tgoop.com/notesofabdullah/333
Last Update:
Сувни тежаш бўйича бизнинг даврда деярли ҳеч нарса қилинмай қўйилди.
"Субъектив" жамоаси бу сафар жуда ҳам долзарб мавзуда видеоматериал тайёрлаган. Ўзбекистонда сув танқислиги, Орол фожеаси ҳақидаги сифатли материаллар буёғига кишини чуқур ўйга ботириб, диққат билан кўриш кайфиятини келтириб чиқараверади. Чунки, яқин келажакда биз унинг даҳшатли асоратлари билан тўқнаш келамиз. Рухимиз безовта ва бу каби кўрсатувларни формати узун бўлса ҳам уни вужудимиз киприк қоқмай кўришга ундайверади.
Кўрсатув сифатли ва томошабинни диққат билан кўриш учун фокус жуда тўғри танланган. Аммо, мазкур йўналишда йирик тадқиқотлар ўтказган, ўтказаётган зиёли қатлам, олимларни экспертликка таклиф қилинганда кўрсатув вазни яна ҳам ошар эди.
Кўрсатувда асосий фокус яна кенг масштабдаги аҳоли қатламига қаратилган, аммо сувнинг асосий истеъмоли (80%—90%и) бизда қишлоқ хўжалиги, саноатда фойдаланилади, фойдаланиб ҳам уларнинг 33% и латок, каналлар, бетонлашмаган сув объектларида ерга сингиб йўқ бўлиб кетади. Мавжуд бетонлаштирилаётган каналларимизда гидро изоляция деган усулдан фойдаланишларига шубҳам бор. Сув объектларини бетонлаштириш, сувнинг ерга сингиб кетиши ва сел-сув тошқин хавфини камайтириш учун қилинади.
Аммо, кўрсатувдан жуда кўп ибрат олиш мумкин. Жамоанинг юқори даражада фикрлаши, меҳнати, кўрсатувнинг ғоя генераторига ташаккур! Вақт ажратиб кўринг азизлар!
https://www.youtube.com/watch?v=rBmJZhbquyA
#Гидрологик_ишлар
BY Manguberdi Lapasov | blog

Share with your friend now:
tgoop.com/notesofabdullah/333
