tgoop.com/oriftolib/1563
Last Update:
“Оҳори тўкилди”: оҳор нима?
Оҳор сўзи форс тилидан олинган. Ўзбек тилида уч хил маънода ишлатилади:
1️⃣ Ип, газлама ёки кийимга пардоз бериш ёки қотириш учун ишлатиладиган модда; крахмал.
2️⃣ Шундай модда билан янги нарсага, кийимга берилган ишлов, пардоз.
3️⃣ Кўчма маънода: обрў, ҳурмат.
Оҳор сўзи қатнашган бир нечта ибора бор:
Оҳор бермоқ – оҳорлаб пардоз бермоқ, крахмалламоқ: чит тўқилгач, унга оҳор берилади.
Оҳори кетган (ёки тўкилган) ёки оҳордан тушган – кийилган, тутилган, эски: оҳори кетган дўппи.
Оҳори тўкилмаган ёки оҳордан тушмаган – 1) янги, пардози кетмаган, кўп ишлатилмаган: оҳори тўкилмаган беқасам тўн, оҳордан тушмаган камар. 2) кўчма маънода: обрўси кетмаган, ҳурмати сақланган, баобрў; 3) кўчма маънода: илгари ишлатилмаган, тутилмаган, янги: оҳори тўкилмаган гап.
Оҳорини тўкмоқ – 1) янги нарсани кийиб, тутиб эскиртмоқ, пардоздан туширмоқ; 2) кўчма маънода: обрўсини тўкмоқ, беҳурмат қилмоқ.
Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги ибораларда оҳор сўзи баъзан крахмал маъносини англатган бўлса, баъзида бу маънодан анча узоқлашган.
📌 Демак:
Оҳор, оҳори тўкилди, оҳори кетди, оҳор берди ✅
Охор, охори тўкилди, охори кетди, охор берди ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1563