tgoop.com/blogger_Abdullayev/5377
Last Update:
Чирчиқ деҳқон бозорида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигини муносиб нишонлаш бўйича қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимининг топшириғига биноан бозор ҳудуди байрамона миллий руҳда безатилиб, давлатимиз рамзлари, ранг-баранг байроқлар ва гуллар билан янада кўркам кўриниш олган. Йирик LED экранларда мустақиллигимизнинг шон-шуҳратини улуғловчи шиорлар, ватанпарварлик руҳидаги шеърлар ва қўшиқлар намойиш этилмоқда.
Бозорда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида мактаб ярмаркалари ҳам ташкил этилган. Ушбу ярмаркаларда аҳоли учун зарур кундалик маҳсулотлар ва мактаб анжомлари қулай нархларда таклиф этилмоқда.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари байрамона муҳитдан руҳланиб, мустақиллигимиз шарафини яна бир бор чуқур ҳис қилмоқдалар. Бозор нафақат савдо-сотиқ, балки юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги ва мустақил ҳаётимиз барқарорлигидан далолат берувчи ёрқин масканга айланган.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev
Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5377
