Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
5504 - Telegram Web
Telegram Web
Юқори Чирчиқ туманида 4 гектар майдонга эга бўлган сув ҳавзаси қурилиш чиқиндилари тўкилиши оқибатида кўмиб юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология бошқармаси маъмуриятига хабар берилган эди.

Бизга келиб тушган мурожаат ҳақиқатдан ҳам рост эканлиги маълум бўлди ва ҳозирда Экология бошқармаси ходимлари тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмоқдалар.

Қайси табиат душмани сув ҳавзасини кўмиб ташлади экан? У бу ишидан нима фойда кўрди экан? Ахир, Ўзбекистон Республикаси келажакда сув танқислиги хавфи остида турган бир пайтда мавжуд сув ҳавзаларини йўқ қилиш қанчалик маъқул иш? Тошкент вилояти экология бошқармасидан айбдор шахсларга жиддий чора кўришини сўраб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬8😱3😡21🤯1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу ерда нечта куб метр сув исроф бўлганини ким ҳисоблаб кўра олади? Бу муаммо ҳақида Чирчиқ шаҳар сув таъминоти филиали раҳбарига мурожаат қилганимга деярли 5 кун бўлмоқда. Аммо ҳанузгача бирор натижа ёки жавоб йўқ.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬10🤯2😱2😭2😡2😨1
#Rasmiy_munosabat

“Bloger Abdullayev” telegram kanalida e’lon qilingan “Mana shu yerda nechta kub metr suv isrof boʻlganini kim hisoblab koʻra oladi?” sarlavhali murojaat yuzasidan Chirchiq shahar hokimligining RASMIY MUNOSABATI

Ushbu murojaat yuzasidan shuni ma’lum qilamizki, Ichimlik suvining yer ostidagi quvuridagi nosozlik suv taʼminoti Chirchiq shahar filiali xodimlari tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va bartaraf etish ishlari amalga oshirilmoqda.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍9💯73🔥1🥰1👏1
Куни кеча ANTIKORRUPSIYA ОАВнинг Тошкент вилояти бўйича махсус мухбири Ваҳобжон Абдуллаев томонидан:
"Юқори Чирчиқ туманида 4 гектар майдонга эга бўлган сув ҳавзаси қурилиш чиқиндилари тўкилиши оқибатида кўмиб юборилган",
деб эълон қилинган мақола юзасидан Юқори Чирчиқ тумани Экология инспекцияси ходимлари томонидан маҳалла раисига чора кўрилди.

Маълумотларга кўра, жавобгар шахсга жаво санъати сифатида 4 120 000 сўм жарима жазоси қўлланилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот котиби маълум қилди.

Тезкорлик учун алоҳида раҳмат айтамиз. Бироқ, масаланинг энг нозик жиҳи шундаки — 4 гектар майдонга эга бўлган сув ҳавзасининг кейинги тақдири нима бўлади? Сув ҳавзасини қайта тиклаш устидан ким бош қотиради? Тўкилган қурилиш чиқиндиларини энди ким олиб чиқади ва сув ҳавзаси ўз ҳолатига қайтариладими?

Экология ходимлари эса бу борада: "Айтилаётган жой захира майдон ва у ер қирғоқ бўлган", деган жавоб бермоқда. Аммо шу ҳудудни азалдан яхши билган инсонлар эса у ерда сув ҳавзаси мавжуд бўлганини таъкидламоқда.

Қолаверса, айни ўша 4 гектар майдондаги сув ҳавзасида балиқчилик ташкил этиш учун кўл барпо қилиш бўйича қарор қабул қилинган, деган гап-сўзлар ҳам мавжуд.

Бу маълумотлар қай даражада тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаш учун, Тошкент вилояти Эко прокуратураси ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарур, деб ҳисоблаймиз.

Агар айтилаётган гаплар рост бўлса, сув ҳавзасининг кейинги тақдири нафақат маҳаллий аҳолини, балки бутун жамоатчиликни ўйлантириши керак.

Ахир, Ўзбекистон Республикаси келажакда сув танқислиги хавфи остида турибди.

Шу боис, Тошкент вилояти Эко прокуратурасидан расмий муносабат кутамиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯95🔥3👍1😢1😨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабардор бўлсангиз, яқинда янги турар жой мажмуаларидан уй харид қилишдан аввал ишонч ҳосил қилишингиз учун бир нечта тавсияларни бериб ўтган эдим. Бугун эса ўзим 100% ишончли деб айта оладиган янги турар жой мажмуаси ҳақида сўз юритамиз.

Чирчиқ шаҳрида қад ростлаётган “Amir Temur Residence” – ишончли қурилиш фирмаси томонидан барпо этилмоқда.

Эндиликда айнан шу қурилиш компаниясидан сиз учун ажойиб янгилик:

Чирчиқ марказидан бошланғич тўловсиз хонадон излаяпсизми?
Айнан сиз учун махсус таклифимиз бор!

Чирчиқ шаҳри марказида жойлашган хонадонларни бошланғич тўловсиз, 55 ойга пеня ва фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти тақдим этилмоқда.

📅 25-сентябрь куни бўлиб ўтадиган 1 кунлик онлайн тақдимотда “Amir Temur Residence” хонадонлари учун бошланғич тўловсиз махсус таклифлар эълон қилинади.

Онлайн тақдимотда иштирок этиш учун ҳозироқ қуйидаги ҳавола орқали махсус ёпиқ каналга қўшилинг 👇

🔗 https://www.tgoop.com/+ylXXQ24zaNI3ODgy

Яқинларингизга ҳам тезроқ улашинг!

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
12🥰5👍2🔥1👏1💯1
Forwarded from Horizon Building Bot
"Horizon Building kompaniyasining" Amir Temur TJM loyihasi maxsus konkursida qatnashing va Muzlatgich, Televizor, Suv kuleri kabi ko'plab qimmatbaho sovg'alardan birini yutib oling 🎁

Konkursda qatnashish uchun quyidagi havola orqali o'ting 👇👇👇

https://www.tgoop.com/horizonbuildingsbot?start=5584526350
2
Куни кеча ANTIKORRUPSIYA OAVнинг Тошкент вилояти бўйича махсус мухбирӣ Ваҳобжон Абдуллаев номига бир мактабгача таълим муассасаси ходимидан аноним тарзда мурожаат келиб тушган эди. Унда ФМС тўланмаётгани ҳақида саволлар берилган. Ваҳоланки, мен бу мурожаатни кенг жамоатчиликка эълон қилган эдим.

Вақтим йўқлиги сабабли кеча бу масалага атрофлича тўхталолмадим. Шу боис, бугун мактабгача таълим ташкилоти мудираларидан тортиб, юқори турувчи масъуллар билан ҳам бирма-бир суҳбатлашиб чиқдим.

Суҳбат жараёнида маълум бўлдики, ФМС уёқда турсин, айрим ходимларга давлат томонидан тўланаётган маош ҳам увол экан. Минг афсуски, айрим ходимларнинг хатти-ҳаракатлари шунчалик ғазабимни қўзғатдики, ҳатто болаларга қўл кўтараётган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

ФМСнинг тўланмаётгани сабаби эса иш фаолиятида мавжуд бўлган кўплаб камчиликлар билан боғлиқ экан. Шу билан бирга айрим тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларининг инсонга хос бўлмаган қилмишларини кўриб, уларни “инсон” деб аташ қийин. Болаларга қўл кўтараётган бундай ноинсофларни қандай атасак бўлади?

Аслида, қўлимдаги фактлар билан ижтимоий тармоқларда уларни шармандали ҳолатга солишим мумкин эди. Лекин айрим “итларга” жим туришим — уларнинг эгасига бўлган ҳурматимдандир. Бировнинг фарзандига қўл кўтараётган бундай ноинсофларни тармоқда сазойи қилиш мен учун мушкул иш эмас.

Бироқ инсонларда нафрат уйғотмаслик учун фактларни тегишли масъулларга йўналтиришни маъқул топдим. Агарда мандаги фактларга тегишли тартибда чора кўрилмай ўша ноинсоф ходимлар ишдан бўшатилмаса, тармоқ орқали Тошкент вилоятидаги қайси боғча эканлигини аниқ тармоқда эълон қилишга мажбур бўламан.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬129😡3🔥2😱2😨2👍1🤯1
Тошкент вилояти Мажбурий ижро бюросига нисбатан ижтимоий тармоқ фаоли Феруза Мадрасулова қуйидагича ёзмоқда:

"Фермерга солиқдан қарздорлигинг фалонча, судга чиқарамиз, деган МИБ ходимлари, аввало, ўз вазифаларини, мажбуриятларини бажариб, кластердан қарздорликни ундирмайдими? Ёки шунча фермерни қарздорликка тиқиб, жавобини бермай юрган кластерга ён босиб бемалол юраверадими? Камига фермер қийналиб, жавобгарликка тортилиши ҳам керакми?"

Қолаверса, у яна бир қатор саволларни ҳам йўллаган.

Аслида эса Мажбурий ижро бюроси тизими гўёки оддий халққа келганда жуда тез ишлайдиган ташкилотга айланиб қолгандек. Ўзим ҳам айнан шу тизимга бир неча бор жиддий танқидлар билан юзма-юз келганман. Савол туғилади: нега бу тизим оддий халқ ишига келганда жуда қатъий иш олиб боради-ю, аммо кластерлар ёки амалдагиларга нисбатан сусткашлик қилади?

Бундан ҳам қизиқроғи, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ким ўзи? На номи бор, на ўзи кўринади. Ижтимоий тармоқ фаоли Феруза Мадрасулова кўтарган масала нега ҳалигача ҳал бўлмаган?

Ўрта Чирчиқ тумани Мажбурий ижро бюроси нима учун кластердан қарздорликни ундиролмаяпти? Бу маш-машалар қачонгача давом этади?

Шу ўринда биз Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥46👍3328🤬4💯3👏1🤯1😱1😡1
Чирчиқ шаҳридаги аёлнинг фожиали тақдири

Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган бир аёл видеомурожаат йўллади. Унинг аҳволи ҳар бир инсоний юракни эзади. Боқувчиси йўқ, қўлида эса икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, холос.

Унинг дардини ҳеч кимга раво кўрмайман. Саратон касаллиги — ҳеч кимнинг пешонасига тушмасин. Аммо айни вақтда чорасиз қолган бу аёл даволаниши шарт. Бир марта химия муолажасини олиш учун камида 2 миллион 500 минг сўм талаб қилинади. Аёл меҳнатга лаёқатсиз, оладиган нафақаси эса атиги 1 миллион сўм. Ижара уйда кун кечираётган бу аёл видеомурожаатида қарзга ботиб кетганини айтиб, ийманиб ёрдам сўрамоқда.

Унинг ягона орзуси — ўз бош паноҳига эга бўлиш. Афсуски, қўлимдан келганда эди, бу аёлнинг орзуси бўлган уйини олиб берган бўлардим. Аммо на илож, истасам ҳам амалга ошира олмаслигим юрагимни эзади.

Умид қиламанки, эҳтимол бирор саховатли тадбиркор бу аёлга ҳомийлик қилиб, камида бир хонали уй совға қилар.

Айтиш жоизки, мазкур видеомурожаатда билдирилган иддаолар юзасидан шаҳар ҳокимиятига хабар бердим. Ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ шаҳар ҳокимлиги бу аёлнинг асосий муаммоси — уй масаласини ҳал қилиб бера олади, деб ўйламайман.

Ҳурматли сахий тадбиркорлар! Агар ёрдам қўлини чўзишни истасангиз, мен билан боғланинг. Мен сизларга маълумот ҳамда аёлнинг қаерда яшаётгани ҳақида айтиб бераман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😢168😭4👍3🔥2😨2🤯1😱1
Яқинда ANTIKORRUPSIYA ОАВнинг Тошкент вилояти бўйича махсус мухбири Ваҳобжон Абдуллаев номига Бўстонлиқ тумани Озодбош қишлоғи фуқароларидан мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаат юзасидан «Сув таъминоти» Бўстонлиқ тумани филиали бошлиғи Жалол Эрметов билан боғланиб, муаммо ҳақида хабар берган эдим. Жалол Эрметов муаммони ҳал этиш бўйича ваъда берган эди.

Бугун вақт топиб, мазкур мурожаат юзасидан жойига чиқиб ўрганилди. Текширув жараёнида маълум бўлишича, Жалол Эрметов ўз ваъдасига вафо қилиб, муаммони бартараф этиш ишларини аллақачон бошлаб юборибди.

Фуқаролар ҳам муаммо ҳал бўлганини ва амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб, миннатдорчилик билдиришди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥8👍73💯2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳар Октябр бозори олдидаги манзарага бир назар ташланг. Бу фаросатсизлик эмасми? Бу улкан ўйинчоқлар орқали нимани тарғиб қилмоқдалар? Қани бу ерда жамоат хавфсизлиги?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬76😱9😡6🤯32😢1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ҳам ачинарли ҳолат.

Биласизми, агар бирор бир мансабдор ўз фаолияти давомида жиноятга қўл урса, уни жиноий жавобгарликка тортишади. Жазосини ўтаб чиққан мансабдорни эса ордан кўп вақт ўтмай яна лавозимга тайинлаб қўйишади. Ваҳоланки, жиноят қилиб хатоларидан хулоса чиқармайдиган мансабдорлар ҳам йўқ эмас.

Ҳозирда ҳам Чирчиқ шаҳрида муқаддам жавобгарликка тортилган айрим шахслар яна қайтадан мансабга ўтириб олишгани ачинарли ҳол. Гўёки мамлакатимизда бошқа кадрлар қолмагандек, жиноятга қўл урган одамларни яна масъулиятли лавозимга қўйишади.

Бу эса, назаримда, коррупцияга кенг йўл очиб бериш билан баробардек.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
46👍37🔥30💯15😢4👏2😭1
Яқинда онлайн суд жадвалларини кўриб чиқар эканман, эътиборимни қуйидаги судланувчи тортди. Бурхонов Бахтиёр Муродилович шахсан судланувчи сифатида кўрсатилган. У киши адашмасам, “Электр таъминоти” Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосари эди-ёв? Агар ҳақиқатдан ҳам шу шахс бўлса, демак, қилган хатоларидан хулоса чиқармаган экан-да шундайми? Чунки аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани бизга маълум. Бу борада расмий муносабат билдириладими?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯63😱42🤯2😡2🤬1😨1
Ҳар куни ижтимоий тармоққа кириш мен учун ҳақиқий «шоу-­программа». Қўлимда бир пачка «Lays», ёнида эса мос равишда «Coca-Cola» бўлиши шарт, акс ҳолда томошанинг мазаси чиқмайди. Сабаб оддий: қурувчи тадбиркорлар орасида ҳақиқий жанг авжида!

Ҳамма хабар топган: Чирчиқлик тадбиркор Музаффар Искандаров кун мавзусига айланди. Тармоқ фаоллари унинг номини қайта-қайта тилга олишмоқда, худди сериалнинг бош қаҳрамонидек. Ваҳоланки, оддийгина қурувчи бўлган Искандаровнинг янги турар-жой мажмуаси ҳам кескин тарзда реклама қилинмоқда.

Бошқа қурувчилар эса табиийки, бунга бефарқ қараб туролмади. Instagram ва Facebook’да ҳар бири ўз реклама «таргет»ини ёқиб, худди мусобақада иштирок этгандек ўзаро беллашишмоқда.

Хуллас, зерикиш йўқ: ҳар куни янги серия, янги интрига. Қолаверса, орасида «плагиат» ҳам бордай. Майли, кузатамиз — сериалнинг финали қандай тугар экан?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯74😁53🤣75🔥3👍1👏1
Болалар боғчасида пул йиғиш тақиқланади

Бугунги кунда таълим-тарбия муассасаларида, хусусан, болалар боғчаларида шаффофлик ва қонунийликка катта эътибор қаратилмоқда. Ачинарлиси, айрим ҳолатларда тарбиячи ёки маъмурият томонидан «таъмирлаш ишлари», «мебель сотиб олиш», «хўжалик ишлари» ёки турли хил баҳоналар билан ота-оналардан пул йиғиш ҳолатлари учраб туради.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, болалар боғчаларида пул йиғиш мутлақо тақиқланган. Дастурга киритилган таълим-тарбия жараёнлари, мебеллар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари давлат маблағлари ҳисобидан ёки хусусий боғчаларда эса муассис томонидан амалга оширилади. Ота-оналардан пул йиғиш – бу қонунбузарлик ҳисобланади.

Болаларнинг соғлом ва тарбияли ўсиши учун боғча шароитини яхшилаш – мутасадди ташкилотлар вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ота-оналарнинг зиммасига турли мажбурий йиғимлар юклатилиши мутлақо ноқонунийдир.

👉 Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз, албатта, далилларга эга бўлинг (аудио, видео ёзув, квитансия ва ҳ.к.). Шундан сўнг юқори турувчи органларга ёки блогер-журналистларга мурожаат қилишингиз мумкин.

P.s: Бир қатор шаҳар ва туманлардан келаётган мурожаатларга ушбу мақола орқали жавоб бериб ўтилди. Яқинларингизга улашинг

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯13👍102👀2🔥1👏1
Экс-депутат ва “АНТИКОРРУПСИЯ” ОАВ раҳбари Жаҳонгир Тўлагановга қарши Транспорт вазирлиги томонидан берилган суд ишида Тўлаганов ғалаба қозонди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👏33👍205💯5🥰2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазирлиги ходимлари собиқ депутат ва “ANTIKORRUPSIYA” ОАВ раҳбари Жаҳонгир Тўлаганов устидан судга мурожаат қилишган эди.

Бугун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида ушбу иш юзасидан якуний суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд жараёни якунланиб, иш қайта суриштирувга юборилди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍126🥰5👏3🔥1💯1
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири
ҳурматли Эъзоза Каримовага

МУРОЖААТ

Ҳурматли Эъзоза Каримова!

Сиз раҳбарлик қилаётган вазирлик тизимида таълим сифатини ошириш мақсадида жорий этилган янги баҳолаш тизими мамлакатимиздаги қатор мактаблар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Албатта, ушбу ташаббус ўқитувчилар меҳнатига ҳаққоний баҳо бериш ва уларни муносиб рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бироқ, жорий йилда Тошкент вилояти мактаблари орасида ўтказилган баҳолаш натижалари таҳлилида жиддий адолатсизлик ҳолатлари кузатилганини таъкидлашга мажбурмиз. Хусусан, Чирчиқ шаҳар 18-умумтаълим мактаби педагоглари 88 балл тўплаб, вилоятда энг юқори кўрсаткичга эришган бўлса-да, уларга 40 фоизлик устама ўрнига атиги 10 фоиз устама тайинланган.

Шу билан бирга, Пискент тумани 4-мактаби 83 балл тўплаган ҳолда 40 фоиз устама олгани баҳолаш жараёнида шаффофлик ва адолат мезонлари тўлиқ таъминланмаганидан далолат беради.

Ҳурматли вазир!
Сиз раҳбарлик қилаётган тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — устоз ва педагоглар меҳнатини холисона баҳолаш ҳамда уларни муносиб рағбатлантиришдан иборат. Бироқ амалда кузатилаётган бу каби ҳолатлар тизимда шаффофлик ва адолатнинг тўлиқ таъминланмаганини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Сиздан мазкур масалани шахсан назоратга олишингизни, баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқишингизни ва Чирчиқ шаҳар 18-мактаби педагогларига ҳаққоний устама тикланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўришингизни сўраймиз.

Адолатсизликка йўл қўйиш таълим тизимидаги ислоҳотларга бўлган ишончга путур етказиши аниқ.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬864💯4😱3🔥2🤯1😨1😡1
2025/10/20 00:43:06
Back to Top
HTML Embed Code: