tgoop.com/blogger_Abdullayev/5441
Last Update:
Бўстонлиқ тумани “М.Боймирзаев” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчаларнинг таъмирталаб ҳолатидан ҳамманинг хабари бор.
Аҳоли эса ҳақли равишда ўз эътирозини билдирмоқда. Аммо Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмасдан, расмий муносабатида "Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари эса “Ташаббусли бюджет” жараёнида аҳолининг овози асосида амалга оширилади." дейилгани эса одамларни ҳайратга солмоқда.
Агар аҳоли “Open Budget” танловида ғолиб бўлолмаса, кўчалар шундай асфальтсиз, абгор аҳволда қолаверадими? Ахир “Open Budget”нинг иккинчи мавсуми ҳам якунланди-ку. Демак, аҳоли куз ва қиш мавсумларини ҳам асфальтсиз кўчаларда ўтказишга мажбур бўладими?
Бўстонлиқ тумани Тошкент вилоятининг энг бой ҳудуди, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистонга келган ҳар бир туристнинг йўли, албатта, Бўстонлиққа тушади. Шанба-якшанба кунлари эса Тошкент – Бўстонлиқ йўналишидаги тирбандликка чидаб бўлмайди.
Шунчалик катта салоҳиятга эга ҳудуд мутасаддилари наҳотки битта маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш учун маблағ ажрата олмаса? Нега бир кўчани таъмирлаш учун ҳам аҳоли “Open Budget” натижасини кутиб ўтириши керак?
ANTIKORRUPSIYA OAVнинг Тошкент вилояти бўйича махсус мухбири Ваҳобжон Абдуллаев
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5441