tgoop.com/blogger_Abdullayev/5607
Last Update:
Кеча Чирчиқ шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида бўлдим. Айрим жойларнинг аҳволи шундай жирканч манзара касб этганки, шаҳар кўркига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қуйидаги видеода акс этган маскан эса тадбиркорга тегишли бўлиб, ҳозирда мутлақо қаралмаган ҳолатда қолган. Атрофга ахлат тўпланган, дарвоза эса қулаган.
Энди савол туғилади: агар тадбиркор еридан унумли фойдаланмаса, унинг нима кераги бор? Шаҳар кўркини бузиб, бундай ҳолда ётганидан кўра, ерни сотиб, бошқа ишбилармонга бергани яхши эмасми?
Қувонарлиси шундаки, мазкур ахлатлар Чирчиқ шаҳар Экология инспекцияси бошлиғи раҳбарлигида кеча бартараф эттирилди.
Ушбу видеони жойлашдан мақсадим — ана шундай қаралмай, ёпиқ ҳолда қолган жойлар ҳам шаҳар кўркига жиддий таъсир кўрсатишини эслатиб ўтишдир. Тадбиркор ўз ер участкасига эътибор билан ёндашиб, уни обод ҳолда сақлаши керак-ку, ахир!
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev
Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5607
