THE_BAKIROO Telegram 8502
Эски уйларда яшаётганлар ўқишлари керак: Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Пойтахтда ва йирик шаҳарларда аллақачон қурилиш учун бўш ер майдонлари қолмаган (вертолетда қидириб, бўлишиб, зичлаштириб, икки карралаб сотиб, қайта ажратиб, совға қилиниб бўлинди). Қурилиш-девелоперлик бизнесидагилар ва уларнинг ҳокимиятдаги шериклари учун кейинги қадам бу эскирган деб топилган уйларни бузиш орқали янгиларини қуриш билан боғлиқ бўлади. Айрим ҳудудларда, хусусан, Тошкентнинг Оқтепасида бу жараён қонунсиз ҳам аллақачон бошланиб бўлган.

Шу маънода эълон қилинган Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси жудаям муҳим. Қонун лойиҳасини авариявий ё эскирган уйларда яшаётганлар, эгаллаб олиш мақсади билан рўйхатга қўшиб юборилиши мумкин бўлган туппа-тузук уйда яшаётганлар, Чилонзор хрушчевкаларидан тортиб Сергелидаги ёғоч уйларгача, Янгийўлдан Асакагача, Деновдан Зарафшонгача катта ва кичик шаҳарларда истиқомат қилувчилар синчиклаб ўқишлари, ўрганишлари, эътироз ва талабларини ҳозирдан билдиришлари керак. Чунки бу қонун нафақат сизларнинг, фарзандларингиз мулк ҳуқуқи билан боғлиқ тақдирини ҳам белгилаб беради.

Бир қарашда лойиҳада қатор муҳим мезонларга амал қилингандек. Масалан, реновация амалга ошириш учун мулкдорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш ва уларнинг камида учдан икки қисмининг нотариал тасдиқланган ёзма розилигини олиш белгиланган. Лекин ҳудуддаги ҳар битта кўп қаватли уй учун энг кам розилик улуши аниқлаштирилмаган (ҳар бир кўп қаватли уйда камида 51% қоидаси киритилиши керак).

Шунингдек, зичлаштириш нормаси ё яшил ҳудуд улуши ҳақида бирон талаб қўшилмаган. Нормал, одамхўр бўлмаган давлатларда реновацияда зичликнинг ошириш нисобига амал қилинади. Илгари 1000 киши яшаган мавзега 10000 одам яшайдиган "чумолихона" қурилмайди. Реновация ҳудудида зичлаштириш ҳисобига қўшимча боғча, мактаб ва поликлиника қуриш мажбуриятлари қўшилмагани ўзи оғир бўлган ижтимоий муаммоларни фақат ошириши мумкин.

Яна компенсация беришда, бу хонадон кўринишда бўладими ё пул кўринишидами, бозор нархига нисбатан оширувчи коэффициентларнинг энг кам миқдори киритилмаган.

Лойиҳада реновация жараёнида рақобат принципларига амал қилиниши ҳақида бирон ишора йўқ. Бу агар, айтайлик, аукцион ё конкурс талаблари киритилмаса, реновация билан ҳокимият билан келишиб олган, олдиндан тайинланган шерик корчалонлар шуғулланади дегани.

Билинг, реновацияга бойлар ё чиновниклар яшаётган ҳудудлар эмас, биринчи навбатда айнан кам таъминланган, ўз ҳудуди ва ҳуқуқини мустақил ҳимоя қилиши қийин бўлган ватандошлар яшайдиган, айни вақтда корчалонлар наздида бузиб, қайта қуриб, сотиб катта фойда қилиш учун кўз остига олинган мавзелар тушади.

tgoop.com/the_bakiroo/8502
Create:
Last Update:

BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/8502

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Each account can create up to 10 public channels Activate up to 20 bots Write your hashtags in the language of your target audience. A Hong Kong protester with a petrol bomb. File photo: Dylan Hollingsworth/HKFP. Polls
from us

Telegram bakiroo
FROM American