tgoop.com/murodbekdavlatov/1094
Last Update:
Иқтидорли йигитлар "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди
Президентимизнинг ""Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ ёшлар тақдирланди.
Улар орасида қуйидаги сурхондарёликлар ҳам бор:
🏅 Жандреев Шермуҳаммад Мамаражаб ўғли - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси;
🏅 Қудратиллаев Парвез Камол ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси.
Воҳамиз ифтихорлари бўлган ёшларни табриклаб, уларга келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!
Маълумот учун, мукофот совриндорларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
BY Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi

Share with your friend now:
tgoop.com/murodbekdavlatov/1094