tgoop.com/blogger_Abdullayev/5491
Last Update:
Тошкент вилояти Мажбурий ижро бюросига нисбатан ижтимоий тармоқ фаоли Феруза Мадрасулова қуйидагича ёзмоқда:
"Фермерга солиқдан қарздорлигинг фалонча, судга чиқарамиз, деган МИБ ходимлари, аввало, ўз вазифаларини, мажбуриятларини бажариб, кластердан қарздорликни ундирмайдими? Ёки шунча фермерни қарздорликка тиқиб, жавобини бермай юрган кластерга ён босиб бемалол юраверадими? Камига фермер қийналиб, жавобгарликка тортилиши ҳам керакми?"
Қолаверса, у яна бир қатор саволларни ҳам йўллаган.
Аслида эса Мажбурий ижро бюроси тизими гўёки оддий халққа келганда жуда тез ишлайдиган ташкилотга айланиб қолгандек. Ўзим ҳам айнан шу тизимга бир неча бор жиддий танқидлар билан юзма-юз келганман. Савол туғилади: нега бу тизим оддий халқ ишига келганда жуда қатъий иш олиб боради-ю, аммо кластерлар ёки амалдагиларга нисбатан сусткашлик қилади?
Бундан ҳам қизиқроғи, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ким ўзи? На номи бор, на ўзи кўринади. Ижтимоий тармоқ фаоли Феруза Мадрасулова кўтарган масала нега ҳалигача ҳал бўлмаган?
Ўрта Чирчиқ тумани Мажбурий ижро бюроси нима учун кластердан қарздорликни ундиролмаяпти? Бу маш-машалар қачонгача давом этади?
Шу ўринда биз Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5491