Telegram Web
#табассум

"Боре!" деб ишдан бўшаш буржуазия аристократларига тааллуқли.
Биз тўнғиллаб, сўкиниб, тепиниб ишлайверамиз... 🙃

✍️@umidaaziz
🔥9😢54
— Зачем она тебе?

— У неё богатый внутренний мир..

— И что? Захотелось ограбить?

— Нет, захотелось пожить в роскоши.


🖊Ринат Валиуллин.

✍️@umidaaziz
13
Forwarded from Sakaryani kezamiz
Сакаряда бир ҳовлининг деворига осилган ёзув: "Мева узиш бемалол"...

@gezengazeteci 📸
164
Кузнинг қуриган япроқларига ёмғир томчилари тушаётир. Унинг ортидан қиш-у қиёмат, дард, ҳузун, тақдир битиги, қисмат. Бир қарасанг ёз, бир қарасанг қиш, кечаю кундузи. Ким билсин, неча куни қолди умримизнинг...


✍️@umidaaziz
8😢6
"Дунёда бир китобни бир хил ўқиган икки киши йўқ" дейди Эдмунд Уилсон.
Чунки ҳамма ўз токчасидан дунёга қарайди ва тасаввури ҳам токчаси қадардир.
Муҳйиддин Арабий буни шундай изоҳлайди: "Маъно — тингловчига оид".

✍️@umidaaziz
🔥136
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтинг борми, шу гўзал октябр кунида бироз юрамиз? Куз ранглари аро кезамиз, илиқ шамоллар қўйнида сайр қилиб, қаҳва ичамиз соҳилда сўзсиз...

@umidaaziz
6🕊3🔥2
#англаш

Ўзини ҳаммадан ақлли деб ўйлайдиган одамдан кўра ахмоқ кимса йўқдир. Чунки ҳамма кимнинг қандай матоҳлигини яхши билади фақат қўланса ҳиди чиқиб кўнгилни айнитмасин деб устига босишдан ҳайиқади...

@umidaaziz
6💯3
Одатда одамлар бировларнинг тушуниш-тушунмаслиги мен учун аҳамиятсиз бўлганида мени тушуна бошлашади...

✍️@umidaaziz
7🔥5💯2
Эшикни ёпишга мажбур бўлган, лекин дераза ёнида умрини увол қилган қанчадан қанча одамлар бор...

@umidaaziz
😢105🔥4
#arxiv #nostalgiya
Мен бир чеккада маъюсгина ўтирар эканман, биров келиб "Ол, қайноққина дами қуюқ чой. Ичгин ва хафа бўлма. Бу бир миллион долларни олгин, кўнглинг ёришсин" дейиши ҳақиқий тасалли бўлади...

🙄🤭

✍️@umidaaziz
146💯5
Дунёнинг бутун машғулоти, саросимаси ва маъносизлигига бериладиган энг яхши жавобдир "бир пиёла чой ичайлик, кейин бир гап бўлар... " жумласи.

@umidaaziz
8💯4😢2🕊1
Ҳар тараф гавжум, оломон, лекин ИНСОН қаҳат...

@umidaaziz
😢124
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
... бир япроқ қўнади кўнглинг четига сўнг. Куз келганини англайсан. На баргнинг шамолда чирпиррак ўйнагани тоқат бор, на-да кўнглингда бу япроқни тўрга ўтказадиган дармон...

✍️@umidaaziz
4
Истанбулда яшаш- бир романнинг ичида яшаш демакдир. Ҳар кўчаси бошқа ҳикоя, ҳар даҳаси бошқа саргузашт тақдим этади...

@umidaaziz
11👍1
Ҳаёт бу. Лаҳзалар хотираларга, одамлар сабоқларга, умр тажрибага айланади...

@umidaaziz
3🔥2💯1
2025/10/12 07:23:23
Back to Top
HTML Embed Code: