Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
713 - Telegram Web
Telegram Web
Азизлар, сўнгги натижани улашаман, биз қўйган маррамиздан кўпроғини уддаладик.

Юқорида 22:20 атрофида юборилган натижа ва сиз азизлар ҳаққига қилинган дуоларни улашишни ўринли деб топдим.

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, азизлар!

Атрофимга яхши инсонларни жам қилган Зотга беадад ҳамдлар бўлсин!

Йиғлатдинглар бугун, яхшиям борсизлар, барчангизга дунё ва охират яхшилигини сўраб қоламан!

Бугунги хайрияда ўз саҳифалари ила бизга кўмак бўлган @alamiy_uz саҳифа эгасига алоҳида раҳмат айтамиз, Аллоҳ яхши амалларда бардавом қилсин, Ўз ҳузурида юксак мақомларда бўлишларини насиб қилсин, омин!
Яралар ўзини ўзи ўпганда!

Бу ер Ғазза! Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир!
Бу дунёда мутлақ адолат йўқлиги учун ҳам, зулм жазосиз қолмаслиги учун ҳам Қиёмат бўлиши шубҳасиз. Акс ҳолда бутун борлиқдан маъно кўтарилади.

Зиё Ашраф
Ғаззадаги геноцид туфайли 12 ёшли боланинг сочига оқ тўлиб кетганигаю ҳомиладорнинг ҳомиласи тушганига қаранг…

Қиёмат кунида гўдакнинг сочи оқариб кетишию ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлашини энди тасаввур қилгандирсиз?!

сионистларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрагим бузилган соатга ўхшайди — фақатгина сени кўрсатади.

@MuhammadAkbarAzim
Буни телеграм канали борлар тушунса керак.

Каналга 3-4 кун ҳеч нарса жойламасам бир қанча обуначи қўшилиб қолади, кейин нимадир ёзсам қочиб қолишади, тушунмайман, шунда ёзишим керакми ёки йўқ? ))
Фейсбукдаги Муаззам Иброҳим исмли опамизни танийсизларми?

Ҳар йили қандайдир арзимас иши туфайли мақтов олаётган хонимлардан фарқли ўлароқ, бу аёл чинакам инсонийликка намуна бўлиб келади мен учун.

Ҳозир ҳам саҳифасида саратон билан оғрийдиган болаларга хайриялар уюштириш билан банд.

Бироз олдин қизиқ бир ишига кўзим тушди, Туркияда бир қизни даволатиш учун кураш олиб бораётган эканлар.

Операция нархи $27000 экан. Аввал $4000, кейин $5000 йиғиб шифохонадан қарзни уза бошлаганлар. Кеча яна $4500 йиғибдилар. Энг қизиғи — Туркияда ўша қизни даволатиш мобайнида гидлик қилиб $500 топиб кечаги хайрияга қўшиб $5000 қилибдилар.

Ҳимматларини кўрмайсизми?!
Во ажаб, жуда таъсирландим!

Юқорида бироз зикр қилганим, одамларга кўп ҳам фойдаси тегмай тақдирланаётган аёллардан фарқли равишда, Муаззам опа мен учун бир неча йилларки йил аёли деб биладиган инсоним ҳисобланади.

Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Фейсбукдаги Муаззам Иброҳим исмли опамизни танийсизларми? Ҳар йили қандайдир арзимас иши туфайли мақтов олаётган хонимлардан фарқли ўлароқ, бу аёл чинакам инсонийликка намуна бўлиб келади мен учун. Ҳозир ҳам саҳифасида саратон билан оғрийдиган болаларга…
Туркияда зилзилалар кўпайиб, вайроналар остида қолганларга ёрдам бериш учун кўнгиллилардан бўлиб биринчи шу опа кетганлар.

Эҳҳе, санасам, саноғида адашсам керак, фақат яхшилик устида кўраман уларни.

Яхши инсонлар бор, улар орамизда, биздан уларга кўмак уларни қўллаб-қувватлаш ва хайрли дуолар қилиш билан бўлади.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
«Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!»

Юсро Акбаровна

@MuhammadAkbarAzim
Қушлар чумолиларни ейди. Қушлар ўлгач, чумолилар уларни ейишади. Замон ана шундай ўзгариб туради. Ҳеч бир кимсанинг шаънини камситманг. Эҳтимол, сиз бугун кучлидирсиз. Лекин бир кун келиб сиздан ҳам кучлилар бўлишини унутманг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@MuhammadAkbarAzim
2025/06/28 02:29:01
Back to Top
HTML Embed Code: