tgoop.com/bayyinauz/14725
Last Update:
#Ислом_моҳияти
ОХИРАТ КУНИГА ИЙМОН
Охиратга, яъни қиёмат кунига ишониш иймоннинг яна бир шартидир. Бу ҳақиқатни тасдиқ қилмаган инсон мўмин бўла олмайди. Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида мўмин ва тақводорларнинг сифатлари зикр этилганида «ва улар охиратга ишонадилар» деб васфланади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: «Жаброил алайҳиссалом у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга иймоннинг хабарини беринг», деганларида Пайғамбаримиз: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва яхши-ёмон қадарга иймон келтириш» деб жавоб берганлар. Охиратга ишониш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда охират ҳақида келган барча нарсаларга: қабрда икки фариштанинг савол қилишига, қабр азоби ва неъматига, охират куни олдидан бўладиган аломатларга, қайта тирилишга ва ҳамманинг тўпланишига (ҳашрга), номаи аъмолларнинг берилишига, кишининг савоб ва гуноҳлари ҳисоб қилинишига, мезонга (тарозуга), ҳавзга, сиротга, шафоатга, жаннат ва дўзахга, уларнинг аҳлларига ҳозирланган неъмат ва азобларга ишониш, демакдир.
#Ислом_моҳияти
1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс | 5-дарс | 6-дарс
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
BY Bayyina.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/bayyinauz/14725