tgoop.com/oriftolib/1346
Last Update:
Тинч океан
Бу океан номини ёзишда кўп хато қиламиз. Ўзим ҳам Тинч океани деб ёзиш хатолигини билгунимга қадар шундай ёзардим. Нега Тинч океан деган сўз тўғри?
Тинч сўзи сифат саналади ва сифатловчидан кейинги от эгалик қўшимчасини олмайди. Масалан, яшил дафтар, катта китоб каби бирикмаларни яшил дафтари, катта китоби демаймиз. Бу шаклда ишлатадиган бўлсак, олдинроқда эгалик қўшимчаси талаб этадиган от ёки отлашган сўз керак:
Ўқувчининг яшил дафтари бор.
Агар от тушиб қоладиган бўлса ҳам, унинг борлигини мазмундан билиб турамиз:
Яшил дафтари бор.
Демак, кимнингдир яшил дафтари бор.
Юқоридаги жумлаларда дафтар сўзидаги эгалик қўшимчасини ўқувчи сўзи ёки гапда акс этмаган яширин эга талаб қиляпти. Агар эга бўлмаса, эгалик қўшимчаси ҳам керак эмас.
Тинч океан сўзи инглиз тилида Pacific Ocean, русчада Тихий океан бўлади. Ҳар икки тилда ҳам тинч сўзи сифат бўлиб келяпти. Демак, Тинч номли океан деган мазмун англашилмаяпти.
Тинч океан бирикмаси қандай океан? сўроғига жавоб бўлади. Эътибор берсангиз, Шимолий Муз океани номида шимолий сўзи сифат бўлса-да, ундан кейин муз сўзи келяпти. Муз от сўз туркумига мансуб ва ундан кейинги сўз эгалик қўшимчаси олиши – тўғри.
Нимагадир Жанубий океан номида Тинч океандаги каби хатога йўл қўймаймиз. Уни Жанубий океани деб атамаймиз.
Агар Тинч океани дейишни тўғри деб қабул қиладиган бўлсак, Жанубий океанни Жанубий океани, Қора денгизни Қора денгизи дейишимиз керак. Бу эса ўзбек тили нуқтаи назаридан хатодир.
Тинч океани дейиш жуда урф бўлган. Ҳатто ўзбекча Википедия ҳам, Google ҳам бу иборада хатога йўл қўяди. Бироқ миллий энциклопедияда уммон номи тўғри ёзилган: Тинч океан.
📌 Демак:
Тинч океан ✅
Тинч океани ❌
@oriftolib
BY Orif Tolib

Share with your friend now:
tgoop.com/oriftolib/1346