tgoop.com/the_bakiroo/7846
Last Update:
Реновация тўғрисида қонуннинг ўзи йўқ, лекин севимли хитойлар Оқтепада реновация дастурини амалга оширади
Оқтепадаги бузди-буздилар бошланмасидан икки ярим йил аввал Севара Назархоннинг ва Севаранинг онаси Муҳтарам аянинг Оқтепа атрофида бузиладиган уйлар бўйича фикр ва мурожаатларини яна эслашга тўғри келади. Тўғри, ҳамма билади, янги Ўзбекистонда халқ субъект эмас, аввал ҳам субъект бўлмаган, яқин орада бўлишигаям ишора йўқ.
Лекин ҳурматли ўзбек чиновниклари:
Ўша севимли хитойлик инвесторларга Оқтепани инъом этишдан аввал балки Реновация тўғрисида қонун қабул қилармиз? Балки қонунда аввал томонларнинг ҳақлари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва молиявий талабларини аниқлаштириш керакдир? Ўша уйи бузиладиган 568 хонадон эгасидан айтайлик, ота бобосидан қолган жойдан кетишни истамаган 68таси бузилишга, кўчишга рози бўлмаса, нима қиласизлар? Бульдозер солдириб юборасизларми? Эртага оқтепалик ва хитойлик қарама қарши бўлиб қолса, ким тарафда бўласизлар?
Шунчалик бўлмай кетаётган бўлса, хитойлик дўстларингизга реновация дастурини балки Сергелидаги Спутник даҳасида ёғочдан қурилган временкалардан бошлашни таклиф этарсизлар? Ё Оқтепа кўзга яқин, ширинроқ, қимматроқ, баҳавороқ жойми? Хитойлик дўстларингиз таъбига чеккадаги Спутник мос эмасми?
Хитойлик инвесторларингиз 360 миллион долларлик ўғридан-тўғри хорижий инвестицияни қаерда олишини бир аниқладингизларми? Қайси банкда экан пуллари? Гонконгдами? Ё Кипрдами? Minerva city, Lake city'га 500 миллион доллар инвестиция киритмоқчи бўлган Мурари Лал Жалан дегани эсингиздан чиқмагандир?
Ўзбекистон қурилиш бозоридаги маҳаллий ва хорижий корчалонлар ёнидан бир сўм пул тикмаслигини биларсиз? Қурилишдаги пуллар ҳаммаси банк кредитлари ва улушдорларнинг пуллари. Ҳаттоки снос учун пулларниям улушдорлар ҳисобидан тўлашларини наҳотки билмайсизлар? Ёки билмаганга соласизларми? Эртага котлован қазилмасданоқ сотув офислари очилади ва 3200 эмас, камида 10 минг хонадонли "чумолихоналар" сотуви бошланади. Квадратини камида мингдан баҳолаб. Шунинг ўзи 500 млн.доллар бўлади. Сизлар қанақадир чизилган 360 млн.доллар ўғридан-тўғри инвестицияга ишондингларми?
Ҳа, айтгандек, Оқтепадаги хитойликлар қурадиган "чумолихоналар"ни қанча қисмини хитойликлар эгаллайди? 66-йил эсимиздаку. Дом қургани келганлар ўша домларни ўзлари эгаллашган.
BY bakiroo

Share with your friend now:
tgoop.com/the_bakiroo/7846