tgoop.com/oriftolib/2096
Last Update:
Инсон ва одам
Баъзи маънодош сўзларнинг жуда нозик маъно фарқлари бор. Бирининг ўрнида бошқасини қўллаш тўғри эмас. Бу қоида инсон, одам, киши, шахс, кимса сўзларига ҳам тегишли. Ушбу мақолачада асосий эътиборни инсон сўзига қаратамиз.
Бу маънодошлардан кимса сўзи салбий маънода қўлланиши мумкин. “Изоҳли луғат”да берилган мисолларда ижобий-нейтрал маънода ишлатилган. Инсон сўзида бошқа маънодошларига нисбатан улуғворлик, юксаклик бор. Аммо уни ҳам салбий маънода қўллаш мумкин: “Хў, инсон, бу нима номаъқулчилик, тилсиз жониворда нима қасдингиз бор?!”
Инсон сўзи ўрнида кўп ҳолларда одам сўзини ишлатиш мумин. Лекин киши, шахс, кимса сўзларининг ўз хос ўринлари бор. Дейлик, шахс жамият билан боғлиқ ҳолларда, кишининг ўзлигини намоён этиши каби вазиятларда қўлланади. Масалан:
1️⃣ Инсон зоти (одамзот) қадам қўймаган оролча топилди.
2️⃣ Ҳар бир инсон (одам, киши) таълим-тарбияга жиддий эътибор қаратиши керак. (Бу ўринда инсон ёки одамдан кўра киши сўзини ишлатган маъқул. Аммо инсон ва одам сўзини ишлатиш ҳам хато эмас.)
3️⃣ Инсон – азиз, инсон – мукаррам. (Бу ўринда ҳатто одам сўзини ишлатиш ҳам унчалик тўғри эмас. Бошқа синонимларни эса мутлақо ишлатиб бўлмайди.)
Давоми:
👉 “Инсон” сўзини қўллашдаги хатолар
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/2096