tgoop.com/oriftolib/1634
Last Update:
Ўзлашма сўзлар: мотивация
Мотивация сўзини қўллаш охирги пайтлар жуда урф бўлди. Лекин бу сўз изоҳли луғатга ҳам, миллий энциклопедияга ҳам, ҳатто имло луғатларига ҳам киритилмаган.
Мотивация лотинча movēre сўзидан, аслиятда ҳаракатга келтирмоқ деган маънони англатади. Атама сифатида эса қуйидаги маъноларга эга:
1️⃣ Ҳаракатга хоҳиш уйғотиш.
2️⃣ Инсоннинг хатти-ҳаракатини бошқарувчи, унга йўналиш, ташкилотчилик, фаоллик ва сабот берувчи руҳий-физиологик жараён.
3️⃣ Одамнинг ўз эҳтиёжларини амалий фаолият ёрдамида қондира олиш қобилияти.
Модерн сўзлар чиройли кўринади. Лекин уларни ҳадеб ёки бўлар-бўлмасга қўллайвериш тўғри эмас. Хўш, мотивацияни ўзбекчада қайси сўзлар билан ифодаласа бўлади? Вариантлар:
1️⃣ Руҳлантириш.
2️⃣ Ғайратлантириш.
3️⃣ Юрагига чўғ солиш.
Албатта, бу сўзлар баъзи ўринларда айнан мотивация сўзи англатган маънони тўлиқ қамрамаслиги мумкин. Лекин жуда кўп ҳолатларда унинг ўрнини боса олади. Такрорлардан қочиш, маънони ҳам, сўзларни ҳам қайталамаслик, зарур бўлганда синонимларни ишлатиш матннинг оҳорини оширади.
Мотивацияни яна қандай сўз ва иборалар билан ифодалаш мумкин? Ўз вариантингизни изоҳларда қолдиринг.
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1634