Telegram Web
#шунчаки_эмас

Баъзи руҳлар баъзи руҳларга Аввалдан ошуно бўлади. Шунинг учун ҳам

"Қалбим илк бор кўргандаёқ сенга исинди..." дейдилар...

✍️@umidaaziz
16🔥4🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан бир чеккага чекиниб ўзингга қулоқ тутиш яхши бўлади...

@umidaaziz
9🔥3💯2
Ҳар кишининг бир ҳикояси бор, лекин дарҳақиқат, баъзи ҳикояларнинг ҳеч кими йўқ...

@umidaaziz
11😢7
#румиёна

Ҳамроҳингни кўп мақтама, айрилиқ келур...

✍️@umidaaziz
8🔥7
#ўзимга_насиҳат

Қутқарганингнинг қурбони бўласан.

Бунга йўл қўйма!


✍️@umidaaziz
😢43💯22
#мутолаа

ЕТИМНИНГ ЧЎНТАГИДАН ОЛИНГАН ХАРЖЛИК

Тушки танаффусда марказда айланиб юргандим, ерда ётган ҳамёнга кўзим тушди. Ичида анчагина пул бор экан. Тағин эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳам бор эди. Шайтон: “Пулни ол” дея васвасага бошлади, лекин бугунгача оғзимдан ҳаром луқма ўтмади. Ҳамённи олиб полиция идораси йўлини тутдим. Эгаси топилди, келсин дея мени ҳам куттиришди. Мактабга ҳам кечикдим. Ҳамён эгаси гавдаси баққуват, шоп мўйловли киши экан. Ҳамёнини топганидан хурсанд бўлиш ўрнига, юз-кўзида ғазаб ифодаси кўринди.
— Пулнинг қолгани қаерда?!- дея бақирди. Қўрқиб кетдим.
Чўнтагимда тушликда егулик олиш учун онам берган бир лира бор эди. Ўша пайтларда бу пул мен учун ката маблағ эди, тўртта симит (тешиккулча) берарди бу пулга. “Пулимни ўғирлабди, бунга яхшигина сабоқ бериш керак” дея шопмўйлов қўлимдан пулни олди.
Мен буткул ўзимни йўқотиб қўйдим. “Амаки, у менинг мактабда ейиш учун онам берган харжлик” дейиш учун оғиз жуфтлагандим:
— Ўчир, овозингни, ўғри! Пулнинг қолгани қаерда?!- дея бақириб кетди.
— Қанақа пул? Нималар деяпсиз?- дедим ва ҳар қандай бола қўрққанидан қиладиган ишни қилдим — йиғлай бошладим.
— Буни қара, тағин йиғлайди-я! Йиғлашини қара буни! Ўғирликни қилишга қилиб, йиғлашга тушяпти!- дея бақира бошлади.
Қўрқувдан ўзимни йўқотиб қўйдим. Гапиришга ҳам кучим етмасди. Индамай қолдим. Қўлимдан бошқа ҳеч нарса келмаслигини билиб…
Бир соатдан ортиқ у ерда қолиб кетдим. Ўқиш тугаш арафасида эди. Ўқувчи ташиш автобусига кеч қолсам, 10 километр пиёда юриб қишлоққа етиб боришим креак эди. Ёлвориб-ялиниб кетишга рухсат беришини сўрадим. Полиция амири инсофли одам экан,
— Қаранг, бола шўрлик пулни олгани йўқ. Пулни олса ўзи ҳамённи бу ерга олиб келармиид?!- дея одамни зўрға кўндирди.
Полиция идорасидан чиққанимда худди 70 йилдан бери қамоқда ётган одамдай эдим, мактабга қараб югурдим. Дарслар тугаётган эди.
Мудир қаттиқ танбеҳ бериб, мени эшитмасдан жазолади. Кейин дарсга киришимга рухсат берди. Синфга кирдим, оёқларим қалтирар эди. Ўрнимга ўтирдиму бўлиб ўтган воқеани ўйлай бошладим. Ҳолбуки, яхшилик қилдим деб ўйлаётгандим, лекин нега бундай бўлди?
Бу воқеадан кейин бироз вақт ўтди. Яна тушки танаффусида марказда юргандим. Масжидда жаноза намози бор экан, отам “Қачон жаноза намозига дуч келсанг, албатта жамоатга қўшил” дердилар. Намозни адо этдик. Ўша полиция ходими мени узоқдан кўрди, ёнига чақирди. Уни кўриб қўрқдим, қочсамми, деб ҳам ўйладим. Энди полициячини кўрганда ўз-ўзидан қўл-оёғим титрайдиган бўлиб қолганди, нима бўлса ҳам мажбур ёнига бордим.
— Ака, менинг айбим йўқ,- дедим…
— Тинчлан, биламан ўзим ҳам,- деди.- Ҳозир кимнинг жанозасини ўқидик, биласанми? Сен ҳамёнини топган одамнинг жанозаси ўқилди. Қаҳва ичаётганида, томоғига сачраб, нафаси тиқилиб ўлиб қолибди. Уни анчадан бери танийман, туманнинг обрўли кишиларидан эди. Лекин бироз терс одам эди. Сен унинг ҳамёнини топганингда, пул кам чиқди. У сен олгансан деб ўйлади. Дегани деган одам. Гапга тушунмайди. Шунинг учун сенга у ўша кун қаттиқ гаплар гапирди.
— Лекин мен олмагандим, қасам ичаман,- дедим.
— Биламан,- деди жилмайиб. Кейин хотини қўнғироқ қилиб айтди, пулни пиджагининг чўнтагида унутган экан. Сени бекорга хафа қилганимиз қолди…
Узоқларга қараб қолдим. Жаҳлим чиқмади, оқланган айбдордек ўзимни ҳис қилдим. Мен айбсиз эдим ва буни полиция ходими ҳам биларди. Аскар салом бериб ёнидан узоқлашдим. Мактабга қараб йўналгандим, таъзияли уйнинг яқинларидан экан шекилли, икки кишининг суҳбати қулоғимга чалинди:
— Ўлимли дунё, деганлари шу экан-да…
— Ажалнинг қачон келиши билинмайди…
— Ҳайҳотдай денгизга чўкиб ўлмайди-да, бир лиралик қаҳвадан тиқилиб ўлади одам.
“Бир лира” сўзи қулоғим остида жаранглади. Ўз-ўзимдан сўрадим: “Ўша қаҳванинг пулини менинг чўнтагимдан зўравонлик билан тортиб олган харжлигим билан тўлармиди?..
Етимнинг бир лиралик ҳақини унутмаган Аллоҳим! Сен бизни ҳаромдан асрагин. Золим бўлиб қолишдан Сенга сиғинаман. Мен золим бўлишдан кўра, мазлум бўлишга розиман!..

✍️@umidaaziz
20😢7
Сокин, тинч ва осуда атмосфера. Шундай манзара қаршисида ўтириб нонуштадан кейинги қаҳвангни ҳўплаш...

Насиб этсин, деймиз.

@umidaaziz
17👍6🕊2💯2
Истанбулнинг Фотиҳ туманида Гулхона (Gülhane) паркида жойлашган Аҳмад Ҳамди Танпинар кутубхонаси.

Истанбулга йўлингиз тушса, албатта кириб ўтинг...

@umidaaziz
19🔥4🕊3
#суҳбатдан

"Бизнинг пайтимизда ғижимлаб отиш йўқ эди.
Йиртилса, ямалар, тикиларди.
Ҳаммаси ёдимда — каттадан кичикка навбат билан кийиларди кийимлар.
Баъзан кичрайган кийимлар ўлчанар, кесилар, қуроқ кўрпа, қуроқ ёстиқ, ҳатто қуроқ дастурхонлар тикиларди.
— Увол бўлмасин, қизим,- дерди бувим.- Бир жойга керак бўлади, бир нарсага керак бўлади...

Бугун эса ҳамма нарса уволу исроф.
Моддий неъматларни қўйинг, маънавий неъматлару, ҳис- туйғулар ҳаттоки яхши инсонлар ҳам увол бўяпти..."


✍️@umidaaziz
😢194🔥3💯3
Ҳовлимизда уч дона мезонда очилган атиргул...

Учинчи қаватдан энни шунақа чеғди сурат, тушиб яқиндан суратга олишга эриндим ☺️

@umidaaziz
13🔥9👍2
Бахт ўзининг ичидалигини англаш, ўзига фақат ўзи яхшилик хоҳлашини билиш учун кўп вақт сарфлаган аёл сифатида "кошки буларни олдин эшитсайдим" деган жумлалар:

Бошқаларнинг сен ҳақингдаги фикри сенинг ҳақиқатинг эмас, уларнинг чекланган нуқтаи назари аксидир.


Одамларнинг танқиди ва муҳокамалари аксарият ҳолларда ўзининг қўрқув ва нуқсонларига таянади. Буни англаб етганингда ўзинга бўлган ишончинг занжирларини синдириб ташлайди, бошқалар сени маъқуллашига эҳтиёж сезмайсан.


"Йўқ" дейиш — "ҳа" деган нарсаларинга нисбатан ҳурмат кўрсатиш.

Энергиянгни, вақтинг ва меҳрингни ўғирлайдиган ҳар қандай нарсага "йўқ" дея олиш, аслида "ҳа" деган мақсадларинга, муносабатларинг ва ўзинга бўлган садоқатингни билдиради. Бу худбинлик эмас, ўзини ҳурмат қилишдир. 


Синиқ жойларинг — ичинга нур олиб кирадиган тирқишларингдир.

