tgoop.com/oriftolib/1412
Last Update:
Евросиё
Ер шаридаги энг катта материк, икки қитъа – Европа ва Осиёдан иборат.
Ер майдони 54,9 миллион квадрат километр, шундан 2,75 миллион квадрат километри ороллардан иборат.
Евросиёни ғарбдан Атлантика, шимолдан Шимолий Муз, жанубдан Ҳинд, шарқдан Тинч океанлари ва уларнинг чекка денгизлари ўраб олган.
Миллий энциклопедияга кўра, қуруқликнинг яхлитлиги, кўпгина иқлимий жараёнларнинг умумийлиги, органик дунё тараққиётининг ва бошқа табиий-тарихий ҳодисаларнинг ўхшашлиги Европа билан Осиёни ягона ном – Евросиё деб аташга имкон беради.
Евросиё тушунчасини геология ва география фанларига 1883 йили Эдуард Зюсс киритган.
2019 йилги маълумотга кўра, материкда 5,349 млрд киши яшайди, бу Ер шари аҳолисининг 70 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Айни пайтда материкдан 93 та мустақил давлат жой олган.
📌 Демак:
Евросиё материги ✅
Евроосиё материги, Евро-Осиё материги ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1412