tgoop.com/blogger_Abdullayev/5510
Last Update:
Чирчиқ шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш саргузашти: “Avail Design” МЧЖ хонадонлари қачон топширилади?
Яқинда ушбу мавзу юзасидан танқидий мақола эълон қилинган эди. Аммо афсуски, бу долзарб масалага на маҳаллий ҳокимият, на мутасадди ташкилотлар жиддий эътибор қаратди.
Фуқароларнинг уйи бор, аммо ўзи уйсиз, ижарама - ижара сарсон. Июль ойи якунига қадар хонадонлар топширилади, деган расмий муносабат берилган эди. Қани ўша ваъда қилинган уйлар?
Нега уйлар ҳалигача топширилмади?
Нега фуқароларнинг тайёр уйи бор-ю, лекин ўз мулкидан фойдалана олмаяпти?
Қурилиш жараёнини ким назорат қилаяпти?
“Avail Design” масъуллари берган ваъдалар учун нега жавобгарлик талаб этилмаяпти?
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ушбу масалага шахсан эътибор қаратса, қонун устуворлиги ва фуқаролар манфаати таъминланмасмиди?
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5510