tgoop.com/blogger_Abdullayev/5383
Last Update:
#Истеъфо
Мен вазиятни ҳар томонлама мулоҳаза қилиб кўргач, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавомидан истеъфо беришга қарор қилдим.
Бўлди. Иззатим битди, менингча. Бир йилки, менга ёпишиб олиб, туну кун ҳалол ишлаётган, катта меҳнатлар билан келажакни қураётган ҳамкасбларим, жамоадошларимга менинг фаолиятим орқали маломат тошлари отилишига жим қараб туролмайман. Тошкент вилояти ҳокимлиги оиласининг ҳаловати мен туфайли бузилаётгани, севимли шоирам Гулжамол Асқарова таъбири билан айтганда, руҳимни ҳақоратлайди. Чунки, бу жамоа ҳурматга лойиқ.
Алоҳида таъкидлашни истардимки, Зойир Мирзаевдек оқкўнгил, донишманд инсоннинг қўл остида, Тошкент вилояти ҳокимлигининг аҳил ва иноқ жамоасида баҳоли қудрат ишлаганим билан фахрланаман.
Журналист ва блогерлар билан имкониятим, кучим етганча ҳамкорлик қилдим. Ишимиз қаердадир ўхшади, қаердадир эса йўқ. Энди маълум вақт танаффус қилиб, хато ва камчиликларимни таҳлил қиламан, бу талотўпларда йўқотганим - соғлиғимни тиклайман.
Баъзи кейинги шовқинларга изоҳ бергим ҳам келмаяпти. Чунки, элнинг тўйини бузадиган номард эмасман. Бугун халқ хизматида сидқидилдан ишлаган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофоти билан ҳақли равишда тақдирланишди. Улар уйларида, дўсту ёрлари билан тўю тантана қилаётганда, лента кайфиятни бузадиган инфога тўлиб-тошиши адолатдан эмас.
Асосийси, юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди. Маҳалла ва қишлоқларда, шаҳар ва туманларда байрам кайфияти бор. Шундай тансиқ лаҳзаларда мен билан боғланган салбий ахборотлар оқимининг пайдо бўлганидан чин дилдан афсусдаман ва бу тезроқ барҳам топиши, масалага суд-ҳуқуқ идоралари баҳо бериши тўғри бўлади, деб ўйлайман.
Сўзим якунида фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча-барчага чин юракдан миннатдорлик билдираман.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev

Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5383
