tgoop.com/blogger_Abdullayev/5334
Last Update:
Мустақиллик байрами арафасида олдидан Чирчиқ марказий бозори янгича тусга кирмоқда
Юртимиз учун энг улуғ ва қутлуғ сана — Мустақиллик байрами арафасида Чирчиқ шаҳридаги марказий бозор янада гўзал ва обод кўриниш касб этмоқда. Бозор ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, савдо дўконлари ва павильонлар янгича безак билан тақдим этилмоқда.
Хусусан, миллий байроғимиз ва турли хил давлат рамзлари акс этган кўргазмали тарғибот воситалари ўрнатилди. Атрофда тозаликка алоҳида эътибор қаратилмоқда, йўлак ва айвонлар тозаланиб, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор шароитлар яратилмоқда.
Бозорда байрам кайфиятини ҳис этиш мумкин: ҳар бир савдо растасида турли хил озиқ-овқатлар, полиз экинлари, ширинликлар ҳамда мевалар харидорлар эътиборини тортмоқда. Савдогарлар ўз маҳсулотларини харидорларга байрамона табассум билан тақдим этишмоқда.
Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилаётган ушбу янгиланишлар Чирчиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун нафақат харид қилиш, балки байрамона кайфиятда вақт ўтказиш имконини ҳам бермоқда.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404
©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
BY Blogger Abdullayev
Share with your friend now:
tgoop.com/blogger_Abdullayev/5334
