tgoop.com/namanganim24/32958
Last Update:
#BU_MUHIM
🫀 "Юрак – инсон танасидаги энг муҳим орган" — 29 сентябрь – Бутунжаҳон юрак куни
Юрак тинимсиз ишлайдиган орган бўлиб, ҳаёт давомида бир сония ҳам тўхтамайди. Одатда юрак ҳар дақиқада 60 дан 100 мартагача уради. Бу эса бир кунда тахминан 100 минг марта, бир йилда эса 35 миллион мартадан ортиқ уради, деганидир.
Ажабланарлиси, инсон юраги ўртача 70-100 йил мобайнида ишлайди ва умр давомида тахминан 2,5 миллиард марта уради. Юракнинг бу хусусияти уни инсон тана аъзолари орасида алоҳида ўринга қўяди.
Юрак ҳар ҳафта тахминан 10 минг литр қонни организм бўйлаб айлантиради. Бу организмнинг ҳар бир ҳужайрасига кислород ва озуқа етказишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қизиғи шундаки, юрак ўз фаолиятида миядан мустақил ишлай олади. Уни “иккинчи мия”, деб ҳам аташади.
Кўпчилик юракни чап томонда, деб ўйлайди, аслида эса у кўкрак қафасининг марказига яқин, фақат озгина чап томонда жойлашган.
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ: 👈
🌐 namangan24.uz
👉 https://www.tgoop.com/+T-VYk_YPDCKqJPhy
👉 @namanganim24
BY Namangan24 | Расмий канал

Share with your friend now:
tgoop.com/namanganim24/32958