tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/708
Last Update:
Фейсбукдаги Муаззам Иброҳим исмли опамизни танийсизларми?
Ҳар йили қандайдир арзимас иши туфайли мақтов олаётган хонимлардан фарқли ўлароқ, бу аёл чинакам инсонийликка намуна бўлиб келади мен учун.
Ҳозир ҳам саҳифасида саратон билан оғрийдиган болаларга хайриялар уюштириш билан банд.
Бироз олдин қизиқ бир ишига кўзим тушди, Туркияда бир қизни даволатиш учун кураш олиб бораётган эканлар.
Операция нархи $27000 экан. Аввал $4000, кейин $5000 йиғиб шифохонадан қарзни уза бошлаганлар. Кеча яна $4500 йиғибдилар. Энг қизиғи — Туркияда ўша қизни даволатиш мобайнида гидлик қилиб $500 топиб кечаги хайрияга қўшиб $5000 қилибдилар.
Ҳимматларини кўрмайсизми?!
Во ажаб, жуда таъсирландим!
Юқорида бироз зикр қилганим, одамларга кўп ҳам фойдаси тегмай тақдирланаётган аёллардан фарқли равишда, Муаззам опа мен учун бир неча йилларки йил аёли деб биладиган инсоним ҳисобланади.
Аллоҳ улардан рози бўлсин!
BY Муҳаммад Акбар Азим 🔻
Share with your friend now:
tgoop.com/MuhammadAkbarAzim/708