Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик таъминоти” раҳбари Мирсолих Миртуллаевга савол:
Заковат кўчаси 18-уй фуқароларининг кўтарган эътирозлари юзасидан учрашув ўтказишингиз керак эмасми?

Фуқароларни қийнаётган саволларга очиқ ва аниқ жавоб бериш пайти келмадими? Одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини эшитиш сизнинг раҳбарлик бурчингиз эмасми?

Заковат кўчаси 18-уй фуқаролари сиздан аниқ жавоб ва амалий ечим кутишмоқда. Уларнинг муаммолари ҳақида гапириш учун учрашув ташкил этиш сиз учун шунчалик мушкулми?

Мақсадимиз — ушбу хонадон фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказишингиз, уларни қийнаётган масалаларга жавоб беришингизни таъкидлашдир.

Қўшимча расмий муносабатни кутиб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👍52🔥1👏1🤯1
Жаҳонгир Тўлагановнинг синглиси Феруза опанинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Гул бўлиб очилмай сўлдингми, синглим,
Юракни кемирар бу мусибат, ғам.
Қисматинг ҳукмига кўндингми, синглим,
Дийдоринг соғиндим, кўзларимда нам.

Бир қўниб учдингми, гўё қуш бўлиб,
Ташлаб кетдинг униб-ўсган ошёнинг.
Уйқуда келасан энди туш бўлиб,
Увол кетди эсиз, ёшгина жонинг.

Қабринг узра шамол йиғлар тинмай,
Юрагимда сенсиз оғриқ, синглим.
Тунлар гувоҳ, кўз ёшим тўхтамас,
Соғиндим сени жондан, синглим...

Сенга шу қисматни кўрдими раво,
Осмон қулаб тушди гўё бошимга.
Бу ширин ҳаётни кўп кўрди дунё,
Оғу ташлаб қўйди нетай, ошимга.

Сен кетган йўлларга интизор қараб,
Қабринг узра йиғлаб, жигарларинг хун.
Юракларни доғлаб, кетдинг-ку ўртаб.
Қандай кўтарамиз жудолик юкин?

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😢41😭18😨21👍1😱1
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Ҳурматли Чирчиқ шаҳар аҳолиси ва ҳайдовчилар!

Жорий йилнинг 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси соат тахминан тунги вақт 01:30 ларда Ўрмон парки йўлидан Қипчоқ йўлига олиб борувчи кўприкда қизил рангли “Spark” русумидаги автомашина йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Агарда кимдадир ушбу ҳолат юзасидан маълумот бўлса, хусусан ППХ ёки ЙПХ ходимлари ушбу автомашинани қувлагани, ёхуд бошқа хар қандай маълумот видеорегистраторга ёзилиб қолган бўлса, +998979288787 рақамига мурожаат қилинг.

Шахсингиз 100% сир сақланишига кафолат берилади.

Ҳурматли Чирчиқ шаҳар аҳолиси!
Сизлардан илтимос — ҳақиқатни аниқлашда ёрдам беринг. Сиз берадиган ёрдам — ушбу мурожаатимизни Чирчиқ шаҳридаги ҳайдовчиларга етказишдир. Илтимос, Аллоҳ учун ушбу эълонни улашинг, зеро сиз сабаб ҳақиқат очилишига, адолат қарор топишига ва улкан савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Олдиндан чуқур миннатдорчилик билдираман.

©Jahongir To'laganov

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯22👍167🔥3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масъулларнинг қора рўйхати нимани англатади? Умуман олганда масъулларнинг қора рўйхатидан қўрқадиган одам эмасман.

Мен томон отилса туҳматлар тоши,
Маҳзунлар учун чида эй бардошим,
Онам дуоси асрар йигитлик бошим.
Хуш келдинг бевафо 25-ёшим..

10.10.2025

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍8753🔥32👏15🥰3💯3👀1
Ваҳобжон Абдуллаев — 25 ёшда.
“Блоггер Абдуллаев” эса — 3 ёшда.

Кераксиз инсондан — керакли шахс, “Блоггер Абдуллаев”ни яратдим.
Ҳа, 22 ёшимга қадар мен оддий инсон эдим — ҳаёт оғушида йўқолган, орзуларга ишонган, аммо уларга етиб бориш қанчалик оғир эканини билмаган йигит.

3 йиллик фаолият... Унча катта вақт эмасдек, аммо у мен учун абадийликдек кечди. Бу йўлда дўст ҳам топдим, дўстдан кўра кўпроқ душман ҳам орттирдим.
Ҳар бир қадам, ҳар бир сўз, ҳар бир танқид мендан бир бўлакни узиб олди.

3 йиллик умр — уни сўз билан ифода этиш қийин.
Бир пайтлар “танилиб, омма олдида бўлишни” орзу қилган ўша кичик бола,
бугун оддий инсондек тинч яшашни орзу қилади.
Аммо, афсуски, энди орқага йўл йўқ.

Энди мен фуқаролар адолат билан яшаши учун, ҳақиқат ўз сўзини айтсин деб курашаман.
Чунки кераксиз Ваҳобжон Абдуллаевдан — керакли “Блоггер Абдуллаев” яратилди.
Аммо бу икки образ — икки дунё.

Бири — соддалик ва ишонч дунёси,
иккинчиси — алам, фидокорлик ва ҳақиқат учун кураш дунёси.

Хуш келдинг, бевафо 25 ёшим...
Сен мендан яна нимани оласан — билмайман.
Лекин билганим битта: мен энди ортга қайтмайман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍4914👏6😢3🥰2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ана холос! ОАВ «ANTIKORRUPSIYA» раҳбари Жаҳонгир Тўлаганов қидирувдами?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬18😨4😡3🤯2😱2🔥1
Суд ва Халқ банкининг Чирчиқ шаҳар филиали устидан келган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.
"Yana bir masalada yordam bera olasizmi?

2020 yil sobiq turmush o'rtog'imni nomiga xarbiy qismdan xarbiy xizmatchilarning oila a'zolariga deb 20 yil muddatga ipoteka krediti asosida Saodat 42 domdan 2 xonali zonadon berilgandi.
2023 yil yanvar oyida sobiq erimni xizmat shartnomasini bekor qilishib ishdan bo'shatishgan.
Shu muddatdan boshlab 2025 yil iyun oyigacha kredit to'lovini bank hodimlari meni ishontirib,kelgusida uymeni nomimda qolishini aytib kredit to'lovini mendan talab qilishgan.
2024 yil noyabr oyida sobiq turmush o'rtog'im bilan qonuniy ajrim bo'ldi va sudda mol mulk masalasi bo'yicha sudyaga vaziyatni tushuntirganman,lekin sud qarorida faqat farzandlarim men bilan qolishi yozilgan,uy masalasi kiritilmagan.
Hozirda sobiq erim uy uni nomida ekanligini aytib uydan chiqib ketmaganligidan va men 2 farzandim bilan boradigan joyim yo'qligi sababli men ham uydan ketmasdan yashayapmiz.
Lekin alohida honalarda yashimiz.
Doimiy nizolar va kelishmoqvchiliklar sababli joriy yil iyun oyidan boshlab uy kreditini to'lamayapman.
Bank hodimlari 3 oy davomida talabnoma yuvorishdi.
Men alimentdan voz kechishim va buni evaziga uyni meni nomimga perechisleniya qilib berishini aytib kelishimga kemoqchi edim,afsus sobiq turmush o'rtog'im bunga rozi bo'lmayapti.
Bank hodimlari doimiy ravishda uy kredit to'lovini mendan talab qilib kelishdi,qarzdorning hozirda ishsiz ekanligini va men ham shu uyda yashayotganligimni vaj qilib ko'rsatishardi.
Men ham farzandlarim uchun berilgan uyni yo'qotmaslik uchun kreditni to'lab,kommunal xizmatlarini ham uzluksiz to'lab kelyapman.
2 kun avval bank yiristi Elyor va 2 xodimi kech soat taxminan 19:30 atrofida uyga kelib,meni uyda yo'qligim sababli menga qo'ng'iroq qilishdi.
Bank yuristi Elyor menga:
Uyni kalitini topshirin,sizi uydan chiqazvorishimiz kerak,uyni bo'shatin- deb do'q po'pisa qildi.
Men ularga :
Sud hal qiluv qarorisiz,hech qanday hujjatlarsiz meni va farzandlarimni uydan haydashga haqqilari yo'qligini,ayniqsa bank hodimlarini bunga vakolati yo'qligini,uchastka noziri yoki MIB ijrochilari sud qarori yoki yetarli asos bilan chiqarishga haqli ekanini aytdim.
Kecha ya'ni 10.10 25 yilda Toshkent viloyati Chirchiq shahri Xalq banki filiali boshlig'iga uchrashdim.
Ular ham meni eshtgisi kelmasdan kreditni to'lashimni,aks holda ish sudga oshirilishini va uy auksionga chiqishini aytdi.
Sudga meni ham qatnashishga haqli ekanimni,bank hodimlari doimiy ravishda to'lovni mendan so'raganlarida men ham ularni aytganini qilib kelganligimni aytganimda,
Bank boshlig'i sudda meni qatnashishga haqqim yo'qligini sud faqatgina qarzdor va bank o'rtasida bo'lishini aytyabdi.
Unda nima uchun mendan kredit to'lovini talab qigansila,maniyam 50 foiz haqqim borku uyda,2 ta voyaga yetmagan farzandlarim bilan ko'chada qolmaslik uchun harakat qildim,sobiq turmush o'rtog'im bilan kelisholmadik,balki sudda men ham fikrimni bildirsam sudya adolatli qaror chiqarib berar dedim.
Lekin meni bu harakatlarimni inobatga olmasdan bank hodimlari ham,bank boshlig'i ham sudga qatnashishimga qarshi chiqishyapti.
Endi qayerga murojaat qilsam bo'ladi,bank hodimlarini sud qarorisiz meni va 2 ta voyaga yetmagan farzandlarimni uydan haydashga haqlari bormi?
Bank hodimlari to'lovlarni mendan talab qilishgani,bank yuristini menga qo'ng'iroq qilib uydan haydamoqchi bo'lgan suxbati audio yozuvlari bor.
Bundan tashqari qilgan to'lovlarimning va uy sug'urtasiga qilgan to'lovimning cheklari bor.
Shu masalada yordam bera olasizmi?"

Ушбу мурожаат ҳаққонийлигини масъуллар текшириб чиқиб, расмий муносабат билдиришларини кутиб қоламиз. Халқ банкининг муомала маданиятига келадиган бўлсак, ўзим ҳам баъзида қўпол муомалаларга гувоҳ бўлганман. Масъуллар биз билан боғлансалар, мурожаатчининг рақамини тақдим этамиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬14😱6😢31🤯1💯1😭1😡1
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Руфат Сайлиев, ўзингизга савол берганмисиз — нега ёшлар сиёсати сизнинг раҳбарлигингизда самара бермаяпти? Агар ёшлар билан ишлаш ҳақиқатан ҳам тизимли бўлганида, нега айрим ёшлар етакчилари бу ишни эплай олмаяпти?

Агар раҳбарлик фақат лавозим номи учун бўлса, унда ёшлар кимга ишониши керак?

Нуриддин Мирзаев деган “каттакон” ҳақиқатан ҳам раҳбарми ёки шунчаки исмгинами? Агар у Ёшлар ишлари агентлигининг Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи бўлса, нима учун оддий қўнғироққа ҳам жавоб бермайди? Бу хизмат маданиятимизнинг қай даражада эканини кўрсатмайдими?

Қизиғи шундаки, Ёшлар ишлари агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Хожиевнинг ўзи қўнғироқларга жавоб беряпти. Унда савол туғилади: Нуриддин Мирзаев ўзини кимдан катта деб ҳисоблайди?

Руфат Сайлиев, шундай раҳбарлар билан сиз қайси натижани кутаяпсиз? Ёшлар сиёсати ҳақиқатдан ёшлар учунми, ёки фақат лавозим учун юритилаётган қоғозбозликми?

P.s: Руфат Сайлиев, эҳтимол, ўз лавозимингизни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўрсангиз арзийди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍30🔥2910💯9👏2🤯2😡1
Туғдиришни ҳайвон ҳам эплайди-ку, аслида...

Бу мавзу ҳақида гапирмасликга қарор қилгандим. Аммо баъзи ҳолатлар инсонни чиндан ҳам чарчатади, юрагини эзади. Айниқса, ажрашганидан сўнг ўз наслини, ўз фарзандини таъминотсиз қолдирадиган эркаклар ҳақида эшитганда ёки кўрганда, вужудинг титрайди. Бу — ачинарли ҳолат.

Баъзилар ҳатто боласи учун ажратилган алиментни ҳам тўлашдан қочиш учун, “оддий ишчи” бўлиб ишга киргандай қилиб, ўз бурчидан юз ўгиради. Бу — ҳақиқий абсурд!

Фарзанд таъминоти фақат она зиммасида эмас. Эркак ҳам эркаклигини ҳис қилиб, фарзандининг ҳаёти учун масъул эканини унутмаслиги шарт. Ажрим бўлса ҳам, фарзандни унутиб бўлмайди.

Ёмон томони — баъзилар 4-5 нафар фарзанд туғдириб, бир уйда хотини билан яшай туриб ҳам болаларини таъминламайди. Энг аламли жиҳати шундаки, бошида эри бўла туриб, аёл ожиза ҳолатда бошқа бир эркакдан ёрдам сўрашга ёки давлатдан нафақа олишга мажбур бўлади.

Туғдиришни билган эркак — боқиб қўйишни ҳам билиши керак!
Фарзандларини таъминлай олмаган эркак — эркак эмас.

Бу сатрлар ҳеч кимни камситиш учун ёзилгани йўқ. Фақат бир нарсани — ота-онанинг муқаддас масъулиятини — ёдга солишни истадим. Қолаверса бу мақола айрим ноинсофларга тегишли холос.

Фарзандига эътиборсиз бўлган эркаклардан, эркак бўлиб туриб, чин дилдан жирканаман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍33💯174😢3🔥2👏1🙈1
Чирчиқ шаҳар оқова сув тозалаш иншоатидаги бу манзара ҳақиқатан ҳам жуда жирканч ҳолат. Сабаби, канализация қувурлари орқали тозалаш иншоатига етказилаётган ахлатлар айрим одамларнинг ўзи томонидан ташланмоқда. Буни қилган айрим ноинсоф одамлар эмасми? Уят эмасми, эй айрим одамлар? Уйдаги ҳожатхонага шундай даражадаги ахлатни ташлаш қайси ақлга тўғри келади?

Айнан шу каби ҳаракатлар оқибатида кўп қаватли уйларнинг подваллари сувга тўлиб кетиши табиий ҳолга айланмоқда. Шу боис ҳар биримиз фикр қилиб, ҳожатхонага ахлат ташламаслигимиз лозим.

Келажак авлод учун ҳам тоза ва обод шаҳар қолдириш — ҳар биримизнинг бурчимиз!
Ушбу маълумотни маҳалла гуруҳларига улашинг, чунки тартиб ва тозалик ҳар бир инсондан бошланади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬8😱4😢2😭21🤯1😨1😡1
Мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.

Ассалому алейкум. Чирчик шахри хокими ва бошка ташкилотла рахбарига мурожжат ва илтимос бн ёзвоман. Ман Амир Темур шох кучаси 95 уйдан Абдуллаева Навруза домимиз оркасидеги Каштан дискотекаси устидан жалоба киб ёзвоман. Хар куни соат кечаси 12дан кейин шовкин килиши бошлашади. Бу шовкин шундо бизани домга жудаям ёмон эштилади. Булани дп соат 3 гача ухломи чиквомиза. На узимиза на болаларимиза норм ухлашади. Узи конунан олиб каралса бунака дискотекала яшаш уйларидан узорода булиши кере. Махалла группасида яхши гапирибам курди афсуски ноль внимания килишвотти. Махалла раисигача эттим афсуски чора куришмади. Илтимос шу масаламизани куриб бу дискотека масаласини ижобий хал киберила. Ишласин майли лекин овозини пасайтириб ишласин. Бизага шовкини эштилмаса булди."

P.s: Ушбу мурожаат ҳаққонийлигини масъуллар текшириб чиқиб расмий муносабат билдиришларини сўраб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯13🤬104🔥1😢1😡1
Сув таъминоти Чирчиқ шаҳар филиали раҳбари Мурод Йўлдошев ва Турон Сантех бошқарув сервис компанияси раҳбарларининг қилаётган иши шармандаликдан бошқа нарса эмас.

Ачинарли ҳолат эса шундаки, Чирчиқ шаҳар иккинчи ноҳия ҳудудида аҳоли сувсиз қолган бир вақтда бу икки раҳбар бир-бирига айбни ағдариб ўтирибди.

Аммо масалага холис қарайдиган бўлсак, сув таъминоти огохлантиришсиз сувни ўчира олмайди. Ўчириш учун эса шаҳар ҳокимлигидан рухсат олади ва эълон қилади.

Аммо сув ўчирилиши ҳақида эълон қилинган вақтда муаммо борлигини билган бошқарув сервис компанияси эса муаммони бартараф этишни билмайди, гўё.

Умуман олганда, бошқарув сервис компаниялари бугунги кунда ўз фаолиятини эплай оляптими? Абсурд ҳаракатлар қачонгача давом этади?

Турон Сантех бошқарув сервис компанияси фаолиятини жиддий ўрганиш зарур, деб ҳисоблайман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬10🤯53😡2😱1😨1
МЕГА STAR CLINIC Чирчиқ шаҳрида бепул консультация!

🇮🇳 Ҳиндистонлик тажрибали шифокорлар қабул қилади!

👨‍⚕️ Др. Вайбҳав Кумар — 15 йиллик тажрибага эга, жигар трансплантацияси ва ошқозон-ичак тизими жарроҳлиги бўйича мутахассис.
🩺 Йўналишлар:

Жигар касалликлари ва трансплантация

Ошқозон-ичак тизими хасталиклари

Ўт пуфаги ва ўпка муаммолари

Вазн йўқотиш (бариатрия) операциялари


👨‍⚕️ Др. Манмохан Сингҳ — халқаро даражада тан олинган нейрохирург.
🧠 Йўналишлар:

Мия ўсмалари ва қон томир касалликлари

Асаб тизими шикастланишлари

Паркинсон ва нейростимуляция

Мия ва умуртқа жарроҳлиги

🕙 Вақт: 10:00–17:00
📅 Сана: 14 октябр
📍 Манзил: Чирчиқ ш., Заковат кўч., 91-уй
📞 Алоқа: +998 71 715 01 04 | +998 55 900 01 04

Ушбу мақолани яқинларингизга зудлик билан улашинг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
10🔥4👍3🥰2👏1
Ҳамманинг хабари бор, Ўзбекистон Республикасида дарахт кесиш таъқиқланган, ҳатто мораторий ҳам эълон қилинган. Аммо афсуски, баъзи тадбиркорлар бу таъқиқни айланма йўл билан бузишмоқда. Улар дарахтни кесмасдан, “бошқа жойга кўчиряпмиз” деган баҳона билан рухсат олишмоқда.

Аммо бу кўчириш дегани — дарахтни азоб билан йўқотиш дегани. Масалан, 4 метр баланд чинор дарахтини кўчириш пайтида унинг ярми — тахминан 2 метри кесиб ташланади. Ваҳоланки, 70–80 йил давомида битта жойда кўкариб, ҳаёт топган дарахт бошқа ерда илдиз олиб кетиш эҳтимоли бор-йўғи 5 фоиз атрофида, яъни амалда у нобуд бўлади.

Ачинарлиси шундаки, дарахтни “кўчирдик” деган баҳона билан уни йўқотишни қонуний қилиб кўрсатишмоқда. Бу эса табиатга эмас, келажак авлодга қилинган хиёнатдир.

Шунинг учун қонунчиликда фақат дарахт кесиш эмас, балки дарахтни “кўчириш” номида йўқ қилиш ҳолатларини ҳам қатъий таъқиқлаш лозим. Чунки бугун дарахтга раҳм қилмасак, эртага болаларимиз соя тополмайди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Экология партияси ушбу масалага жиддий эътибор қаратиши шарт.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍11💯85🔥2👏1😢1
Ўзбекистон Республикасида давлат тили — ўзбек тили ҳисобланади. Давлат ҳужжатлари эса фақат лотин ёзувида юритилиши шарт.

Аммо, минг афсуски, Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси в.б. бош шифокори Аббос Раҳимов томонидан чиқарилаётган жавоб хати кирилл ёзувида расмийлаштирилмоқда. Кирилл ёзувида ёзилгани бир тараф, аммо ҳужжатлардаги имло ва грамматик хатолар сонини кўриб, ҳайрон қоласиз.

Шундай раҳбарни кўрганмисизки, расмий жавоб хатини битта тўғри сўз билан ёза олмаса?

Умуман олганда, Сирдарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов амалдорлардан диктант олган тажрибасини Чирчиқ шаҳрида ҳам жорий этиш керак, деб ҳисоблайман.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов, бу ҳолат ҳақида нима дейсиз? Уят эмасми?

Битта расмий ҳужжатда шунча хатоларга йўл қўйишни қандай баҳолайсиз?

P.s: Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, агар қўлингиздан келса, “ҳокимлик соати” давомида масъул ходимлардан ўзбек тилидаги савод ва салоҳиятни текшириш мақсадида диктант олиб кўринг. Бу нафақат тилга бўлган эътиборни оширади, балки ҳар бир давлат хизматчисининг она тилида тўғри ва равон ёзиш малакасини ҳам намоён этади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬77😁53💯3😡3🤯1🤣1😨1
Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси в.б. бош шифокори Аббос Рахимов жавоб хатини кирилл алифбосида ёзиб, бир дунё имло хатоларига йўл қўяётган бир пайтда, буёнда эса шу бирлашма тасарруфидаги туғруқ мажмуаси мудири ҳужжатни лотин алифбосида расмийлаштирган бўлса-да, унда ҳам хато ва нуқсонлар жуда кўп.

Кечир мени, она тилим...

Расмий муассасаларда шундай имло-хатоларнинг учраши жуда ачинарли. Ахир давлат тилига ҳурмат – миллатга, ўзлигимизга бўлган ҳурматдир.

P.s: Имло-хатоларни белгилаб ўтирмадим, обуначиларимизни ўзлиги баҳо берсин.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😁58🤣133😨3😱2🤯1🤬1😡1
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқуловга РЕСПЕКТ.

Бизнинг томондан Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси в.б. бош шифокори Аббос Раҳимовнинг давлат тилидан тўғри фойдаланмаслиги ҳамда бир қатор имло хатолари мавжудлиги бўйича чоп этилган танқидий мақоламиз эътиборсиз қолмади.

Тўрақул Арзиқулов ушбу масалага жиддий эътибор қаратгани таҳсинга сазовор. Қолаверса, бугун Тошкент вилоятидаги барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари ҳамда бир қатор масъуллар иштирокида видеоконференция орқали йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Такрор айтаман, Тўрақул Арзиқуловнинг эътибори ва масъулият билан ёндашуви — алоҳида таҳсинга лойиқ!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯11👍5👏42🔥2
Ачинарли ҳолатни биласизми, нима?

Агар мактабда бола бир-бири билан уришаётган бўлса, ёки шўхлик қилиб қўйса, ҳатто бирор қиз бола ҳомиладор бўлиб қолса ҳам — доимо педагог айбдор.
Минг афсуслар бўлсин-ки, нега доимо педагогларни айблаймиз? Қачонгача педагогларни айблайверамиз?

Аслида педагогнинг вазифаси — билим беришдан иборат, тарбия беришдан эмас. Оилада ўн олти йил давомида олинган тарбияни мактабдаги беш соатлик дарс бузиб қўя олмайди, агар ҳақиқатан ҳам уйда тарбия берилган бўлса, албатта.

Бир мактабда минг нафардан ортиқ ўқувчи бўлса, демак минг хил характер, минг хил муҳит мавжуд. Шу мактабда бор-йўғи етмиш–саксон нафар педагог меҳнат қилади. Улар ҳар бир болани доимо назоратда ушлаб туриши амри маҳол.

Ахир, баъзан ўзимиз ҳам тўрт нафар фарзандни уйда эплай олмаймиз-ку.
Савол туғилади: педагог билим берсинми ёки тарбия қилсинми?

Педагог ҳам инсон — унинг ҳам оиласи, фарзанди, қайғуси ва шодлиги бор. Аммо шундай бўлса-да, ҳар қандай ҳолатда ҳам айбдор деб топилади.

Энг ачинарлиси — мактабда бола иштонга беихтиёр қилиб қўйса ҳам, айбни яна педагогдан излаймиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍36🔥2620💯17👏2🥰1
Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси в.б бош шифокори Аббос Раҳимовга нисбатан чиқарилган танқидий мақолалар юзасидан Аббос Раҳимов билан учрашув ўтказилиб, мавжуд ҳолатлар муҳокама қилинди. Суҳбат жараёнида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди. Шу билан бирга, келгусида тиббиёт тизимидаги муаммоларни бартараф этиш ва самарадорликни ошириш йўналишида ҳамкорликни давом эттириш бўйича ҳам фикр бирлигига келинди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍2318🔥17💯8🥰1👏1
2025/10/15 15:07:30
Back to Top
HTML Embed Code: