мовий ва яшил орзулари бор Сакарямнинг. Аллоҳнинг изни билан умримиз етгунича Сакаряни бирга кезамиз, бирга завқланамиз.

Дарвоқеъ, Бухоро мен учун қанчалик тенгсиз ва азиз бўлса Сакаря ҳам бир шу қадар қадрдонга айланди. Менинг икки ватаним бор: бири мени ўстирди, иккинчиси мени камолга етказди.

✍️@umidaaziz
15🤝3
#duo

Раббим, қалбимни услуби гўзал, назари гўзал, кибор ва руҳонияти улуғ кишиларга йўлиқтир...

@umidaaziz
12🕊4
Фақат Кузга ярашди бизнинг ишқ,
Толеъмиз кулмади, юз ўгирди бахт.
Заъфарон дунёнинг сарҳадларида,
Сенсиз яшадим, менсиз бўлдинг сен…

Йилларга сочилиб кетди умидлар,
Саробдек алдади туйғулар бизни.
Ҳар Куз янгилади армонларимиз,
Ожиз яшадим, ночор бўлдинг сен…

Рангсиз тушларимда нигоҳинг тердим,
Битталаб… сарғайган барглар сингари.
Мен сени кузларга алмашиб кетдим,
Ҳувиллаб яшадим, ёлғиз бўлдинг сен…

Негадир иймандим хаёлларингдан,
Ҳасрат тўла юрагим ёмғирлар ювди.
Кузларга шивирлаб айтдим исмингни,
Безабон яшадим, беун бўлдинг сен…

Мезонлар учириб кетди кўнглимни,
Афсус руҳимни йўқотиб куйдим.
Беҳуда ютқазиб қўйдим ўзимни,
Оввора яшадим, сарсон бўлдинг сен…

Алломахон Хакимова.

@umidaaziz
10👍1
2025/10/09 01:58:06
Back to Top
HTML Embed Code: