Telegram Web
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
Фарзандларингизни қарғаманг!

Бир киши Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ олдига фарзандидан шикоят қилиб келди. Шунда Ибн Муборак:
— Уни қарғаганмидинг? - деб сўради.
— Ҳа, - деди у.
— Уни ўзинг бузибсан! - деди имом.

📚 «Иҳёу улумид дин», 4-ж., 230-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Эрга нонкўрлик

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
#Тафсири_муяссар

سورة ص

38. Сод сураси, 71–88 оятлар


وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَـٰٓئِكَةِ إِنِّى خَـٰلِقٌۭ بَشَرًۭا مِّن طِينٍۢ (٧١) فَإِذَا سَوَّيْتُهُۥ وَنَفَخْتُ فِيهِ مِن رُّوحِى فَقَعُوا۟ لَهُۥ سَـٰجِدِينَ (٧٢)

71, 72. Эй Расул, Раббингиз фаришталарга айтган эди: “Мен лойдан инсон яратмоқчиман. Қачон унинг жасадини ва хилқатини ростлаб, унга жон киритсам ва унинг вужудига ҳаёт ўрмаласа, сизлар унга ибодат ва таъзим саждаси эмас, ҳурмат-эҳтиром саждасини қилинглар”. Зотан ибодат фақат ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина бўлади. Ислом шариатида Аллоҳ таоло бандага ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб сажда қилишни ҳаром қилган.


فَسَجَدَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ (٧٣) إِلَّآ إِبْلِيسَ ٱسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلْكَـٰفِرِينَ (٧٤)

73, 74. Шунда барча фаришталар итоат қилиб, Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниб, сажда қилдилар. Фақат Иблис димоғдорлик ва кибру ҳаво қилиб сажда қилмади. У Аллоҳнинг азалий илмида кофирлардан бўлган эди.


قَالَ يَـٰٓإِبْلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَن تَسْجُدَ لِمَا خَلَقْتُ بِيَدَىَّ ۖ أَسْتَكْبَرْتَ أَمْ كُنتَ مِنَ ٱلْعَالِينَ (٧٥)

75. Аллоҳ таоло Иблисга деди: «Мен ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, Ўз қўлларим билан яратган Одамга сажда қилишдан сени нима ман қилди? Одамни менсимадингми ёки Раббингга кибр қилувчи бўлдингми?!»

Бу оятда Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ўз буюклиги ва улуғлигига лойиқ тарзда икки қўли борлиги ифода этилмоқда.


قَالَ أَنَا۠ خَيْرٌۭ مِّنْهُ ۖ خَلَقْتَنِى مِن نَّارٍۢ وَخَلَقْتَهُۥ مِن طِينٍۢ (٧٦)

76. Иблис Раббига гап қайтариб деди: «Унга сажда қилмаганим боиси – мен ундан афзалман. Мени ўтдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг. Ўт лойдан яхшироқ».


قَالَ فَٱخْرُجْ مِنْهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٌۭ (٧٧) وَإِنَّ عَلَيْكَ لَعْنَتِىٓ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلدِّينِ (٧٨)

77, 78. Аллоҳ таоло унга деди: «Жаннатдан чиқ! Сен лаънатландинг ва даргоҳдан қувилдинг. Энди то қиёмат сенга Менинг лаънатим бўлгай».


قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِىٓ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ (٧٩)

79. Шунда Иблис деди: «Эй Раббим, Менинг ажалимни кечиктиргин ва то халқларни қабрларидан тирилтириб чиқарадиган кунинггача мени ҳалок қилмагин».


قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلْمُنظَرِينَ (٨٠) إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْوَقْتِ ٱلْمَعْلُومِ (٨١)

80, 81. Аллоҳ таоло унга деди: «Сен вақти маълум кунга қадар кечиктирилганлардан бўлдинг. У сурга биринчи бор пуфланадиган ва барча махлуқот вафот этадиган кундир».


قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ (٨٢) إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ ٱلْمُخْلَصِينَ (٨٣)

82, 83. Иблис деди: «Эй Раббим, Сенинг қудратингга ва буюклигингга қасамки, мен барча одамзотни йўлдан оздираман. Фақат Сен ўз ибодатинг учун хослаган, менинг адаштиришимдан сақлаган ва менга уларга қарши йўл бермаган бандаларинггина бундан мустасно».


قَالَ فَٱلْحَقُّ وَٱلْحَقَّ أَقُولُ (٨٤) لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنكَ وَمِمَّن تَبِعَكَ مِنْهُمْ أَجْمَعِينَ (٨٥)

84, 85. Аллоҳ таоло деди: «Ҳақ Мен томонимдандир. Мен фақат ҳақни сўзлаб айтаманки, жаҳаннамни сен билан, сенинг зурриётинг билан ва сенга эргашган одамзотнинг барчаси билан албатта тўлдираман».


قُل لَّآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍۢ وَمَآ أَنَا۠ مِنَ ٱلْمُتَكَلِّفِينَ (٨٦)

86. Эй Расул, қавмингиздаги мушрикларга айтинг: «Мен сизларни даъват қилганим ва тўғри йўлга йўллаётганим учун сизлардан хизмат ҳақи ёки мукофот сўрамайман. Ўзим ҳақли бўлмаган бирон ишни даъво ҳам қилмайман. Сохта ва уйдирма гаплар билан ўзимда бўлмаган нарсани гапирмайман. Балки ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашаман».


إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌۭ لِّلْعَـٰلَمِينَ (٨٧)

87. Бу Қуръон инсу жин олами учун бир огоҳлантириш холос. Улар ундан дин ва дунёлари учун фойдали нарсаларни ўрганиб, эслатма оладилар.


وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُۥ بَعْدَ حِينٍۢ (٨٨)

88. Эй мушриклар, қасамки, сизлар бу Қуръондаги хабарларни ва уларнинг тўғрилигини яқинда, Ислом ғолиб бўлиб, одамлар унга тўп-тўп бўлиб кирадиган пайтда, шунингдек, бошингизга азоб келиб, ҳеч қандай чорангиз қолмаган чоғда яхши билиб оласизлар.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
Ҳижрат воқеалари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб касаллиги

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
#СаволЖавоб

Бақара сурасининг охирги оятларида қандай ҳикмат бор?

Савол:
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг сўнгги оятларида «Аллоҳ ҳеч бир инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди» деб хабар берган. Аммо шу билан бирга «Эй Раббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин!» деб дуо қилишга буюрган. Бунинг ҳикмати нимада?

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

«Аллоҳ ҳеч бир инсонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди» (Бақара, 286) ояти хабар мазмунидаги ҳукмдир.

Ушбу оятдан аввалроқ «Ичингиздаги нарсани ошкор қилсангиз ҳам, яширсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни у билан ҳисоб-китоб қилади» (Бақара, 284) мазмунидаги оят нозил бўлган эди. Бу ҳукм саҳобаларга жуда оғир ботди. Улар: «Қай биримиз қалбимизга тўлиқ эгалик қила оламиз? Кўнглимиздан турли гаплар ўтиб қолади-ку, энди ҳолимиз нима кечади?» дея хавотирга тушдилар.

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «Эшитдик ва итоат қилдик, деб айтинглар», дедилар. Саҳобалар итоат этганларидан сўнг Аллоҳ таоло кейинги оятларни нозил қилди. Натижада аввалги оятнинг ҳукми (яъни хаёлдан ўтган фикрлар учун жавобгарлик) бекор қилинди (насх бўлди). Қолаверса, Аллоҳ бизга Ўзидан қандай сўраш кераклигини ўргатди.

Бунга Фотиҳа сурасини ҳам мисол қилиш мумкин. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Намозни (Фотиҳа сурасини) Ўзим билан бандам орасида иккига бўлдим. Бандамга сўраган нарсаси берилади... Банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн" (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз) деганда, Аллоҳ: "Бу Мен билан бандам орасидаги нарсадир, бандамга сўраганини бераман", дейди» (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло Фотиҳа сурасида бизга Раббимизни қандай улуғлаш ва қандай дуо қилишни таълим берган.

