tgoop.com/blogger_Abdullayev/5635
Last Update:
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Блогер Абдуллаев номига келган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда” мазмунидаги хабар юзасидан қўшимча маълумот
Бугун Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Умида Баҳодирова раҳбарлигида мурожаатчи фуқаро билан учрашув бўлиб ўтди.
Фуқаро мурожаатида 2,5 ёшгача бўлган болаларга мумкин эмас деб айтилаётган дори воситаси — цефотаксим препарати ҳақида сўз борган.
Маълумот учун: Цефотаксим дори воситаси антибиотикларнинг цефалоспоринлар гуруҳининг 3-авлодига мансуб бўлиб, юқори ва пастки нафас йўллари яллиғланишида, пневмония, ўрта отит, ичак инфекциялари ҳамда сийдик йўллари инфекцияларида қўлланилади.
Ушбу препаратни қўллашдан аввал лаборатория таҳлиллари ўтказилиши шарт. Агар умумий қон таҳлилида лейкоцитлар сони ошган бўлса, қоннинг биохимик кўрсаткичларидан бири бўлган С-реактив оқсил миқдори ҳамда прокальцитонин даражаси юқори бўлган ҳолатларда препаратни буюриш тавсия этилади.
Мутахассислар томонидан цефотаксим дори воситаси 2,5 ёшдан эмас, балки кўрсатмага асосан туғилган пайтдан (0 ёшдан) бошлаб қўлланилиши мумкинлиги бемор онасига тушунтирилди.
Бемор онаси тушунтиришни тўлиқ қабул қилиб, кўрсатилган эътибор ва изоҳ учун Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази жамоасига миннатдорчилик билдирди.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ishonchli, zamonaviy va qulay yashash maskani – @yulduzpremium
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5635