Мукаммал бўлишга мажбур эмассан. Заиф жиҳатларинг, оғриқларинг ва хатоларинг сени ҳазрати ИНСОНга айлантиради, яна-да комилликка бошлайди. Руҳиятга ошнолик ва раҳм-шафқат кўп ҳолларда харобалар орасида шаклланади. 


Йўлини йўқотиш — баъзан ўзингни топишнинг энг яхши йўли.

Режалаштирганингдек кетмаган  ҳамма нарса, сени янги манзилларга, сени бошқачароқ тасвирлайдиган йўлларга олиб чиқади. Бошқаришдан воз кечиш билан ҳаётга сенга йўлбошчилик қилиш ҳуқуқини берасан.


Энг чуқур меҳрибончилик бир кишини қутқариш эмас, унга ўзини қутқариш кучини кўрсатишдир.

Бу ҳам яқин кишиларинг билан муносабатингни, ҳам ўзинг билан муносабатингни яхшиланишида рол ўйнайди. Марҳамат билан қўллаб-қувватлаш ва фидоий қутқарувчи бўлиш орасидаги нозик чизиқни кўрсатади.


Буни ўзинга қадрдон аёлларга жўнатиб қўйгин. Аёл ўзи ва куч-қудратини англагани сари бахтдан яшнаб бораверади.

✍️@umidaaziz
14🕊4
Октябрь —чарчаган тупроқни парваришлаб, қайта туғилишга ҳозирлайдиган ой.

Октябрь — енгил тортиб, илдизларингни айлантириб аслингни эслатадиган ой.

Октябрь — ўз зулматингда яширин нурингни топишга чорлайдиган ой.

Октябрь — куз видосида ичингдаги баҳорни уйғотадиган ой.

Октябрь — ўтмиш изларини ўчираётиб, келажак дарвозасини қия очадиган ой.

Октябрь —қуриган шохлар сукунатида янги куртакларга ҳозирланган ой.

Октябрь — ҳар вадонинг ичида янги ибтидони сақлаган ой.

Ва октябрь бизга ҳар якун моҳиятан бир бошланиш эканини эслатгувчи ой...

✍️@umidaaziz
8👍2
Ҳар ким учун бир хил, одатдагидек инсон бўлиб қолишга мажбур эмасман. Фикрим ўзгаради, муносабатим ўзгаради, қарашларим ўзгаради. Ўзгариш-ривожланиш, улғайиш демакдир.
Айримлар аввалгидек биздан фойдаланолмай қолганида "сен жудаям ўзгариб кетдинг" дейишади.

Яхши ўзгаришлар, комиллик сари қўйилган қадамлар қутлуғ ҳафта бўлсин 🫖

@umidaaziz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14😢3💯1
Бир ўқувчим шундай деб ёзибди:

"Онамнинг оёғи оқсоқланарди. Бувим,яъни онаси жаҳли чиққанда: "Чўлоқ!" деб бақирган экан. Онам буни бизга йиғлаб айтиб берарди."
Буларни ўқиб юрагим ўртанди. Нима дейишни билмадим. Ўйладим ва сўнгра дедимки, она бўла олиш учун фақат бола туғишнинг ўзи кифоя қилмайди, аввало ИНСОН бўлиш керак...

🖊Доған Жужелиоғлу


✍️@umidaaziz
😢134💯4👍3
Балконда "мен ҳамма нарсанинг энг аълосига муносибман!" қаҳвасини ичяпман. Сен ҳам келсанг-чи?..

✍️@umidaaziz
10🕊2
#кучли_аёл

Аёл ўз пулини ўзи топаётган, чиройли кўринса ва ишонч билан юраётган бўлса…
Энди эркакнинг унга бера оладиган ягона нарсаси — қандай муносабатда бўлишидир. 🤝

💡 Чунки аёл ўз оёқларида мустаҳкам тура олса, унга бундан ортиқ ишонч бера олмайсан.

У ишлаётган 💼, ўз пулини топаётган 💳, ўз нурини сочаётган 🌟 ва йўлида қатъият билан юраётган бўлса 🚶‍♀️… унга керак бўлган нарса “тўлдирилиш” эмас, балки ёнида ҳурмат ва меҳр билан бор бўлишдир. 💖

🧠 Психологик жиҳатдан ҳам аёлнинг кучи — иқтисодий мустақиллиги ва ўзини ҳурмат қилишидадир. Унинг қаршисида эркакнинг энг катта қадри, қандай характер кўрсатиши, қандай муносабатда бўлиб, қандай ҳис уйғотиши билан ўлчанади.

Чунки ҳақиқий қадр -қиймат сўзларда эмас, балки амалларда яширилган. Аёлни кучли қиладиган нарса — ўз меҳнати, уни бахтли қиладиган нарса эса кўрган ҳурмат, эътибор ва садоқатдир.

✍️@umidaaziz
12💯10🔥2
2025/10/11 11:48:55
Back to Top
HTML Embed Code: