tgoop.com/the_bakiroo/8579
Last Update:
Қонунсиз Реновация бошланмаслиги керак
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳали парламентга келиб тушмаган, ҳатто унинг жамоатчилик муҳокамаси якунлангани йўқ.
Бу ёқда ҳоким жаноблари 6та туманда реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни белгилаб, инвесторларни танлаб олиш учун "танлов" ўтказмоқчи. Билмадим, ҳоким жанобларини кимлар ёки қандай манфаатлар бундай шоширмоқда, лекин қонунсиз Реновация жараёни бошланмаслиги керак.
Аввал Қонун, кейин Реновация.
Сайлов-палов ҳақида оғиз кўпиртиришни бошлаган, ўзбекистонликларнинг вакиллигига алоқаси савол остида бўлган чўнтак партиялар нима дейди?
Бу ёқда қонунсиз реновация бошланаётган бўлса, қайси юз билан ўзбекистонликларга ўзларингизни "мени сайла" деб таклиф этасизлар? Янги шаклланадиган парламентнинг вазни бугунгисидан ҳам енгилроқ бўлмаслигига ўзбекистонликларни ишонтириш учун айни вақти.
Дарвоқе, Сенатимизнинг раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳар кенгаши депутати ҳам. Танзила опа 25-Себзор сайлов округидан сайланганлар. Ўзбекистоннинг иккинчи сиёсий шахси — Сенат раиси сифатида бўлмаса ҳам, ҳеч қурса шаҳар кенгаши депутати ўлароқ қонунсиз бошланаётган Реновацияга муносабат билдирсалар бўларди. Ахир опа де-юре тошкентликлардан мандат олганлар.
BY bakiroo
Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/8579