tgoop.com/the_bakiroo/8121
Last Update:
Оқтепада, Олим Хўжаев маҳалласидаги хитойча "реновация" барибир амалга ошириладиган кўринади
"Йўл харитаси"га кўра Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олим Хўжаев маҳалласида бошланган (!) реновация лойиҳаси мисолида ҳар бир ҳудудда биттадан реновация лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Хитойлик инвесторларга ҳеч бир танлов ё конкурссиз "топширилган" Тошкентнинг Оқтепа массивида реновация баҳона бузилиш ва кўп қаватли уйлар қурилиши бўйича оғриқли саволларни бир неча марта кўтарган эдик.
Афсуски, бу жараён ҳеч бир қонун ҳужжатисиз амалга ошириладиган кўринади. Чунки "Реновация тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш вазифаси 2024 йил июнь ойига қўйилган. Қонун қачон қабул қилинади, номаълум (масала қора халққа келганида йиллар ётади). Бу ёқда эса ҳеч бир қонунсиз реновация баҳонасидаги жараёнлари май ойиданоқ бошланиши белгиланган.
Унданам қизиғи бу ишга Адлия вазирлигининг ўзи бош бўлади. Ана адолат.
BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/8121