tgoop.com/islomnuricom/4212
Last Update:
#СаволЖавоб
Қурбонлик тақсимоти ва қассобнинг иш ҳақи
Савол:
Қурбонлик қандай тақсимланади? Қурбонликка сўйилган қўйнинг гўшти ё терисидан қассобга хизмат ҳақи ўлароқ бериш жоизми?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиш мустаҳаб саналади. Бир қисмини ўзи аҳлу оиласи билан истеъмол қилади. Яна бир қисмини фақир, бева-бечораларга садақа қилади. Учинчи қисмини ёру биродарлари, қўни-қўшниларига ҳадя қилади. Бунга далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидир: "Ундан енглар, сақлаб қўйинглар ва садақа қилинглар" (Муттафақун алайҳ). Қурбонлик гўштини бутунлай садақа қилиб юбориш ҳам, ундан бирон бўлакни ҳадя қилмай фақат ўзи ейиш ҳам жоиздир.
Қурбонликни сўйган қассобнинг хақи бошқа нарсадан берилиши керак. Бунинг далили Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: "Расулуллоҳ соллаллаху алайҳи ва саллам мени қурбонлик устида туриб, гўшти, териси ва жунларини садақа қилиб юборишимни ва қассобга қурбонликдан бирон нарса бермаслигимни буюрдилар". Сўнг бундай деди: "Биз қассобга ўзимиздан бирон нарса берар эдик" (Муттафақун алайҳ).
Валлоҳу аълам.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
BY Islom Nuri
Share with your friend now:
tgoop.com/islomnuricom/4212