tgoop.com/blogger_Abdullayev/5445
Last Update:
Ишончли инсайд маълумотларга кўра, Чирчиқ шаҳридаги “Чинара Парк” турар-жой мажмуаси томонидан битта дарахт кесилгани юзасидан ҳужжатлар судга оширилган экан.
Эсингизда бўлса, яқинда ижтимоий тармоқларда: “Чирчиқ шаҳридаги «Чинара Парк» янги турар-жой мажмуаси олдидан йўл очиш мақсадида дарахтлар синдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда” деб ёзгандим.
Албатта, дарахтнинг умрига зомин бўлган шахслар ким бўлишидан қатъий назар, қонун олдида жавоб бериши шарт. Қолаверса, табиатга етказилган зарарни ҳам қоплашлари лозим.
Ҳозир эса ҳаммамиз ортиқча ҳаяжонланмай, Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судидан “адолатли” ҳукмни кутиб қоламиз. Чунки бизда суд қарорлари доимо табиат каби “соғлом” ва “ҳаводек тоза” бўлиб чиқишига ишончимиз комил-да!
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5445
