tgoop.com/murodbekdavlatov/1028
Last Update:
Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчилардан бўлиб товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди
Воҳалик ғаллакорлар 2025 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, бугун, 25 июнь ҳолатига дон корхоналарига 267 минг 287 тонна сара товар дон сотиб, давлат эҳтиёжлари учун товар дон етказиб бериш бўйича шартномавий режа кўрсаткичларини 100,5 фоизга бажардилар.
Жумладан, Термиз туманидаги "Қорахон Пахтакор" ва "Сардорбек Тўхтаев", Жарқўрғон туманидаги "Аббос AR" ва "Голден Traus", Қумқўрғон туманидаги "Абубакр зироатчи" ва "Кетмон дарвозаси", Шўрчи туманидаги "Қобил Қосим" ва "Амир agro ESS", Шеробод туманидаги "Шайман бобо" каби фермер хўжаликлари гектаридан 95-105 центнердан ҳосил олиб, хирмонга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Ғаллачилик соҳасидаги ғалабадан руҳланган миришкорларимиз пахтачилик ва бошқа тармоқларда ҳам юқори натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Каналга уланиш: https://www.tgoop.com/murodbekdavlatov
BY Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi

Share with your friend now:
tgoop.com/murodbekdavlatov/1028