Хулоса шуки, Аллоҳ таоло Ўзига ёқадиган дуоларни бизга ўргатиб, уларни Қуръон оятлари сифатида нозил қилди. Агар биз ушбу оятларни ўқиб, ихлос билан дуо қилсак, Аллоҳ ваъда қилганидек, дуоларимизни ижобат қилади ва ажр-савоблар ато этади. Бу эса Аллоҳнинг бандаларига бўлган меҳрибонлиги ва фазли кенглигидан далолатдир. Валлоҳу аълам.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
😢1💯1
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган афзаллик далилни тушуниш ва унга эргашишдир. Фақат эшитишнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки ҳамма эшитади. Аллоҳ таоло айтади:

أَمۡ تَحۡسَبُ أَنَّ أَكۡثَرَهُمۡ يَسۡمَعُونَ أَوۡ يَعۡقِلُونَۚ إِنۡ هُمۡ إِلَّا كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّ سَبِيلًا

«Ёки сиз улардан кўплари (Аллоҳнинг оятларини тафаккур билан) эшитадилар ёки уларнинг маъноларини тушунадилар, деб ўйлайсизми?! Йўқ, улар худди ҳайвонлардек, балки ҳайвонлардан ҳам адашганроқдир» (Фурқон, 44).

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
Инсон ўзгаларни ислоҳ қилиш билан овора бўлганичалик ўзининг камчиликларини тузатиш билан машғул бўлса эди, Аллоҳнинг Ўзи уни машаққатлардан халос этган бўлар эди. Ҳадис ёки саҳобанинг сўзи экани борасида ихтилоф қилинган хабарда бундай дейилган: «Ўзингни ислоҳ қил, шунда Аллоҳ сен билан одамлар ўртасини ўнглаб қўяди».

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий

https://www.tgoop.com/islomnuricom
😢6👍4🔥2
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 08.12.2025, ҳижрий тарихда 17 – жумодал охир, 1447 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
#Тафсири_муяссар

سورة الصافات

37. Соффот сураси, 1–10 оятлар


﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

وَالصَّافَّاتِ صَفًّا (١) فَالزَّاجِرَاتِ زَجْرًا (٢) فَالتَّالِيَاتِ ذِكْرًا (٣) إِنَّ إِلَـٰهَكُمْ لَوَاحِدٌۭ (٤)

1–4. Аллоҳ таоло ибодатларда жипс бўлиб саф тортиб турадиган фаришталарга, Аллоҳнинг амри билан булутларни бошқарадиган фаришталарга, Аллоҳнинг зикрини ва каломини ўқийдиган фаришталарга қасам ичиб айтдики: «Эй одамлар, сизларнинг маъбудингиз шериксиз, ягона зотдир. Шундай экан, фақат Унга тоат-ибодат қилинглар».

Аллоҳ таоло Ўзи истаган махлуқоти билан қасам ичади. Бандалар эса фақат Аллоҳнинг номига қасам ичишлари дуруст бўлади. Аллоҳдан бошқага қасам ичиш ширкдир.

رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَرَبُّ الْمَشَارِقِ (٥)

5. У еру осмонлар ва улар ўртасидаги барча мавжудотнинг яратувчисидир. У қуёшни чиқишида ҳам, ботишида ҳам бошқарувчи Зотдир.

إِنَّا زَيَّنَّا السَّمَاءَ الدُّنْيَا بِزِينَةِ الْكَوَاكِبِ (٦)

6. Биз қуйи осмонни (яъни дунё осмонини) юлдузлардан иборат зийнатлар билан безаб қўйдик.

وَحِفْظًا مِّن كُلِّ شَيْطَانٍ مَّارِدٍۢ (٧)

7. Биз осмонни ҳар қандай ҳаддан ошган, тажовузкор, Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтонлардан юлдузлар билан ҳимоялаб қўйдик.

لَا يَسَّمَّعُونَ إِلَى الْمَلَإِ الْأَعْلَىٰ وَيُقْذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٍۢ (٨) دُحُورًۭا وَلَهُمْ عَذَابٌۭ وَاصِبٌ (٩)

8, 9. Шайтонлар “Малаул аъло”, яъни осмонлар ва улардаги фаришталар ҳузурига етиб боришга ва фаришталарнинг шариат ва қазо-қадарга оид Аллоҳ уларга ваҳий қилган мавзулар борасида ўзаро сўзлашаётган гапларини эшитишга қодир бўлмайдилар. Эшитишларига имкон бермаслик учун уларга ҳар тарафдан оловли юлдузлар отилиб, қувилади. Улар учун охират диёрида ҳам узлуксиз аламли азоб бордир.

إِلَّا مَنْ خَطِفَ الْخَطْفَةَ فَأَتْبَعَهُ شِهَابٌۭ ثَاقِبٌ (١٠)

10. Илло, ўша шайтонлардан баъзиси осмондан эшитиб олган бир сўзни ўзидан пастдаги шайтонга ташлайди. У ҳам ўзидан пастдагига ташлайди. Кўпинча шайтон у сўзни ўзидан пастдаги шайтонга етказмасидан туриб оловли юлдуз тегиб, уни ҳалок қилади. Гоҳида Аллоҳнинг тақдири билан оловли юлдуз куйдириб юборишидан олдин ўша сўзни кейинги шайтонга ташлашга улгуриб қолади. У эса уни фолбинларга етказади. Фолбинлар эса у сўзга қўшиб, юзта ёлғон тўқийдилар.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ
214-савол:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу сўзларни ким айтган: «Аллоҳга қасамки, тирик эканман, бирор мушрик сизга яқин йўлай олмайди!»
Anonymous Quiz
41%
Абу Толиб
9%
Абдулмутталиб
50%
Ҳамза
👍8
Ҳижрат воқеалари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4😢1
🌴🌴 Эртага 11.12.2025, ҳижрий тарихда 20 – жумодал охир, 1447 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
#СаволЖавоб

Руҳшуносга кўриниш тақдирга иймон келтиришга зид эмас

Савол:
Рамазон ойидан бир неча кун олдин ўтмишда бўлиб ўтган ишлар эсимга тушиб, ғайритабиий даражада қаттиқ сиқилдим. Ҳатто ҳаётнинг қизиғи қолмади.

Эсимда, бундан беш йил олдин ҳам шунақа ҳолатга тушгандим. Ўшанда руқя қилдирганимда (шариатга мувофиқ дам солдирганимда), сеҳрланганим маълум бўлган эди. Ўша пайт ичимдан жин чиққан, кейин соғайиб, ҳаётим изига тушган эди.

Ҳозир орадан олти йил ўтиб, яна ўша белгилар қайталанди. 20 йил олдин бўлган ишларни эслаб, юрагим эзилади. Ўзимга ўзим: «Пешонага ёзилгани бўлади, ўтган ишга салавот, бугунги кун билан яшаш керак», деб қанчалик тушунтирмай, фойдаси бўлмаяпти.

Аллоҳ билади, жуда оғир аҳволдаман. Телефон орқали руқя эшитиб юрдим. Маълум бўлишича, яна жин бор экан. Кейин ҳолатим яхшиланди. Аммо Рамазон тугагач, яна ўша васвасалар, ёмон хаёллар бошланди.

Сизлардан маслаҳат сўрамоқчиман: Жин инсоннинг хаёлини бузиб, ўтиб кетган нарсаларни эслатиб, маҳзун қила оладими? Мен руҳий шифокорга (психиатрга) мурожаат қилишим керакми? Ўзим тиббиёт ходимиман (ҳамшираман), лекин дўхтирга боришга иккиланяпман. Чунки «Бошга тушганни кўз кўради, бу тақдир, сабр қилишим керак», деган эътиқодим бор. Нима маслаҳат берасиз? Раҳмат.

Жавоб:
Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин.

Сизга маслаҳатимиз шуки, ўзингизга ўзингиз дам солишда давом этинг. «Фотиҳа», «Оятул курсий» каби фойдали сураларни кўп ўқинг, дуо қилинг. Айниқса, «Бақара» сурасини ўқиб юринг, чунки у ўқилган уйдан шайтон қочади.

Шу билан бирга, руҳий шифокорга кўринишингизнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Аксинча, бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «даволанинглар» деган кўрсатмаларига амал қилиш бўлади.

Дўхтирга бориш тақдирга иймон келтиришга умуман зид эмас. Балки бу Аллоҳ буюрган сабабларни қилишдир. Чунки касаллик берган Аллоҳ давосини ҳам излашни буюрган.

Аллоҳ сизга офият берсин.
Валлоҳу аълам.

Манба: «Ислом веб» (islamweb.net) саҳифасидан бироз қисқартириб олинди.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍2
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍1
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍1
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍2🔥1
2025/12/12 15:19:58
Back to Top
HTML Embed Code: