Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Нафақадаги фахрий журналистлар ҳолидан хабар олинди

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимизда қалам аҳли ва соҳа вакиллари кенг тарзда эъзозланмоқда.

Халқимизга хос олий қадриятлардан бири — нуронийлар ва фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга эҳтиром кўрсатишдир. Шу анъанани давом эттирган ҳолда, байрам муносабати билан нафақадаги фахрий журналистлар ҳамда соғлиғи туфайли уйда даволанаётган соҳа вакиллари ҳолидан хабар олинди.

Ташрифлар чоғида улар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, вилоят ҳокимининг байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон ва Денов туманларида ишлаб чиқилган қатор лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Хусусан, Қумқўрғон туманида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластери, туризм объектлари ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш, Денов туманида эса суғориш тизими мураккаб бўлган ижара ер майдонларини сув билан таъминлаш учун субсидия ажратиш, зарур ускуналар билан таъминлаш, шунингдек, самарасиз 4,8 гектар ерда жойлашган истироҳат боғини давлат-хусусий шериклик асосида қайта фаолиятга жалб этиш бўйича лойиҳалар тақдимоти кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, Денов туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" давлат дастурига киритилган фуқароларга "Меҳнат фаровон ҳаёт" фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ерларидан озиқ-овқат экинлари экиш учун тайёр ҳолда, уруғлари билан бирга ер майдонлари ажратиб берилди. Шунингдек, мазкур оилаларга ун ва гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Иқтидорли йигитлар "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди

Президентимизнинг ""Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ ёшлар тақдирланди.

Улар орасида қуйидаги сурхондарёликлар ҳам бор:

🏅 Жандреев Шермуҳаммад Мамаражаб ўғли - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси;

🏅 Қудратиллаев Парвез Камол ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси.

Воҳамиз ифтихорлари бўлган ёшларни табриклаб, уларга келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

Маълумот учун, мукофот совриндорларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Сурхондарёлик фаол ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди

Президентимизнинг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.

Улар орасида сурхондарёлик қуйидаги ёшлар ҳам бор:

🏅Исматов Шаҳзод Бахтиёр ўғли - Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси,

🏅Хакимжонова Ситорахон Абдуқахор қизи - Сариосиё туманидаги "Ситора Профессион" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Воҳамиз ифтихорлари бўлган ёшларни табриклаб, уларга келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир оилага берилган кичик кўмакнинг самараси

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кеча Денов туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида кам таъминланган оилаларга ер ажратиш тадбирида бир неча йиллар олдин ер берилган аёл билан суҳбатлашди. Фуқаро берилган имкониятдан фойдаланиб, эришган натижалари ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Сурхондарё вилоятида ер майдони бўйича йирик ҳудудлардан бири саналган Музработ туманида тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича ҳали тўлиқ ишга солинмаган имкониятлар мавжуд.

Ушбу ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташриф буюриб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва замонавий инфратузилмаларни жорий этиш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Шунингдек, масъулларнинг лойиҳалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини тингланди.

Якунда лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон Президенти Малайзия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди. Мўғулистонга илк давлат ташрифи. Давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Өзбекстан Президенти Малайзия Бас министриниң орынбасарын қабыллады. Монголияға дәслепки мәмлекетлик сапар. Мәмлекетимиз басшысы Жоқары Евроазия экономикалық кеңесиниң мәжилисинде қатнасты.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Узбекистана принял заместителя Премьер-министра Малайзии. Первый государственный визит в Монголию. Глава государства принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.

Weekly review of the most important events: The President of Uzbekistan met with the Deputy Prime Minister of Malaysia. The first state visit to Mongolia. The Head of State took part in the meeting of the Supreme Eurasian Economic Council.

Facebook|Instagram|X
2025/06/30 08:12:05
Back to Top
HTML Embed Code: