Knowledge is Key - Nouman Ali Khan
No'mon Ali Xon (diniy va dunyoviy) ilmlar haqida yaxshi gaplarni gapirgan ekanlar.
Bilim bu kalit yohud najot ta'limda 🙂

YouTube
Knowledge is Key - Nouman Ali Khan - Malaysia Tour 2015
Knowledge is so important whether it's knowledge of religion, science, or arts. It's all important.
Develop a connection with the Quran and explore its meaning on http://www.bayyinah.tv

👍3
Taksi toʻxtatib masjidga degandim, tushayotganimda pul olmadilar. Alloh rozi boʻlsin. Mustahkam iymon bersin.
Bunday holat birinchisi emas.
Dunyoda hali yaxshilik bor.
Bunday holat birinchisi emas.
Dunyoda hali yaxshilik bor.
👍25👏4💯3
Aziz ustoz va murabbiylarimizni bayramlari bilan tabriklayman. Berayotgan ilmlari oʻquvchilari uchun ham, oʻzlari uchun ham manfaatli boʻlsin. Sizlar doimo hurmatda, eʼzozda, eʼtibordasizlar va doim shunday boʻlishga eng haqli insonlarsiz. Sizlarni ardoqlaymiz, qadrlaymiz, yaxshi koʻramiz.
Sizlarning harakatlaringiz tufayli jamiyatning ongi shakllanadi, toʻgʻri va notoʻgʻri yoʻllar ajratiladi. Faqat, u uchun sizlar ham tayyor boʻlishinglar kerak boʻladi.
Shuningdek, men ham oʻz ustozlarimni tabriklayman. Oʻtganlarini oxiratlari obod boʻlsin, hayotlarini ishlariga rivoj, eng yaxshi tilaklarimni tilayman.
Bayram muborak.

👏4👍2❤1
Soʻngi 1-2 kunda Rossiya (va qisman Belorussiya)dan Toshkent (va qisman Samarqand, Fargʻona, Buxoro)ga kelgan mutaxassislarni oʻrganib chiqdim.
IT sohasi haqida gapirmayman. Undan tashqari xalqaro kompaniyalarda tajriba orttirgan 10-15 yillik ish stajiga ega moliyachilar, iqtisodchilar, biznes tahlilchilar, shifokorlar, stomatologlar, biologlar, rejissiorlar, boshlovchilar, sanoat muhandislari, quruvchilar, arxitektorlar, reklama agentlari, konchilik muhandislaridan tortib, poyabzal ustalarigacha bor. Xullas, yuqori malakali, dahshat kadrlar kelyapti.
Shuningdek, aksari fan nomzodlari yoki fan doktorlari, ancha muncha ilmiy ishlarni qilgan mutaxassislar.
Nafaqat ruslar balki tatar, boshqird kabi qardoshlarimiz ham bor.
Kelayotganlarga kerakli shart-sharoitlarni yaratib berish, olib qolish boʻyicha qoʻshimcha choralar koʻrish kerak.
Bular sohalarga yangi havo olib kiradi. Bizni mahalliy kadrlar ham jahon tajribasidagi ishlarni oʻrganishadi. Oʻzi, Rossiya darajasiga yetib olsak ham ancha plyus boʻladi.
Oldimizga oltinlar kelganda olib qololmasak, "koʻr" boʻlamiz.

Abdullatifxon Anvarxonov
Yangi din chiqibdi. Biz bilmay yurgan ekanmiz 😄 Manba: https://my.gov.uz/oz/tourism/index
Keyin, nega maydonimiz kichrayib qoldi?
"Olavurilar, qashoqlashib qolmaymiz", bo'lib ketmadimi ishqilib?
"Olavurilar, qashoqlashib qolmaymiz", bo'lib ketmadimi ishqilib?
Abdullatifxon Anvarxonov
Yangi din chiqibdi. Biz bilmay yurgan ekanmiz 😄 Manba: https://my.gov.uz/oz/tourism/index
Keyin, "milliy tarkibi", degan joyiga din haqida ma'lumot berib ketish nega kerak?
Millatlar ichida nega ruslar va ukrainlar yo'q? Ular nemislardan ko'proq, shekili. Shuningdek, nemislardan ko'ra koreyslar va armanilar bizda ko'proq edi )

Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Мусулмон одам арабпараст бўладими?
Буни яна аввал тарихдан, кейин замонамиздан мисол келтириб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Энг асосийси, панарабизм ва Исломни фарқлай олишимиз керак.
Тарих.
Турк давлатларидан энг биринчи Исломни қабул қилган давлат бу Қорахонийлар. Сатук Буғра Хон Исломга кирган туркий ҳукумдорлар орасида биринчидир. 932-йил, ҳали шаҳзодалик пайтида, бухоролик форсий уламонинг даъвати билан Исломга киради. Шаманизм пантуркистлари учун илк "арабпараст". Сатук Буғра Хон Исломга кирганидан кейин ҳам исмини арабчага ўзгартирмади. Тахтга чиқгандан сўнг давлатни исломлаштиришни бошлайди. Лекин, туркий маданият устига қурилган ушбу Ислом давлатида давлат тили қорахоний-қарлуқ туркчаси эди. Исломда, албатта, исминг арабча бўлиши шарт деган нарса йўқ. Ислом фиқҳига тўғри келса, ёмон маънони билдирмаса, ҳар қандай исмни қўйиш мумкин.
Бошқа бир илк туркий мусулмон давлат дейиладиганлардан бири - ўша машҳур Ибн Фадланнинг саёҳатидаги Волга Булгарлари. Улар ҳам турк маданияти устига қурилган Ислом давлати бўлишди ва мўғуллар бостириб келгунча яшаб келишди.
Ундан ташқари, Аббосийларнинг қўшинида мамлук бўлган туркийлар бор эди. Аксарининг исми ҳам туркча бўлган. Аскар бўлса ҳам, турк маданиятида улғайган. Самарра шаҳри айнан турк мамлуклари учун қурилган. Улар амалда бутун давлатни бошқарган. Хоҳласа, ўша хожаси бўлган арабни кўзига мил торттириб, ўрнига бошқа халифани олиб келадиган даражада кучи бўлган. Ал-Муътасим Биллаҳ каби халифаларни онаси ҳам, аёли ҳам турк бўлган. Салжуқийлар замонида халифалар фақат турк қизга уйланган.
Ўша "арабпараст"лик авжида бўлган даврда Мисрда Тулунийлар, Ихшидлар каби туркий давлатлар мавжуд эди. Султон унвонини илк бор олган Маҳмуд Ғазнавий Ғазнавийлар туркий давлати ҳукумдори бўлган. Давлат тили арабий эмас, балки форс тили эди.
Салжуқий исмларнинг деярли барчаси туркча. Алп Арслон, Туғрулбей... Расмда ҳам Салжуқийлар султони тасвирланган. Яхшилаб эътибор бериб қарасангиз, бош кийимлари ҳам эски туркийча. Салла ўраган икки кишигина бор, холос. Ўша салла ҳам арабларники эмас. Сосонийлар даврида ҳам салла ўрашган, масалан. "Ҳамма галстук тақган — ғарбпараст", дейилмаяпти-ку... Усмонийлар давлатида расмий тил Усмонли туркчаси эди, биз хонликларда эса форс тили. Араб эмас.
Энди ҳақиқий арабпарастликка келсак. Панарабизм XIX асрда Миср ва Ливанда христиан араблар томонидан ёйилган. Кейинчалик мусулмон арабларга ҳам ўтиб, бош идеология Усмонийларни ағдариш учун тузилган. Мана шу арабпарастлик, панарабизм. Арабдан бошқасини менсимаслик — араб нацизми. Биздаги радикал пантуркларга ўхшаб.
Кийим.
Албатта, мусулмон бўлишинг учун арабнинг ўша оқ гандорасини кийишинг шарт эмас, ҳижоб ҳам арабларнинг кийими эмас. Бизда шундоқ ҳам араблар киядиган ҳижобни кийишмайди. Исломдан олдин ҳам Форсда, ҳам Румда ёпинчиқ-рўмоллар ўрашган. Буни элита аёллари паст табақадан устунлигини билдириш учун ўраган.
Хулоса.
Ҳа, Исломни арабпарастлик деб ўйлайдиган мусулмонлар ҳам бор ва, афсуски, улар кўпаймоқда. Мусулмон одам гандора кийиб юриши шарт эмас. Кийим Ислом одобларига тўғри келса бўлгани. Замонавий кийимларни эса шундоқ ҳам кийиб юрибмиз. Шуни тушунтирсак, бас. Ўша "арабпараст" дейдиганлардан фарқли равишда миллий маданиятни сақлаб қолган, аслида, бизмиз!
© Бобур Ҳамидов тайёрлади
@MubashshirAhmad

🔥5
Abdullatifxon Anvarxonov
Keyin, nega maydonimiz kichrayib qoldi? "Olavurilar, qashoqlashib qolmaymiz", bo'lib ketmadimi ishqilib?
Shu ma'lumot chiqdi.
To'g'risi bu ishga baho berishga meni aqlim yetmaydi. Lekin, agar shu ish tezroq hal bo'lmaganida O'zbekiston-Qirg'iziston-Xitoy temiryo'li bilmadim, yana necha o'n yilliklarga cho'zilgan bo'lar edi. O'zi shundoq ham birgina shu yo'nalish uchun boshqa yerlardan qancha bosim bo'ldi. Mayli, xayrli bo'lsin.
Lekin, ogohlantirib qo'yilsa, ma'lumot va tushuntirish berilsa biz ham tushunardik. Har xolda shu mamlakat vatandoshimiz.

Telegram
Qalampir.uz I расмий канал
Ўзбекистонга 4,4 минг, Қирғизистонга 19,6 минг гектар. Чегара бўйича келишув тафсилотлари очиқланди
Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/70009
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/70009
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
Uy ijarasi atrofida boʻlgan vaziyatning bunday oqibatga kelishi bu boradagi jarayonlar qonun bilan tartibga solinmaganligida. Qonunchilik yoʻq ekan yoki ishlamas ekan bu paytda har qanday qargʻish va boshqa harakatlar taʼsir bermaydi.
Asosiysi qonunda har ikki taraf ijaraga beruvchining ham, ijaraga oluvchining ham huquqlari teng taqsimlanishi kerak. Faqat mazlum koʻringan bir tarafni emas.
Shu mavzuda haqida yaxshi postlar quyida:
1. https://www.tgoop.com/MubashshirAhmad/15728
2. https://www.tgoop.com/iqtisodchi_kundaligi/2195

Mubashshir Ahmad
Уй ижараси нархларининг ошишига шариатнинг ҳукмига тўхталсак: Ижара, умуман савдода нарх ошиши икки ҳолатда бўлади.
1. Оддий кунларда.
2. Кризис-инқирозли кунларда.
Оддий кунларда: нарх ошишида нархни ҳоким томонидан тушириш ёки чеклаш жоиз бўлмайди.…

Forwarded from maroon bells🪐
⌛️ Maroon Bells keyingi VOICE CHATga tayyor
🏆Saidamir Ma'rufkhujaev bilan 15 oktyabr kuni soat 18.00 da tashkillashtirilayotgan suxbatimizni e'lon qilishdan xursandmiz.
Saidamir Marufkhujaev:
⁃ WIUT - MSc in Business intelligence and Analytics.
⁃ IMAN - Ma'lumotlar boshlig'i (Head of Data).
⁃ Akfa Universiteti - O'qituvchi yordamchisi
lavozimlarida faoliyat olib boradi.
Data Team yaratish, ishlab chiqarishda Machine Learning loyihalarini amalga oshirish va kompaniya uchun ma'lumotlar strategiyasini yaratish bo'yicha qimmatli tajribaga ega Data Science bo'yicha mutaxassis.
Suxbat davomida:
- IMAN Invest kompaniyasi
- Data science sohasida interview'larga tayyorlanish
- Tajribasiz qanday qilib birinchi ishni topish mumkinligi haqida bilib olasiz!
🥳Repost mamnuniyat bilan qabul qilinadi
☎️ Note: suxbat o'zbek tilida olib boriladi

maroon bells🪐
⌛️ Maroon Bells keyingi VOICE CHATga tayyor 🏆Saidamir Ma'rufkhujaev bilan 15 oktyabr kuni soat 18.00 da tashkillashtirilayotgan suxbatimizni e'lon qilishdan xursandmiz. Saidamir Marufkhujaev: ⁃ WIUT - MSc in Business intelligence and Analytics. ⁃ IMAN…
Data sohasi boʻyicha yaxshi suhbat boʻlyapti. Kiringlar.
Forwarded from Muhammadjon blogi🇵🇸
#tavsiya
Hoziroq koʻrish kerak boʻlgan hujjatli film. Mashhur DW documentary kanali tomonidan tayyorlangan Oʻzbekiston haqidagi koʻrsatuv. Xorijliklar nigohida oʻzimizga qaraymiz.
https://youtu.be/TcqAu8VyjZA
@mesideesBM

👍8🏆1
Aniqlashtirib oling, bir odamni nima uchun kuzatasiz? Manfaat olish uchunmi? Xatolarini qidirish uchun?
Xatosini topsangiz nima qilasiz? Ommaga olib chiqasizmi yoki oʻziga aytasizmi?
Agar siz xato degan fikrni oʻzi xato boʻlib chiqsachi? Unda nima qilasiz? Uzr, soʻraysizmi yoki boshqa mavzu ekan, deb qoʻyasiz boʻldimi?
Ikki standartli boʻlmang. Mard boʻlmoqchimisiz, oxirigacha mard boʻling.
Unutmang, sizdan aqllilar ham bor. Va, faqat sizni aqlingiz yetadigan narsalargina toʻgʻri boʻlavermaydi.
Nima demoqchiman:
1. Fact cheking qilmaslikda ayblab, oʻzi fact cheking qilmadi: https://www.tgoop.com/bratislava_kundaliklari/234
2. Keyin, xato normal tan olinib, tushuntirish berilmadi: https://www.tgoop.com/bratislava_kundaliklari/235
Bor gap shu. Vahima qilarni narsa yoʻq )

Forwarded from ML Community Uzbekistan (Mashkhura Eshmatova)
Hey hey!
Are you about to start in Machine Learning sphere? Then we have great news for you!
We are happy to announce that MLC is about to launch a 3-month free intensive course for beginners in AI. The course covers the fundamentals of Data analysis, Machine learning and Deep learning fields.
This course is exactly for you if you:
- know python, but have little or no knowledge in AI
- want to learn AI with more like-minded enthusiasts who will make your journey way more enjoyable
- want to be coordinated by people experienced in this field, getting feedbacks on your performance
- want to learn AI according to intensive roadmap that covers the most necessary data science topics
- want to meet actual AI specialists
- and of course, if you want to be a part of MLC 😏🔥
program of the course
deadline for application: 28.10
follow the link to apply and please, hurry up, places are limited😉
for any questions, refer to: @ml_club_uz

👍4🔥1
Xorijda yashayotganlar, chiqib ketmoqchi va qolmoqchi boʻlganlar shu koʻrsatuvni koʻrishini, ayniqsa Botir akani gaplarini eshitishini qattiq tavsiya qilaman.
https://youtu.be/upn508u_e3o
https://youtu.be/upn508u_e3o
YouTube
🔴 Rossiya-Ukraina. Oʻzbek diasporalari: ular qayerda? | "Fikrat" tahliliy dasturi
0:34 Nega aynan bunday mavzuni ko`taryapmiz?
2:57 G`oyalar atrofida birlashishimiz juda yaxshi
4:45 Diaspora nima?
10:24 Diasporaning 9 ta o`ziga xos jihati
16:32 Immigratsiya va diaspora bilan bog`liq ijtimoiy munosabatlarning 3 ta subyekti
17:11 Sotsiologiya…

👍4
"O'zbekistonni barqaror rivojlantirish maqsadlari"ning 7-maqsadi "Arzon, ishonchli, barqaror va zamonaviy energiya manbalaridan barcha uchun umumfoydalanish imkoniyatini ta'minlash" bo'yicha mamlakatning o'z oldiga qo'ygan vazifalari:
7.1-vazifa. 2030-yilgacha arzon, ishonchli va zamonaviy energiya ta’minotidan umumiy foydalanishni ta’minlash.
7.2-vazifa. 2030-yilgacha jahon energetika muvozanatida tiklanuvchan manbalardan olinadigan energiya ulushini jiddiy ravishda ko‘paytirish.
7.3-vazifa. 2030-yilgacha energiya samaradorligini kuchaytirish bo‘yicha ko‘rsatkichni ikki baravar oshirish.
7.b-vazifa. 2030-yilgacha zamonaviy va barqaror energiya bilan ta’minlash uchun infratuzilmani kengaytirish va texnologiyalarni modernizatsiya qilish.
PS. Ichidagi statistik ma'lumotlarni qayerdan keltirib chiqarishganini tushunmadim.
PSS. Mamlakatning katta qismida elektr va gaz taqchilligi boshlandi.

🤔2
Kutubxonalar haqida
Koʻplar uyda dars qila olmasa yoki masofadan ishlaydigan boʻlsa uydan ishlashga qiynalishadi. Shunday paytda turli co-working'larga borishadi. Tabiiyki, bunday joylar pullik boʻladi. Lekin, co-working'larning oʻrnini bosadigan boshqa joylar ham bor. Ular - kutubxonalar.
Ana shunday kutubxonalardan biri bu - Turon kutubxonasi. Turon kutubxonasini ilk bor jadidlar tashkil qilishgan.
Hozirda bu kutubxona Sebzor-Ganga tarafda joylashgan. Gʻafur Gʻulom metro bekati, Abdulla Qodiriy bogʻining yonida. Kelib, bemalol ishlab, oʻqisangiz boʻladi. Oʻzim bir oycha oldin 1 hafta atrofida bordim. Sharoitlari yoqdi.
- 3 yillik obuna uchun 15 000 soʻm;
- yaxshi, barqaror internet;
- masjidning yonida joylashgan;
- dushanba-juma kunlari soat 09:00-20:00, shanba-yakshanba kunlari soat 09:00-17:00 oraligʻida ishlaydi;
- Navoiy kutubxonasi kabi kirishda va chiqishda tekshirish vahimali emas;
- alohida oʻquv zali (laptopni olib kelib shugʻullansa boʻladi) va kompyuter zali bor. Undan tashqari boshqa zallar ham;
- kitob oʻqimoqchi boʻlsangiz asosan badiiy kitoblar;
- ozoda, toza, shinam, yorugʻ, havosi moʻtadil joy;
- xodimlari juda yaxshi, muomalli;
- asosan, abituriyentlar IELTS va SATga tayyorlanib oʻtirishibdi.
Xullas, tavsiya qilaman.
Oʻzi umuman Toshkentdagi hamma kutubxonalarning sharoiti ancha yaxshilangan. Tayyor, tekin co-workinglar.
Imkon boʻlganda shu kutubxonalar toʻrisida koʻrsatuv qilar edim.
@abdullatifxon_anvarxonov

👍17❤1
Forwarded from Tafakkur chizgilari
Қатардаги Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши фонида дунёда анча кескин тенденциялар юзага чиқиб, кўриниш бера бошлади.
Биринчидан Жаҳон чемпионати Яқин Шарқда жойлашган мусулмон давлати Қатарда ўтказилмоқда. иккинчидан эса, Қатар Ғарбнинг «халқаро» инсон ҳуқуқларига мамлакат ичкарисида чеклов қўйиб, кўпчилик ғарб вакилларининг қаҳрли назарига тушди.
Бу жараёнларни турли манбалар орқали кузатиб турган одамлар эса воқеликка турлича муносабатда бўлиб, фикр билдирмоқда. Баъзилар Қатар орқали араб миллатларига нисбатан ёмон кайфиятга тушиб қолган.
Ҳозирда Қатарда тайёргарлик ишлари учун 200 млрд $ доллар сарф этилганию, у ердаги ишчи-мигрантлар ҳуқуқлари топталиб, қанчадир миқдордаги ишчи ҳалок бўлгани анчагина жиддий муҳокамага сабаб бўляпти.
Аммо бу ерда эътибордан четда қолаётган баъзи нуқталар мавжуд. Бу ерда кечаётган ишларга Қатарни тўлақонли айбдор ҳам деб бўлмайди ва уни тўлиқ оқлаб ҳам бўлмайди.
Футболнинг халқаро аҳамияти унинг турли соҳаларга хусусан маданиятлар аро муносабатлар, сиёсат, геополитика, ижтимоий жараёнларнинг ўзгариши, тебранишига каттагина таъсир ўтказади. Қатарни бўлган ва бўлаётган салбий ишлар учун айблаш хато.
Жаҳон кубоги - бу глобал изга эга халқаро спорт тадбиридир. Инфратузилмани ким қураётганидан тортиб, лойиҳаларни бошқарувчи компанияларга ким эгалик қилиши, ким тадбирга ҳомийлик қилишидан тортиб, ишлар ва миграцияни ким тартибга солаётгани, ўйинни ким ўйнашидан тортиб, уни стадионда ёки телевизорда ким томоша қилишигача глобаллик ҳукмрон.
Спорт тадбирлари учун глобал аудитория мавжуд ва уларни амалга оширадиган глобал бизнес инфратузилмаси бор. Қатарда фаолият юритаётган қурилиш компаниялари нафақат минтақавий, балки Буюк Британия, Нидерландия, Франция ва бошқа мамлакатларникидир.
Бундан ташқари Қатарнинг ўзи кучли босим остига олинмоқда. Муҳим жиҳат шундаки, Қатар мамлакатнинг мусобақани ўтказиш учун муҳим бўлган инфратузилмани қуриш қобилиятининг асосини ташкил этган меҳнат муҳожирлари шароитлари устидан қаттиқ текширувга дуч келмоқда. «Замонавий қуллик» билан шуғулланаётганлиги ҳақидаги доимий айбловлар фонида Қатар меҳнат тизимини халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқлаштириш учун ислоҳ қилиш учун қаттиқ босимлар ҳис этяпти. Қатар ўзгаришга чақирилмоқда.
Глобал Ғарб, Неолиберализм, мустамлакачилик сарқитлари давом этиб, Яқин Шарқ, мусулмон мамлакатларининг Ғарб онгидаги тасвирлари ҳали ҳануз ёввойи, ғайриоддий, ноинсоний бўлиб кўринишда давом этмоқда.
Бундан ташқари Футболдек дунёда бениҳоя улкан таъсир кучига эга ўйин Яқин Шарқдаги сиёсий вазиятларга ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Яқин Шарқдаги футбол ишқибозларининг тажрибалари тез-тез минтақадаги давлатларнинг авторитар бошқарувга қарши сафарбарлигидан тортиб, иқтисодий коррупция ва гендер дискриминациясига қарши курашиш ҳаракатларигача бўлган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий воқеликларни акс эттиради.
Юқоридаги фикр 2022 йилги жаҳон чемпионатини Қатарда ўтказиш кампаниясида ҳам яққол намоён бўлади, бу 200 миллиард долларлик саъй-ҳаракатлар, бу муҳим миллий манфаатларни илгари суриш учун тенгсиз иқтисодий мақомдан фойдаланишдан кўра, мамлакатнинг чеки йўқ спорт амбицияларини акс эттиради.
Кўплаб масалаларда Қатарни ориенталист, исломофобик ва ирқчилик нуқтаи назаридан истисно этиш доимий тузилмавий эксплуатация ва тенгсизликни бартараф этишдан муттасил чалғитади.
@Islom_Fikri

👍4👎1
Forwarded from Allaev Uz
Мана шу постдаги фикрларга тўлиқ қўшиламан.
Монополия ечим эмас ва кимларнидир бойишини эмас, халқни ўйлаган ҳукумат бирор эркин соҳада монополияни қайтармайди ёки яратмайди.
Бозор иқтисодиётининг бир олтин қоидаси бор, бозорда биринчи сон келади ва унинг ортидан мижоз учун рақобат бошланади. Рақобат ортидан сифат пайдо бўлади. Сифатда туриб беролмаганлар ёки мижозни алдаганлар рақобат муҳитида синиб қолишади. Биз аксар соҳаларда Ўзбекистонда сон босқичидамиз.
Бозорда ҳамма учун тенг имкониятлар шакллантирилиб, регулятор қонун уставорлигини назорат қилиши керак. Энди шакилланаётган бозорга аралашув вазиятни яна издан чиқаради. Бир ҳовуч шахслар бўлса монополия ясаб соққа қилишда давом этади.
PS: Сафарга отланаётган бўлсангиз имкон борича ижтимоий тармоқларда туристик фирма ҳақида маълумотларни қидириб кўринг, изоҳларни ўқинг, ўша турфирмага мижоз бўлганлардан хизмат сифати ҳақида маълумот олинг. 3-4 фирмани солиштирсангиз нисбатан хизмат сифати ҳақида фикрга эга бўласиз.

🔥14👍3