tgoop.com/murodbekdavlatov/1095
Last Update:
Сурхондарёлик фаол ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди
Президентимизнинг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.
Улар орасида сурхондарёлик қуйидаги ёшлар ҳам бор:
🏅Исматов Шаҳзод Бахтиёр ўғли - Термиз шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси,
🏅Хакимжонова Ситорахон Абдуқахор қизи - Сариосиё туманидаги "Ситора Профессион" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.
Воҳамиз ифтихорлари бўлган ёшларни табриклаб, уларга келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
BY Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi

Share with your friend now:
tgoop.com/murodbekdavlatov/1095