Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
5603 - Telegram Web
Telegram Web
Одамлар ва фаоллар: оғриқли ҳақиқат

Бизда ҳақиқат учун жон бергудек фаоллар бор. Лекин улар учун жонини бергудек одамлар йўқ.
Ҳақиқатни айтган одам ёлғиз қолади. Ёлғиз, сукут бағрида, одамлар эса томошабин.

Кўпчилик ёзади:
— “Нега бу мавзуни кўтармаяпсан, қўрқдингми?”
Билмайдилар, фаолнинг қўрққани йўқ. Унинг чарчагани, синиб кетгани, одамлардан умид узгани бор.
Чунки у бир неча марта ҳақ гапириб, одамлар сукутига дуч келган. Ҳар сафар “балки бу сафар тушунишар” деб ишонган, аммо яна бир хил — сукут, бефарқлик.

Фаол қамалганда одамлар уни ёдга олади, “беҳақ” деб ёзади. Лекин у эркин юрган чоғида, унинг ёнида ҳеч ким бўлмайди. Шунинг учун “адолат” сўзи биз учун фақат пост сарлавҳаси бўлиб қолган.

Блогерлар, журналистлар, фаоллар — уларнинг кўпчилиги пул учун эмас, виждони учун ёзади. Лекин виждон билан яшаш қиммат. Донат қилса, “тиламчи” дейишади. Реклама қилса, “сотилди” дейишади.
Одамлар минг сўмни аямайди, лекин минг сўмлик ҳурматни ҳам бермайди.

Кейин ўйлайсан — жадидлар, шу одамлар учун жон берган. Ўлгандан кейин ҳам уларни ёмонлаган, унутиб юборган шу одамлар учун. Уларнинг руҳи бугун қайта келса, не дердикин? “Биз орзу қилган миллат шуларми?” дермиди?

Адолат ҳақида гапириш керак эмас, уни ҳис қилиш керак. Лекин бизда ҳис йўқ. Фақат бефарқ кўзлар, совуқ сукут, ва “менга дахли йўқ” деган сўзлар. Шу сукутлар ичида фаоллар ёлғиз ёзади, ёлғиз сўнади, ёлғиз кетади.

Шунинг учун айтаман: одамлар алқовига ишонманг. Улар бугун “афсус” дейди, эртага унутади. Сиз йиқилсангиз, ҳеч ким икки нон кўтариб уйингизга келмайди. Ҳатто дуо ҳам қилмайди.
Шу ҳаётда энг оғриқли нарса — ҳақиқатни айтганинг учун ёлғиз қолиш. Ва энг оғриқлиси — одамлар буни оддий ҳол деб қабул қилиши.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯16🔥7😢4👍2😱1😭1
Чирчиқ шаҳри Заковат кўчаси 18-уй фуқаролари томонидан келиб тушган мурожаат юзасидан бугун Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, Чирчиқ шаҳар прокурори Умматбек Аблабеков, шаҳар “Иссиқлик таъминоти” муассасаси раҳбари Мирсолих Миртулаев, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Равшан Гафуров, Олимжон Муқимов ҳамда қатор масъуллар жойига чиқиб, вазиятни ўргандилар.

Эътирозга сабаб бўлган масалалар ўрганилиб, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди ва уларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👍6🔥42👏1🤬1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳридаги светофорларни ер ютдими? Нега бугун бирортаси ишламаяпти? Энг ачинарлиси — радарлар жон-жаҳди билан ишлаяпти, аммо светофорлардан дарак йўқ.

Шаҳар аҳолиси ва ҳайдовчилар учун бу ҳолат нафақат ноқулайлик, балки хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жиддий муаммо ҳисобланади. Савол туғилади: нега назорат тизими ишлаяптию, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи асосий восита — светофорлар ишламайди?

Бу ҳолатга ким жавоб беради? Қачон Чирчиқ шаҳар йўлларида тартиб ва адолат барқарор бўлади?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍24🤬9🤯32😡2😱1😨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Чирчиқ шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида бўлдим. Айрим жойларнинг аҳволи шундай жирканч манзара касб этганки, шаҳар кўркига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қуйидаги видеода акс этган маскан эса тадбиркорга тегишли бўлиб, ҳозирда мутлақо қаралмаган ҳолатда қолган. Атрофга ахлат тўпланган, дарвоза эса қулаган.

Энди савол туғилади: агар тадбиркор еридан унумли фойдаланмаса, унинг нима кераги бор? Шаҳар кўркини бузиб, бундай ҳолда ётганидан кўра, ерни сотиб, бошқа ишбилармонга бергани яхши эмасми?

Қувонарлиси шундаки, мазкур ахлатлар Чирчиқ шаҳар Экология инспекцияси бошлиғи раҳбарлигида кеча бартараф эттирилди.

Ушбу видеони жойлашдан мақсадим — ана шундай қаралмай, ёпиқ ҳолда қолган жойлар ҳам шаҳар кўркига жиддий таъсир кўрсатишини эслатиб ўтишдир. Тадбиркор ўз ер участкасига эътибор билан ёндашиб, уни обод ҳолда сақлаши керак-ку, ахир!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬27😢7😱4💯2😭2🤯1😡1
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Олимжон Муқимов!

Сайланганингизга анча вақт бўлди. Аммо Чирчиқ шаҳар “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сиз томонингиздан амалга оширилган бирор тўғри ободонлаштириш ишини кўрмадик. Ҳудуддаги кўп кўчаларга қарашнинг иложи йўқ — ахвол жуда ачинарли.

Савол туғилади: Сиз Маҳаллалар уюшмаси Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи бўла туриб, нега сайланган ҳудудингизда ходимингиз билан биргаликда ободонлаштириш ишларини ташкил этмагансиз?

Чирчиқ шаҳар марказий бозорига яқинлиги сабабли “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида ҳар куни юзлаб фуқаролар келиб-кетишади. Аммо шундай жойда тартиб ва тозаликнинг йўқлиги нимани англатади? Нега ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмаяпти? Нега ташаббус кўрсатмаяпсиз?

Қачон ўз сайланган ҳудудингизда амалий ишлар бошланади? “Ёшлик” маҳалласига Президент ёки Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ташриф буюришларини кутайликми?

Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, “Ёшлик” маҳалласи ҳудудига ҳам эътибор қаратсангиз. Бу ҳудуд Чирчиқ шаҳарининг юзи, кўрки, шарафидир.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9🔥5👍3👏1🙈1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍35🔥2216💯13😢3🤬2😡1
Табибимнинг ўзи бемор бўлса, дардимга давони қаердан излай?

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқуловнинг ўринбосари А.Эшалиев имзолаган ҳужжатда ҳам имло хатолари мавжуд экани ачинарли ҳол. 21 октябр куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган.

Нахотки ушбу қарор ижросини таъминлаш шунчалик мушкул бўлса? Қачонгача бундай ҳолатлар давом этади?

Шифокорлар “даволаш керак” деб айтадиганлар учун алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим: раҳбар ва унинг ўринбосарлари беморларни даволамайди.

Энг муҳими — давлат тили ўзбек тили эканлигини, давлат ҳужжатлари эса фақат лотин ёзувида юритилиши шартлигини унутманг.

Кўрамиз, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов ўринбосарига қандай чора кўрар экан?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯6😭4🤬2👍1🔥1😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ тумани Товоқсой канали бўйидаги жирканч манзара ҳақиқатан ҳам жонга тегади. Айрим инсонлар масъулиятсизлиги туфайли эндиликда канал бўйлари ҳам ахлатга тўлиб бормоқда. Гўёки Бўстонлиқ тумани Экология инспекцияси бу ҳолат устидан назоратни амалга ошира олмаётгандек.

Энг ачинарлиси — сув бўйига ахлат ташлаб кетган айрим ноинсофлар шу сув орқали одамларга ичимлик суви етиб боришини унутиб қўйган. Бу нафақат табиатга, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий таҳдиддир.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ушбу масалага жиддий эътибор қаратсин ва сув иншоотлари бўйидаги бепарволикка барҳам берсин. Табиат — бизнинг умумий уйимиз, уни авайлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😱8🤬6😡6🔥3🤯1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда миллатчилик қилгани учун 15 сутка маъмурий жавобгарликка тортилган Чирчиқлик С. Р. ушбу видеони ўз саҳифасида эълон қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар расмий муносабат билдиради, деган умиддаман.

P.s: Ушбу видео остида эса
"Яхшиликча ўчир десак ўчирмади, кўрсатмади ҳам. Нима қилсанг қилавер эмиш. Кулиб туришига ўлдим лекин."деган мазмунда изоҳ қолдирган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬94🤯2😱2👍1😡1
Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Иброҳим Ҳасанов Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига ўтказилгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ҳозирги кунда эса Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозими вакант ҳолда қолмоқда.

Иброҳим Ҳасановни келгусидаги фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қоламан. Қисқа муддатли самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👍8👏82🔥1👀1
📢 ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

🚖 "Mobile Taxi" жамоаси Чирчиқ шаҳридаги янги, фаол ва масъулиятли ходимларни таклиф этади!

👩‍💼 Диспетчер (ОПЕРАТОР) лавозимига
18 ёшдан 28 ёшгача бўлган қизлар ва аёллар учун вакант жойлар очиқ!

🟢 Талаблар:

Рус ва ўзбек тилларида равон мулоқот қила олиш;

Ишга ўз вақтида келиш ва жавобгарликни ҳис этиш;

Мижозлар билан хушмуомалада бўлиш.


💰 Ойлик маош: 3 000 000 сўмдан бошланади!
🌟 Фаол иш фаолияти ва яхши муҳит кафолатланади!

📞 Батафсил маълумот учун қуйидаги рақам орқали боғланинг:
👉 +998947304504

“Mobile Taxi” билан ишингизни бошланг — келажагингизни биз билан яратинг!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯63👍2🔥2🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйсиз қолдик, ёрдам беринг, ҳурматли Президент!

Фикрингизни изоҳларга ёзинг ва обуна бўлишни унутманг.

Ҳодиса Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😭11😡32🤯1😱1🤬1😢1😨1
Блогер Абдуллаев муҳокама гуруҳига келган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.

"Ассалому алейкум хурматли фукаролар, менинг 3 ойлик фарзандим шомоллаб Чирчик шахрининг куп тармокли болалар шифохонасига даволаниш учун ëткизилдик. У эрда афсуски 2.5 ëшга мулжалланган уколни 2 махал килишар екан, факат менга емас, хар хил ойлик чакалокларга хам. Бу укол бола организимига нечоглик зарарлигини билиб туриб ë бефарклик килишади ëки захарланишига сабабчи булишади. Давлат томонидан текинга берилса укол
килиниши керак дегани эмаску ахир. Мен давлатимизга ишониб бориб юрибман. Мен каби куплаб болажонлар захарланишига , имунитети тушиб кетишига каршиман. Давлат шифохонаси деганда мен назорат борлигини тушунардим лекин афсуски бу холат. Сизлардан илтимос бу муамога бефар булман."

P.s : Ушбу мурожаат қанчалик рост ёки ёлғонлигини биз ҳозирча билмаймиз. Шу сабабли ушбу мурожаат ҳаққонийлиги масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиб, расмий муносабат билдиришларини сўраб қоламиз. Мурожаатчининг рақами масъулларга тақдим этилган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤯10😱83👍2🤬1😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган мана бу гаражлар қонуний асосда қолдирилганми? Умуман олганда, ушбу гаражларнинг кадастр ҳужжатлари мавжудми? Агар мавжуд бўлса, нега бу ерда тартиб ва ободончилик йўқ?

Чирчиқ шаҳар кадастр агентлиги маъмуриятидан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутамиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯51🤬6😡2👍1🔥1👏1😱1
Чирчиқ шаҳрида энг яхши ва мазали Fast Food тайёрловчи бизнес деб кимни тан оласиз?
Anonymous Poll
4%
Les ailes
30%
Mix burger
22%
Donar house
4%
Donak
19%
Imosh Cafe
4%
Oqtepa lavash
5%
Evos
6%
Bellissimo
6%
Haggi house
🌙 Ойижонга хат…
Ойижон…
Билмадим, бу сатрлар сизга етадими-йўқми, аммо ҳар кеча осмонга қараганимда сиз билан гаплашгим келади. Чунки болалигимда сиздан эшитолмаган, айтолмаган гапларим жуда кўп.

Менинг ёшим олтида эдингиз, сиз кетганингизда. Мен ҳали дунёни англаб улгурмаган, гўдак қалбим билан сизни излардим. Сизнинг қўлларингиздаги илиқликни, юзингиздаги табассумни, менга айтган эркалатган сўзларингизни ҳали ҳам эслайман.

Сиз кетганингиздан кейин ҳаёт бошқача бўлди, ойижон. Одамлар ичида бўлсам ҳам, кўпинча ёлғизлигимни ҳис қилдим. Ҳеч ким сизнинг меҳрингизнинг ўрнини боса олмади. Ҳеч ким сиздек самимий, сиздек тоза кўз билан қарамади.

Мен ўсдим. Ҳаётни кўрдим. Ёлғонни ҳам, хиёнатни ҳам, фақат ўзини ўйлайдиган одамларни ҳам учратдим. Одамларга яхшилик қилдим, ёрдам бердим — аммо кўпинча эвазига ёмонлик олдим. Ҳатто баъзилар мени “ёмон инсон” дейишди.

Билмайман, ойижон, агар сиз бўлганингизда мени қандай тушунган бўлар эдингиз? Балки оғриқларимни кўриб юрагингиз безовта бўларди, балки “болам, синовлар шундай бўлади” дер эдингиз.

Мен кўп нарсани сиздан ўрганмоқчи эдим, лекин насиб қилмади. Менинг 6 ёшли қалбим сизнинг насиҳатларингиздан маҳрум қолди.

Аммо шундай бўлса ҳам, сиздан қолган меҳр ҳаётим бўйлаб мени етаклаб келди.

Мен сиз каби меҳрибон бўлишга ҳаракат қилдим, ойижон. Сиз каби одамларга меҳр билан қарашга, уларнинг оғриғини ҳис қилишга, уларни тушунишга уриндим. Аммо ҳаёт… ҳаёт бешавқат бўлди.

Кўп бор синдим, кўп бор курашдим. Ва шунда англадим — бу дунёда меҳрибон юраклар тез чарчар экан.

Ойижон… мен ҳали ҳам сизни соғинаман. Ҳар сафар ёмғир ёғса, гўё сиз мен билан гаплашгандек бўласиз. Ҳар бир шамолда сизнинг овозингизни эшитгандек бўламан.

Ойижон, сизнинг меҳрингиз мени ёдимда қолган.
Сиз каби доим ёмонликка яхшилик билан жавоб беришни истадим.
Аммо на илож… ҳаёт бешавқат бўлишимга мажбурлади.
Кечиринг, ойижон… 💔
©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😢4😭42👍1🔥1😨1
2025/10/20 02:27:14
Back to Top
HTML Embed Code: