tgoop.com/blogger_Abdullayev/5478
Create:
Last Update:
Last Update:
Тошкент вилоятидан келган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.
"Ассалому алайкум.
Ман бир боғчада оддий тарбиячи сифатида меҳнат қиламан. Лекин шу соҳада иш бошлаганимдан буён бир масала мени жуда кўп ўйлантиради — ФМС. Ростини айтсам, неча йиллардан бери кўплаб боғчаларда ишлайдиган курсдош ва танишларим билан гаплашсам-да, бу муаммонинг аниқ ечимига ҳалигача дуч келмадим.
Менинг ҳеч кимга адоватим йўқ, ҳеч ким устидан шикоят қилиш ниятим ҳам йўқ. Шунчаки саволларимга аноним равишда жавоб олмоқчиман. Чунки ишимни, ойлигим кам бўлишига қарамасдан, жуда яхши кўраман ва ҳурмат қиламан.
Мавзуга қайтсам. Биз ҳар ой оладиган ФМС — яъни ойлик устама ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. У қай тарзда ва қайси ҳолларда берилади? Ҳар ойдими, ҳар уч ойдами ёки умуман йўқми?
Мен ишлаган боғчаларда раҳбарларга қараб ҳам фарқ қилади. Масалан, бир раҳбар меҳнатимизни баҳолаб, ҳар ой ишимизга қараб 10–15% устама ёзиб берарди. Кейинчалик бошқа раҳбар келганида эса, устама ҳар уч ойда бир марта ёки умуман берилмасди.
Йил тугаганда эса ҳисобимизда биз учун ажратилган маблағ қолмай қолади. Савол туғилади: у пуллар қаерга кетмоқда? Ростини айтганда, биз — оддий тарбиячилар — буни яхши биламиз. Устама раҳбарга яқин ишчиларга ҳар ой 50% миқдорида қўшиб берилади, улар эса тегишли одамларга чиқариб беришади.
Лекин биз тинчлик тарафдоримиз. Ҳаққимиз еб қўйилса ҳам, кўп ҳолларда "майли, бир кун адолат тешиб чиқар" деб, индамай кетаверамиз.
Аммо тўғри маънода қаралса, эрталаб соат 7:00 дан 17:30–18:00 гача меҳнат қилиб, кун бўйи 30 нафар болага қараймиз. Машғулотлар ўтамиз, кичик гуруҳ бўлса, ҳатто болаларнинг тагликларини ҳам алмаштирамиз. Нахотки бундай оғир меҳнатнинг ҳаққи бўлмаса?
Қолаверса, айрим раҳбарлар "больничныйга чиқсанг ёки байрам кунларига боғлиқ сабаб билан ишламаган кунларинг бўлса, 3 ой ФМС берилмайди" деган қоида ўйлаб топишган. Бу эса давлат томонидан ажратилган устамага мутлақо зид ҳолатдир.
Савол: қачон адолат қарор топади? Қачон биз ҳам ўз меҳнатимизга яраша ҳаққимиз бўлган 10% устамани одамлар қатори оламиз?"
P.s: Ушбу мурожаат қанчалик ҳақиқатга яқин биз буни ҳозирча билмаймиз. Шу сабабли Мактабгача ва мактаб таълими Тошкент вилояти бошқармасидан холис муносабат берилишини сўраб қоламиз.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5478